Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


-жадвал  Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилган электр



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

4-жадвал 
Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилган электр
энергиясининг динамикаси 
 
1913 
1940 
1950 
1990 
2000 
2007 
2008 
Электр энергияси (млн. кВт-
соат) 
3,3 
481,4 
2680 
56324,8 
46864 
49011 
шу жумладан, 
иссиклик энергияси 
2,8 
281,2 
685,2 
49676,4 
41956 
42556 
гидро энергияси 
0,5 
200,2 
1994,8 
6648,4 
4908 
6455 
*Манба: Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси 
маълумотлари 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда кунига 134 млн. киловатт-соат электр 
энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бу 1940 йилда ҳосил этилган электр 
энергиясига нисбатан 100 марта кўпдир. 
Ёқилғи саноати. Республика ёкилги саноати ер қаърида топилган ва қазиб 
олинаётган кумир, нефть, газ конлари негизида шаклланган ва ривожланиб 


бормокда. Республикада 160 га якин нефть ва газ конлари очилган, уларнинг 
115 таси Бухоро ва Хива геологик провинкиясида, 27 таси Фарғона водийси, 10 
таси Сурхондарё, 7 таси Устюртда жойлашган. Ҳозир 71 та нефть, газ ва газ 
конденсат, 2 та кумир конидан фойдаланилмокда. 50 дан ортиқ нефть, газ ва газ 
конденсат кони эса келажакда ишга тушириш учун тайёрлаб қўйилган. 
Еқилғи саноати республика ёқилғи-энергетика мажмуасининг асосий 
тармоғини ташкил этади ва барча турдаги ёқилғини қазиб олиш, табиий газни 
тозалаш ва етказиб бериш, нефть маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналаридан 
иборат. Улар халқ хўжалигининг барча бўғинларида хизмат кўрсатади. Ёқилғи 
саноатининг йирик корхоналари Тошкент, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, 
Сурхондарё вилоятларида жойлашган. 
Нефть саноати ёкилғи саноатининг энг муҳим тармокларидан бири 
хисобланади ва нефтни қайта ишлаш корхоналаридан ташкил топади. Ҳозирги 
даврда саноатнинг бу тармоғи мамлакат халқ хўжалиги ва аҳолининг нефтга 
бўлган талабини тўла қондириш имкониятларига эга бўлди. Шу сабабдан ҳам бу 
тармоқнинг аҳамияти беқиёс. 
Нефтни қайта ишлаш саноати соҳасида Олтиариқ, Фарғона, Бухоро нефтни 
қайта ишлаш заводлари ишлаб турибди. Фарғона заводи сурков мойлар ва 
ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ишлаб чиқариш бўйича 30 дан ортик 
технологик қурилмага эга. Олтиариқ нефть заводи эса ёнилғи йўналишида: 
Кўкдумалоқ нефть-газ кони очилгандан кейин 1993 йилдан Франкиянинг 
ТЕКНЕП фирмаси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг Қоровулбозор 
туманида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди. Унинг 
йилига 2,5 млн. тонна газ конденсатини қайта ишлаш кувватига эга бўлган 1-
навбати 1997 йил августда ишга туширилди. Нефтни қайта ишлаш заводларида 
юқори октанли бензин, дизел ёқилғиси, кокс, парафин, мотор мойларига 
қўшилмалар, енгил машиналар учун мотор ва сурков мойлари (компрессор, 
турбина, урчуқ мойлари), керосин, битум, суюлтирилган нефть газлари (бутан, 


техник пропан ва б.), мазут каби 50 дан ортиқ турдаги нефть маҳсулотлари 
ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулот турлари ишлаб чикариш дастурига мувофиқ 
янги технологиялар ўзлаштирилмоқда. 
Ҳозирги даврда республика нефть саноати корхоналарининг куввати бир 
йилда 11 млн. тонна нефтни қайта ишлаш имконини беради. 
Кейинги йилларда амалга оширилган тадбирлар натижасида нефть (газ 
конденсата билан бирга) қазиб олиш ҳажми юқори суръатларда ўсиб бормоқда. 
Газ саноати. Бу тармоқ ёқилғи-энергетика мажмуасининг энг ёш, жуда 
ривожланган соҳаси хисобланади. Газ ёқилғининг жуда арзон тури, халқ 
хўжалигининг барча сохаларида кенг фойдаланиш мумкинлиги ҳамда экологик 
жиҳатдан устунлиги туфайли унга бўлган талаб кундан-кунга ўсиб бормокда. 
Агар 1940 йилда атиги 0,7 млн м
3
табиий газ қазиб олинган бўлса, ҳозирги 
пайтда у 55 млрд м
3
ни ташкил этади. Газнинг республикада қазиб олинаётган 
ёқилғи балансидаги ҳиссаси 87,2 фоизга тенг. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish