Тмх
Мх
Мс
Кўпинча амалиётда меҳнат сиғимининг бошқача маъносини билдирувчи
меҳнат унумдорлиги (Mу) кўрсаткичидан фойдаланилади:
Мх
Тмх
Му
Меҳнат унумдорлиги - инсон меҳнатининг муайян вақт ичида озми - кўпми
маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.
Ишлаб чиқаришнинг материал сиғими — махсулот (иш бажариш ёки
хизмат кўрсатиш) бирлигига кетадиган ва унда ифодаланадиган моддий
ресурслар (хомашё, асосий ва ёрдамчп материаллар, сотиб олинадиган бутловчи
буюмлар ва яримфабрикатлар, ёқилғи ва энергия) ялпи сарфини тавсифловчи
кўрсаткичдир. У қуйидаги формула ёрдамида ифодаланади:
Тмх
Мр
Мс
Ишлаб чиқаришнинг фондталаблиги маҳсулот бирлигига (натурал ёки
қиймат доирасида) тўғри келадиган асосий ишлаб чиқариш фондларини
тавсифловчи кўрсаткичдир. Фонд сиғими (Фс) асосий ва айланма фондлардан
фойдаланишнинг самарадорлигини кўрсатади ва бу фондлар ўртача йиллик
қийматининг (Ф) маҳсулот хажмига (Мх) нисбатини ифодалайди:
Мх
Ф
Фс
Бу мидқорнинг тескариси фонд самараси (натижаси) ёки фонд қайтими
(Фк) деб юритилади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Ф
Мх
Фк
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини баҳолашда капитал
қўйилмалардан фойдаланиш кўрсаткичлари ишлаб чиқариш фондларини қайта
такрор ишлаб чиқаришнинг янги асосий ва оборот фондларини яратиш учун
зарур бўлган жамғарма фондлари самарадорлигини тавсифлайди. Бундай
кўрсаткичлардан энг муҳими капиталталаблик ёки капитал сиғими ҳисобланади.
Бу кўрсаткич (Кс) капитал маблағлар (К) ёрдами билан тайёрланган
маҳсулотнинг кўпайган қисмига нисбати билан ифодаланади:
Мх
К
Кс
Юқорида келтирилган ва бошқа бир қатор табақалаштирилган
(дифференкияланган) кўрсаткичлар ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш
ва ташкил этишда муҳим ўрин эгаллайди, харажатлар ва ресурслар асосий
турларининг қайтариб берилишини тавсифлайди. Лекин, фақат бу кўрсаткичлар
асосида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ўзгаришига баҳо бериш
қийин, чунки улар ўзгаришнинг характери ва динамикасини таққослай олмайди.
Ундан ташқари, баъзи даврларда улар ҳар хил йўналишда ўзгарадилар.
Масалан, саноатда меҳнат унумдорлиги жуда секинлик билан ошмоқда.
Иқтисодий самарадорликни режалаштириш ва тахлил этиш нафақат
харажат ва ресурслар асосий турларидан фойдаланиш даражасини таҳлил
этишни,
балки
унинг
бутунлай
ўзгаришини,
йиғинди
(интеграл)
самарадорлигини баҳолаиши ҳам ўз ичига олади. Мана шу мақсадда иқтисодий
самарадорликнинг умумлаштирувчи, комплекс кўрсатсичлари ҳисоблаб
чиқилади ва ишлаб чиқаришнинг оқибат-натижалари шу кўрсаткичлар
ёрдамида таҳлил этилади. Бундай кўрсаткичлар турли харажатлар ва
ресурсларнинг даражасини йиғилган турда, ҳар хил омилларнинг таъсирини
ҳисобга олади.
Ишлаб чиқариш - техник вазифани ҳал этишнинг бирор вариантининг
ижтимоий-иқтисодий
афзаллигини
асослаб
бериш,
тақдим
этилган
вариантлардан энг самаралисини танлаб олиш мақсадида аниқланадиган
самарадорлик қиёсий самарадорлик деб аталади. Қиёсий самарадорлик икки ва
ундан ортиқ вариантни таққослаш ва шу асосда бир вариантнинг бошқа
вариантлардан устунлиги ва оптималлигини аниқлаб беради.
Оптимал вариантни танлаш ҳамда уни асослаш учун қўшимча капитал
маблағларнинг қопланиш муддати ёки қиёсий самарадорлик коэффициентини
ҳисоблаб чиқиш ва улар миқдорини норматив қиймати билан таққослаш керак.
Қўшимча капитал маблағларнинг ўзини қоплаш муддати (В) қўшимча
капитал маблағларнинг (К
2
-К
1
) маҳсулот таннархини пасайтиришдан олинган
тежам (Т
1
-Т
2
) га нисбати билан аниқланади:
2
1
1
2
Т
Т
К
К
В
Бу ерда: В - қопланиш муддати (йил ҳисобида);
К
1
ва К
2
- вариантларни жорий этиш учун керак бўлган маблағлар
микдори;
Т
1
– Т
2
- таққосланадиган вариантларнинг эксплуатация харажатлари.
Қўшимча капитал маблағларнинг сиёсий самарадорлик коэффициенти (Е)
қопланиш муддатининг тескари ифодаси ҳисобланади ва таннарҳни
пасайтиришдан олинган тежамнинг қўшимча капитал маблағлар микдорига
нисбати билан аниқланади:
В
ёки
К
К
Т
Т
Е
1
1
2
2
1
Келтирилган харажатлар, уларнинг вазифаси ва уларни ҳисоблаш усули.
Келтирилган
ҳаражатлар
капитал
маблағларнинг
сиёсий-иқтисодий
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, техникавий ва иқтидий
масалаларни хал қилиш вариантларининг энг яхшисини танлаб олишда
қўлланилади.
Бирон
бир
техникавий
вазифани
хал
этишнинг,
рационализаторлик
ва
ихтирочилик
таклифлари,
техникавий
ва
ташкиллаштиришнинг мумкин бўлган вариантларини, маҳсулот сифатини
оширишнинг турли усулларини таққослаганда бошқа шартлари тент бўлиб
қолса, келтирилган харажатлар минимум бўлишини талаб қиладиган вариант
энг яхшиси ҳисобланади. Бир неча вариантлардан энг яхшисини танлаб олиш
учун қуйидаги келтирилган харажатлар формуласидан фойдаланиш керак:
С + Ен · К min
Бу ерда: С - муайян вариант бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи;
Ен - капитал маблағлар самарадорлигининг норматив коэффициенти;
К - бир йўла солинадиган капитал маблағларнинг йиғиндиси.
Халқ хўжалигида янги техника, ихтиролар ва рационализаторлик
таклифларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини белгилаш
методикасида самарадорликнинг норматив коэффициенти халқ хўжалигининг
ҳамма тармоқлари учун 0,15 га тенг қилиб олинган.
Келтирилган харажатларни аниқлаш эски техника ўрнига янгисини яратиш
ва қўллаш натижасида ҳосил бўладиган иқтисодий самарани баҳолашга халқ
хўжалиги нуқтаи назаридан ёндошишни тақозо этади.
Йиллик иқтисодий самара — бу, янги техника, технология ва прогрессив
маҳсулот турларининг, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг
иқтисодий самарадорлигини тахлил этиш ва баҳолашда қўлланиладиган муҳим
кўрсаткичлардан биридир. Бу кўрсаткич қиёс қилинадиган вариантлар бўйича
сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида қуйидаги формула
ёрдамида ҳисоблаб чиқилади:
Й = (Т
1
+Ен К
1
) – (Т
2
+Ен К
2
) А
2
Бу ерда: Й — йиллик тежам;
Т
1
— янги техника бўйича тадбирлар жорий қилингунгача бўлган маҳсулот
ёки иш бирлигининг таннархи (сўм ҳисобида);
Т
2
— шунинг ўзи, тадбирлар жорий қилингандан сўнг (сўм ҳисобида);
К
1
— тадбирлар жорий қилингунгача маҳсулот бирлигага сарфланган
капитал маблағлар миқдори;
К
2
— шунинг ўзи, тадбирлар амалга оширилгандан сўнг;
А — янги тадбирлар амалга оширилгандан бошлаб тайёрланадиган йиллик
маҳсулот ёки ишларнинг натура бирлиги.
Ен — капитал харажатларнинг нормадаги қиёсий самарадорлиги
коэффициенти.
У янги капитал қўйилмаларнинг минимал даражадаги иқтисодий
самарадорлигини ҳамда бир сўмлик капитал қўйилма бир йилда маҳсулот
таннарҳини неча тийинга камайтира олишни билдиради. Масалан, саноат
тармоғи учун белгиланган самарадорлик коэффициента нормаси 0,15 бўлса, бу
шу тармокда ҳар бир сўм капитал қўйилмалар маҳсулот таннарҳининг
пасайиши ҳисобига энг ками билан 15 тайинлик тежам, фойда бериши зарур.
Самарадорлик коэффициента «0»дан «1»га қанча тез интилса, самарадорлик
шунча юқори, харажатларнинг режали қопланиш муддати эса шунча қисқа
бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик даражаси хилма-хил, бир-бирига боғлиқ
бўлган омиллар таъсирида ташкил топади ва шаклланади. Ҳар бир комплекс,
тармоқ ва корхона учун унинг техник-иқтисодий хусусияти сабабли
самарадорликни оишришнинг ўзига хос омиллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |