Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

 
Таълим- махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни 
билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, билим, қобилиятларини 
ўстирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёндир. Агар тарбия бола 
туғилганидан бошлаб умрининг охиригача оилада, мактабда ва жамоатчилик таъсирида 
шаклланса, камол топса, таълим чегараланган ҳолда (масалан, синф хонаси, аудитория, 
лаборатория хоналарида) ташкил этилади, ўкитувчи раҳбарлигида муайян белгиланган 
вақтда олиб борилади. 
Таълим - тарбия инсоннинг шаклланишида етакчи ролни ўйнайди, таълим-тарбия 
натижасида ирсият ва муҳитнинг стихияли таъсири бера олмайдиган ўқиш, ¸зиш, меҳнат, 
малака ва кўникмалар эгалланиши, ҳатто туғма камчиликлар ҳам маълум томонга 
ўзгартирилиши (кар, кўр, соқовларни ўқитиш), муҳит таъсирида юзага келган салбий 
камчиликларни ҳам тугатиш мумкин. Ҳозирги кунда юртимизда қобилиятли, истеъдодли 
ва иқтидорли болаларга алоҳида эътибор берила¸ганлиги, бу ¸шлар ўзбекистонимиз 
келажаги деб айтилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Президент, Абу Али ибн Сино, Абу 
Райҳон Беруний номидаги стипендиялари, «Ниҳол» соврини, Зулфия мукофотининг 
жорий этилиши ҳам ёшларга берилаётган эътиборнинг намоён бўлишидир. 
 


363 
 
Темперамент (лотин тилида: «темпераментум»-қисмларнинг тегишли нисбати)- 
психиканинг индивидуал жиҳатдан ўзига хос, табиий жиҳатдан шартлашган динамик 
кўринишлари мажмуи. Милоддан ав. 2 асрда яшаган римлик анатом ва врач Гален 
биринчи бўлиб темпераментларнинг кенгайтирилган таснифини берди: у 13 та турни ўз 
ичига қамраб олади. Темперамент турлари сони қадимги медицина вакиллари томонидан 
кейинчалик тўрттага қадар камайтирилди. Уларнинг ҳар бири қандайдир суюқликнинг 
бошқалардан кўплиги билан ажралиб туради. 
Темперамент типлари. Сангвиник темперамент деб( лотин тилида: 
«сангвис»- қон сўзидан); лимфа кўп бўлганда флегматик тмперамент деб («флегма»- 
шилимшиқ парда); сариқ ўтнинг кўпайгани холерик темперамент деб (юнон тилида: 
«холе»- ўт сўзидан); қора ўт кўп бўлган меланхолик темперамент деб (юнонча: «мелойна 
холе» - қора ўт) аталади. 
И. П. Павловнинг нерв системаси турлари тўғрисидаги таълимоти ёки худи шунинг 
ўзи каби олий нерв фаолиятининг турлари темпераментларни табиий-илмий ўргшаниш 
тарихида кескин ўзгариш ясади. 
Темпераментнинг намоён бўлишлари ўзида социал таъсирлар, ижтимоий норма ва 
талаблар таъсирини акс эттиради. Ҳар бир кишида темпераментнинг ўз типии, унинг 
асосида ётган нерв системаси хусусиятлари барқарор бўлади. Шу сабабли тарбиячи 
педагогикада ўкувчи-ёшлар психикасининг динамик хислатларига кўра тафовутларнинг 
табиий боғлиқлиги билан ҳисоблашмаслиги мумкин эмас. 
Ўз темпераментининг хусусиятларини эгаллаш ва уларнинг ўрнини тўлдириш, 
фаолиятнинг индивидуал услубини шакллантириш болалик йилларида бошланади ва 
таълим-тарбия остида рўй беради. 
Ўқувчи-ёшларни маълум бир типга киритиш учун уларда, аввало, қуйидаги 
фазилатларнинг у ёки бу тарзда ифодаланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак: 
1. 
Фаоллик 
2. 
Эмоционаллик 
3. 
Моториканинг ўзига хос хусусиятлари 
Темпераментнинг хусусиятлари киши характерини ташкил этадиган руҳиятнинг муҳим
хусусиятларини ривожлантириш шартларидан биридир (Қаранг: Характер). 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish