Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

12.2. Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари 
Ижтимоий ишлаб чикариш ва унинг асосий бўғини бўлган корхона 
фаолияти самарадорлигини оширишда моддий ресурслардан окилона 
фойдаланиш 
алохида 
ахамият 
касб 
этади. 
Моддий 
ресурслардан 
фойдаланишнинг жуда кўп йўллари мавжуд бўлиб, уларга куйидагилар киради: 
моддий ресурслардан комплекс (ҳар тарафлама) фойдаланиш; 
чиқиндилардан ёки иккиламчи хомашё ва материаллардан фойдаланиш. 
Хомашё ва бошка айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш учун 
даставвал фан ва техника тараккиётини жадаллаштириш керак. Эски техникани 
янги техника билан алмаштириш, айниқса, ҳозирги замонда ривожланган 
хорижий мамлакатлар технологиясини жорий этиш зарур. Бу борада хозирги 


пайтда республикада анчагина ишлар амалга оширилмокда. АКШ, Олмония, 
Япония, Франция, Жанубий Корея, Туркия, Италия ва бошка бир катор 
давлатлар билан хамкорликда саноат корхоналари техник ва технологик 
жихатдан яхшиланмокда. Корхоналарда ишлаб чикариш жараёнини 
компьютерлаштириш 
кучаймокда. 
Баъзи 
бир 
машина-механизмлар 
модернизация килинмоқда. Ишлаб чикариш жараёнлари такомиллашмокда. Бу 
эса, корхоналарда ишловчиларнинг малакаси ошишига таъсир курсатмокда, 
окибатда ҳар бир махсулот бирлигига сарфланаёгган мехнат буюми 
камаймоқда. Хомашё, ёқилғи, энергетика ресурслари, яъни айланма 
фондларнинг яхши ишлатилиши туфайли катта самара олиш борасида факат 
техникавий омилларгина катта урин тутмасдан, ижтимоий-иктисодий омиллар 
хам етарли рол ўйнайди.
Айланма фондлардан самарали фойдаланишда хўжалик механизмининг 
ахамияти катта. Хусусан бунга, хўжалик механизмининг режалаштириш, 
баҳолаш, молиялаш, кредитлаш, хужалик ҳисобини юритиш, бошкариш, 
моддий ва маънавий рағбатлантириш каби элементлари ҳам таъсир кўрсатади. 
Айланма фондлардан оқилона фойдаланиш учун ракобатни жорий этиш керак. 
Ракобат эса, маҳсулотни энг сифатли, энг арзон ва кўплаб ишлаб чикариш 
воситасидир. Ракобат бўлиши учун бир хил маҳсулотни ишлаб чикарадиган 
корхоналар сони кўп бўлиши керак. 
Айланма фондлардан режали фойдаланишни ташкил қилишда уларнинг 
айрим турларини махсулот бирлигига сарф этишни илмий асосда 
нормаллаштириш катта аҳамият касб этади. Бу ишни бажариш ишлаб чикариш 
харажатларини пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини ошириш, 
моддий техника таъминотини ташкил этиш, техника ва технологияларни 
такомиллаштиришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Барча нормалар илмий 
жихатдан асосланган ва уз хусусиятлари бўйича давр талабига жавоб берадиган 
бўлишлар зарур. 


Моддий ресурсларни сарфлаш нормалари турлича бўлиши мумкин: 
1. Фойдаланиш муддатига кўра нормалар: а) истиқболли; б) йиллик ва 
оператив нормалар. 
2. Қўлланиш миқёси бўйича нормалар икки хил: шахсий нормалар ва 
расмийлашган нормалар. 
З. Нормаллаштирилаётган маблағнинг деталлаштирилиш даражаси тайёр 
махсулот ёки унинг айрим қисмлари буйича ажратилиши мумкин. 
4. Материалларни деталлаштирилиш бўйича йиғма нормалар, материал 
сарфи бўйича йириклашган нормалар бўлиши мумкин. 
Моддий ресурсларни тўғри, окилона сарфлашни нормаллаштириш учун 
уларнинг таркибини белгилаш катта аҳамиятга эга. 
Нормалар таркибида қуйидагилар эътиборга олинади: 
- махсулот бирлигига сарфланадиган фойдали хомашё ва материалнинг 
микдори. 
- зарурий техник чиқинди ва бошкалар. 
Нормалар тажриба, лаборатория, техникавий, аналитик, статистик усуллар 
билан тузилади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish