Интеллект шахснинг турли фаолиятида
намоён бўлувчи яхлит таркибий
тузилмасидаги психик қобилиятларини
намоён этувчи махсус тизимости мажмуидир.
175
Шахснинг
интеллектуал
ривожланиш
даражасини
аниқлашга
мўлжалланган методикалар мавжуд бўлиб, улар интеллект тестлари, деб
юритилади. Векслернинг интеллект шкаласи, Р. Амтхауэрнинг интеллект
структураси(таркиби) тести, Равеннинг прогрессив матрицалари, Ж.Вананинг
жамоавий интеллект тести, ў
қувчилaрдa aқлий қобилият дaрaжaсини (ИҚ)
aниқлaйдигaн мaктaб тести (ШТУР-AДAМТ)
ни мисол тариқасида келтириш
мумкин. Ушбу методикаларни таълим жараёнида қўллашда айрим
мураккабликлар учрашини ҳам таъкидлаш жоиз. Ушбу мураккабликлар
қуйидаги сабаблар натижасида пайдо бўлади:
1) Интеллект тестлари катта ҳажмдаги субтест ва топшириқларни қамраб
олганлиги боис, ташхислаш жараёни кўп вақт эгаллайди. Масалан, Р.
Амтхауэрнинг “Интеллект структураси” тести 9та субтест, 176 та
топшириқдан иборат бўлиб, диагностикани амалга ошириш учун 90 минут
(йўриқнома ва ташхислаш олди муолажаларидан ташқари) вақт кетади.
Мактабгача тарбия ва кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун мўлжалланган
машҳур Векслер тести 11та субтестни қамраб олган. Равеннинг “Оқ-қора
прогрессив матрицалар” тести 60 матрицадан иборат бўлиб, 12 топшириқ
билан тўлдирилади ва 5 серияли жараёнда ўтказилади ва бошқалар.
2) Айрим ташхислаш методикалари шахсга индивидуал ёндашув асосида
амалга оширилади, чунки субтестларнинг катта қисмида рағбатлантирувчи
материаллардан фойдаланилади. Масалан, Равен матрицалари, Векслернинг
мактабгача таълим муасссасаларида қўлланиладиган “Лабиринт” тести, ёки
айнан шу олимнинг “Таклифлар” тестидаги оғзаки жавоб беришга
мўлжалланган тест. Шу билан бирга мазкур методикаларга таааллуқли
рағбатлантирувчи материалларнинг мосини танлаш ҳам бирмунча
қийинчилик туғдиради.
Ў
қувчилaрдa aқлий қобилият дaрaжaсини (ИҚ) aниқлaйдигaн мaктaб тести
(ШТУР-AДAМТ)дан бугунги кунда кенг фойдаланилмоқда. Бу тестдаги
диагностика субтестлари ҳажм жиҳатидан камроқ бўлиб, рағбатлантирувчи
176
материал кенг тарқалганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур методика мактаб
ўқувчиларининг билим эгаллаш даражасини диагностика қилади.
Мамлакатимизда
ўқувчиларнинг ақлий қобилиятларини диагностика
қилишга мўлжалланган методикалардан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан,
мактаб ўқувчиларининг ақлий қобилиятларини ташхислашга мўлжалланган
О.Ҳасанбоева, Р.Мавлонова, М.Акимова, Ш. Абдуллаева, Ю.Асадовларнинг
методикаларидан
мактаб
амалиётида
фойдаланилмоқда.
Ушбу
методикаларнинг ҳар бири 7 субтестлардан иборат бўлиб, 1)йўриқномани
бажариш (4 мин); 2) арифметик масалалар ечиш (6 мин), 3) гапларни
тўлдириш (5 мин), 4) тушунчалар таҳлили (1,5 мин), 5) рақамлар қаторини
тўлдириш (4 мин), 6) аналогиялар бўйича таҳлил (3 мин), 7) символлар (4
мин)га вақт ажратилган. Барча топшириқларни бажаришга кетадиган вақт
27,5 минутни ташкил этади, яъни қисқа муддат ичида ташхислаш ва уни
таҳлилини ўтказишга имконият яратилади. Мазкур методикалар 6-12 ёшли
болаларнинг ақлий қобилиятларини ташхислашга мўлжалланган.
1958 йилда Р. Кэттеллнинг “Маданиятдан ҳоли интеллект тести” (CФИТ)
эълон қилинди. Ушбу тестдаги топшириқларни олим геометрик сатҳда
бажаришга мўлжаллаб, уч вариантда ишлаб чиқди:
1) 4—8 ёшли болаларга ва ақли заиф катта ёшли одамларга мўлжалланган
тестлар;
2) икки параллель шаклдаги (А ва В) 8— 12 ёшли болалар ва олий
маълумотга эга бўлмаган катта ёшдаги одамларга мўлжалланган тестлар;
3) икки параллель шаклдаги (А ва В) юқори синф ўқувчилари, талабалар ва
олий маълумотли шахсларга мўлжалланган тестлар.
Ушбу тестлар шахснинг абстракт тафаккур доирасини ва фазовий тафаккур
даражасини ўлчашга мўлжалланган. Аммо таҳсил олувчининг интеллекти,
ақлий ривожланиш даражасини аниқлаш учун унинг тафаккур тезлиги, фикр
кенглиги ва ўлчами бўйича мушоҳада кенглигини диагностика қилишда
мазкур тест тўла ахборот бермайди.
177
Инглиз психологи Ганс Айзенкнинг ИҚ – интеллект коэффициентини
ўлчашга мўлжалланган тести саккизта субтестдан иборат бўлиб, шахснинг
тафаккур қобилиятларини аниқлашга мўлжалланган. ИҚ тести шахснинг
билим ўзлаштириш даражасини аниқламайди.
Ш
axснинг oбъeктив вa субъeктив тoмoнлaригa қaрaб тaдқиқ қилиш
метoдикaлaрини тaнлaш жoиздир. Бундa прoйeктив тeстлaр (шaxсни тaдқиқ
қилишнинг яxлит ҳoлдa ўргaниш усуллaри мaжмуaси) бўлиб прoйeксия
(тaсвир, aкс, сoя кaттaлaштириш мaънoлaридa ) нaтижaлaрини пeдaгoгик
диaгнoстикa aсoисдa изoҳлaшгa aсoслaнaди. (Мисoл учун шaxс бирoн бир
ҳoлaтдa вoқeликни ўзичa ўзининг xислaтлaригa мoс идрoк қилиб ўзидa
тaсaввур ҳoсил қилaди). Прoйeктив тeстлaр:
A) aссoциaтив вa б) eкспрeссив .
Do'stlaringiz bilan baham: |