Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

Қисқача хулосалар 
Саноат ишлаб чиқаришида асосий фондлар билан бир вақтнинг ўзида 
меҳнат буюмлари ҳам ҳаракатда бўлади. Шу сабабли уларни айланма фондлар 
деб атайдилар. Айланма фондларнинг ашёвий мазмунини асосий ва ёрдамчи 
материаллар, тугалланмаган ишлаб чикариш, яримфабрикатлар, эхтиёт кисмлар, 
кам бахоли ҳамда тез тўзийдиган буюм ва инвентарлар, турли идишлар 
(таралар) ташкил этади. Айланма фондларга тайёр махсулот, йўлдаги махсулот 
ва ҳисобдаги пуллар ҳам киради. 
Айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш мавжуд хомашё ва 
материаллар билан ишлаб чиқариш кўламини юқори даражага кўтариш, 
тармоклар ўртасида юқори тежамли нисбатларни (пропорцияларни) белгилаш, 
ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш ва маҳсулот таннархини 
пасайтиришга имкон яратади. Ишлаб чиқаришни эркинлаштириш ва 
ислоҳотларни чуқурлаштириш хомашё ва материаллардан, ёқилғи ва электр 
энергиясидан оқилона фойдаланишни талаб этади. 
Моддий ресурсларни тежаш мақсадида кўп омиллардан фойдаланиш 
мумкин. Ресурсларни тежашнинг асосий ишлаб чиқариш — техник омилларига 
ишлаб чикаришнинг техник даражасини узлуксиз ошириш, технологик 
жараёнларни мукаммаллаштариш, ишлаб чикаришни ташкил этиш ва 
бошқаришни яхшилаш, тежамкорликни рағбатлантирувчи дастак ва 
стимуллардан кенг фойдаланиш киради. 
Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш жуда катта халқ 
хўжалиги аҳамиятига эга. Чунки у пул маблағларини бўшатишга имконият 
яратади. 
Айланма маблағлар айланишини тезлаштиришнинг асосий йўллари 
қуйидагилардан иборат: 
- ишлаб чиқариш циклининг давомийлигини, узоқлигини қисқартириш; 
- нормативдан ташқари ва ошиқча заҳираларни йўкотиш; 
- тайёр маҳсулотларни сотишни тезлаштириш ва ҳ.к.лар. 
 


Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Айланма фондларнинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни нималардан 
иборат? 
2. Айланма фондлар асосий фондлардан қайси хусусиятлари билан 
фарқланади? 
3. Айланма фондларнинг таркиби ва тузилмаси тўғрисида нималарни 
биласиз? 
4. Моддий ресурслардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари 
нималардан иборат? 
5. Айланма фондлардан самарали фойдаланиш механизми нималарни ўз 
ичига олади? 
6. Айланма маблағлар деганда нималарни тушунасиз? Уларниннг 
турларини изохлаб беринг. 
7. Айланма маблағларнинг айланиш тезлигини оширишнинг аҳамияти 
нималардан иборат? 
8. Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш йўлларини изоҳлаб 
беринг. 
9. Бу мавзу бўйича ечими топилмаган қандай муаммолар мавжуд? 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish