Абдурахмонова Юлдуз Хамроқуловна



Download 34,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi34,5 Kb.
#38379
Bog'liq
Характеристика узб


Абдурахмонова Юлдуз Хамроқуловна


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган

Абдурахмонова Юлдуз Хамроқуловна 1973 йил 29 январда Тойлоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий.


1995 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахасислиги географ ўқитувчи. География фанлари номзоди, “Халқ таълими аълочиси”. У ўттиздан ортиқ илмий мақолалар ҳамда “Зарафшон ботиғи воҳа ландшафтлари ва геоэкологияси” (2017) илмий асари муаллифидир.
Ю. Абдурахмонова меҳнат фаолиятини 1995 йилдан Тойлоқ туманидаги 25 умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлади. 1997-2004 йиллар оралиғида Самарқанд давлат университети аспиранти ва ассистенти лавозимида ишлаган. 2004 йилдан ҳозирги вақтгача Тойлоқ тумани 26 умумтаълим мактабида директор лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Мактаб директорлик фаолияти давомида салмоқли ютуқларни қўлга киритган. Унинг раҳбарлигида мактаб жамоаси 2016 йилда “Энг фаол мактаб муассасаси” республика кўрик танловида ғолиб бўлди. Ҳозирги кунда мактаб туман рейтингида юқори ўринда. Ўқувчилар фан олимпиадаларида вилоят ва республика босқичларида юқори натижаларни эгаллаб келаётгани ҳамда мактаб қошида “Файз” ўқув маркази ташкил этилгани сабаб бўлмоқда. Ўқув марказда нафақат туман ўқувчилари, балки бошқа туманлардан ҳам ўқувчилар келиб ўз билимларини бойитмоқда. Мактабда “Ёшлар иттифоқи” фаолияти бўйича ҳам бир қанча ижобий ишлар олиб борилмоқда. Самарқанд вилоят “Камалак” сардори ва ёшлар кенгаши раиси 26 мактаб ўқувчилари ҳисобланадилар. Шунингдек, “Камалак билимдонлари” республика танловида 2018 йилда мактаб жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Ю. Абдурахмонова бошчилигида мактабда бюджетдан ташқари даромад топиш тизими яхши йўлга қўйилган. Масалан, мактаб иссиқхонасида етиштирилган лимонлар ҳисобидан олинган даромадлар эвазига кам таъминлаган оила фарзандларига совғалар ҳадя қилиниб, фаол педагог ходимлар рағбатлантирилиб, мактаб моддий техника базаси бойитилиб келинмоқда.
Ю. Абдурахмонова фақат мактаб раҳбари бўлиб қолмасдан 2015 йилда “Файз Профит” МЧЖ ни ташкил қилиб 10 га яқин иш ўрни яратиб, ёшларни ва хотин-қизларни иш билан таъминлади. Ҳамда “Обод қишлоқ” дастури асосида ўттиз ўринли ҳаммом қуриб аҳоли хизматига топширди. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кичик сунъий стадион барпо этганлиги Ю. Абдурахмонованинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол эканлигидан дарак беради.
Абдурахмонова Юлдуз Хамроқуловна ўз сайлов олди дастурида интелектуал, маънан камолотга етган, ўз кучи ва имкониятларига ишонувчи, кучли фуқоролик позитсиясига эга соғлом ёшлар тарбиялаш мақсадида қуйидагиларни таклиф этади:
Биринчидан, таълим тизимида рақобат мухитининг шаклланиши хусусий сектор ресурсларидан фойдаланиш, давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳисобига 3-6 ёшлардаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олинишига эришиш.
Иккинчидан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда айниқса қизларда жисмоний тарбия ва спортга мухаббат уйғотиш.
Учинчидан, ёшларни оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар оилавий бюджети даромадларини кенгайтириш. Биз уларнинг замонавий машиналар, ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини янада яхшилаш тарафдоримиз.
Тўртинчидан, халқаро миқиёсда рақобатбардош, кенг фикрлайдиган нутқини равон ифодалайдиган, ўқувчи ёшларни тарбиялаш билан бирга уларни ҳаётга ҳам тайёрлаш.
Бешинчидан, шахсий мактаблар очиш ва бошланғич синфларни ўқитиш жараёнини тубдан ислоҳ қилиш. Ҳар бир туманда камида 4тадан хусусий мактаблар яратилишига эришиш.
Олтинчидан, таълим соҳасига иноватсиялар билан биргаликда янги инвестетсия киритиш. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг қўллаб-қувватланиши, амалиётга илмий ва инновацион ютуқларнинг жорий қилинишини рағбатлантириш.
Еттинчидан, тадбиркорлик фаолияти ташкил этиш соҳасидаги маъмурий тартиб таъмойилларининг очиқлигини таъминлаш, яширин иқтисодиётга пул маблағларини банкдан ташқари айланишига барҳам беришга қаратилган солиқ-бюджет сиёсатини амалга ошириш

Оилали, икки нафар фарзанди бор.


Абдурахмонова Юлдуз хамроқуловна 69-Тойлоқ сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.
Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish