Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция


-жадвал. Педагогик диагностиканинг психологик диагностикадан



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

1-жадвал. Педагогик диагностиканинг психологик диагностикадан 
фарқи
Қиёслаш 
критериялари 
Педагогик 
диагностика 
Психологик 
диагностика 
(С) Диагностика
Таълим 
жараёнида 
педагогнинг 
ўзи 
ташхис ишларини олиб 
боради 
Ташхислаш 
ташқи 
эксперт 
томонидан 
амалга оширилади 
Диагностик муҳитга 
қуйиладиган 
талаблар 
Ташхис 
қилинувчи 
таълим жараёни табиий 
педагогик 
шарт-
шароитларда 
тадқиқ 
қилинади 
Ташхис 
қилинувчи
сунъий 
педагогик 
шарт-шароитларда 
тадқиқ қилинади 
Нимани ўрганади? 
Педагогик 
таъсир 
ўтказиш 
натижасида 
шахс имкониятлари ва 
сифатларининг 
ўзгариши ҳолати 
Ташхис ўтказилаётган 
пайтда синалувчининг 
ҳолати ўрганилади 
Нима 
учун 
қўлланилади? 
Нафақат 
ташхис 
қуйиш, 
балки 
педагогик 
жараёнда 
тавсия ва таклифлар 
киритиб, 
амалда 
қўллаш 
учун 
ўрганилади 
Тавсиялар 
ишлаб 
чиқиш 
учун 
ўрганилади 


16 
Таълим муассасаларида педагогик диагностика қуйидаги мақсадларга 
қаратилади: 
1) Ойдинлаштирилган таълим максади ва вазифаларини ўрганиш, таҳлил 
қилиш, «идентив ўқув мақсадларини ўқув вазифаларига айлантириш»; 
2) таълим ва тарбия мазмуни билан боғлиқ инновациялар таъсирини 
ўрганиш, таълим субъектларини дифференциалаштириш; 
3) таълимнинг шакл, метод, восита ва технологияларининг ўқувчи шахсига 
йўналтирилганлигини баҳолаш, ноанъанавий дарс шакллари, интерфаол 
методлар, мультимедиа воситалари, таълимнинг самарали технологиялари
модулли 
таълим 
технологиялари, 
маданий-инсонпарварлик 
ёндашув 
технологияларини амалиётда қўлланилиши учун педагогик шарт-
шароитларни баҳолаш; 
4) таълим ўзлаштирилишини диагностика қилиш; таҳсил олувчиларнинг 
тарбияланганлик даражасини аниқлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 
компетенцияларини диагностик методлар орқали ўрганиш, таҳлил қилиш, 
зарур бўлса, педагогик кемтикликларни бартараф этиш ва бошқалар. 
Жaҳoн пeдaгoгикaсидa “таълим”, «тaрбия», “билим”, “кўникма” 
aтaмaлари кeнг қaмрoвлидир. Таълим муассасаларида педагогик диагностика
таҳсил олувчиларнинг билим, кўникма, малакаларининг шаклланганлик 
даражаси 
ҳамда 
компетенцияларнинг 
ривожланганлик 
даражасини 
ташхислашга қаратилади. 
“Компетенция” атамаси фанга 1959 йили Уайт томонидан киритилган 
бўлиб, юксак даражадаги мотивация асосида бажарилган фаолиятни 
ифодаларди. Уайт компетенцияни инсоннинг “ борлиқ, теварак-атроф билан 
самарали ҳамкорлик” қилиши натижасида орттиришини, шу сабабли
«компетентли мотивация» - “қобилиятлар асосида эришилган ютуқлар» 
эканлигини эътироф этди. Компетенцияни педагогик ҳодиса сифатида тадқиқ 
қилиш ХХ асрнинг 60 йилларидан АҚШда оммавий тус олди. Бунда 
мамлакатдаги иқтисодиёт соҳасидаги инқирозга компетентли бўлмаган 
ўқитувчилар сабабчи эканлиги, айнан улар шу соҳада хизмат қилаётган 


17 
иқтисодиётчиларга саёз билим бериб,сабоқ беришганлиги боис, иқтисодий 
танглик юз берганлигини исботлашга ҳаракат қилдилар. Ўқитувчи 
компетенциясини аниқлаштириш учун махсус тестлар ишлаб чиқилди ва 
Мак-Клилланд 1976 йили интеллектни аниқлайдиган тестлар ўрнига уларни 
тажриба сифатида қўллашга муваффақ бўлди. Компетенцияларни 
диагностика қилиш тестлари когнитив тестларга қарама-қарши улароқ 
ишлатила бошланди. Ўттиз йил муқаддам Америка таълим ассоциацияси 
компетенцияларнинг беш кластерини ажратиб кўрсатди (ресурслар, 
шахслараро, информацион, тизимлар ва технологиялар) ва бугунги кунда 
таълим соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар айнан шу 
компетенциялар асосида ишини ташкил қилишади. 
Германияда компетенцияли ёндашувларга асосланган инновацияларни 
таълим жараёнига татбиқ қилиш ва натижаларни диагностика қилиш модели 
катта қизиқиш уйғотмоқда. Таълимнинг компетенцияли модели Германия 
таълим сифати ва самарадорлигини оширишга мўлжалланган. Чунки ХХ 
асрнинг 90 йилларига келиб, Германиядаги таълим тизими эскирган 
ҳисобланди, чунки бозор эҳтиёжлари ав таҳсил олувчининг билими 
ўртасидагим номувофиқлик пайдо бўлганлиги сезилди. Университетни 
тугаллаётган ёшлар олган билим ва кўникмалари замонадан ортда 
қолаётганлигини кўрсата бошлади. Шу сабабали бугунги кунда немис 
ўқувчиларининг таянч компетенцияларига график редакторлар билан ишлаш, 
дастурлаштириш, маълумотларни математик-статистик таҳлил қилиш, 
жадвалларни шакллантириш ва улардан асосий маълумотларни саралаш 
кўникмаларига эга бўлиш, логистиканинг асосларини эгаллаш, ўз ва хориж 
тилидаги маълумотларни ўқиш, тушуниш, англаш ва интерпретация қилиш, 
ёзма ва оғзаки тарзда фикрларни баён қилиш, иш ҳужжатларини юргиза 
билиш, йиғилаётган маълумотларни тизимлаштира олиш компетенцияларига 
эришиш талаб қилинади. Кўриб турганимиздек, фундаментал билимларга 
таянадиган анъанавий таълим олий таълим муассасалари битирувчиларига 


18 
замонавий меҳнат бозорида рақобатга чидамли бўлишга хизмат 
қилмаётганлиги аниқланмоқда. 
ХХ асрнинг 80 йилларида Германияда “таянч компетенциялар” атамаси 
пайдо бўлди, уларга шахсий компетенциялар билан биргаликда «мустақил 
фаолият юритиш ва мустақил қарор қабул қилиш», «мослашувчанлик», 
«ҳамкорлик қилиш қобилияти», «ахлоқийлик ва маънавий етуклик» 
компетенциялари киритилди. 1996 йилда немис таълим тизими «Ҳаракатлар 
компетенциялари»ни қабул қилди, унга асосан ўқув предметини ўқитиш 
компетенциявий ёндашувлар асосида ташкил қилина бошланди ва ўқув 
дастурларида ўз ифодасини топди. Немис таълим тизими рақобатли 
замонавий меҳнат бозорида ўзининг компетенциявий ёндашувлар асосида 
мослашувчанлигини кўрсата олди. Немис олимларининг таъкидлашича, 
бугунги замонавий таълим тизимида 29 компетенциявий ёндашув асосида 
олий таълим битирувчиларининг олган билимлари, кўникма ва малакалари 
ҳамда замонавий бозор эҳтиёжлари орасида мувофиқлик мавжуд эмас. Энг 
асосийси, немис таълим моделида инсоннинг бутун умри давомида билим 
эгаллаш компетенциясини шакллантиришга бўлган ёндашув доминанталик 
қилиши билан характерланади. Ушбу таълимнинг компетенцияли немис 
модели педагог ва социолог олим Ф. Вайнертнинг компетенциялар ҳақидаги 
ғоялари асосида ташкил топган. Ҳар қандай фаолиятни компетентли 
бажариш инсондан айнан шу ҳатти-ҳаракатни қандай ва нима учун 
бажараётганлигини тушуниш асносида кечади. Шу сабабали, бугунги кунда 
ўқувчиларнинг компетенцияли ёндашувлар асосида таълим олишлари 
уларнинг ахборотларни саралааш қобилиятларига эга бўлишларини, қарор 
қабул қилишда мустақилллик ҳисларининг мавжудлиги, қабул қилинаётган 
ахборотни кодлашга ўрганиш, уни ихчамлаштириш каби кўникмаларни 
эгаллаш талаб этилади. 
Германия, Франция, Япония, Сингапур таълим тизимида педагогик 
диагностика йил якунлари бўйича ўқитиш сифатини баҳолашга қаратилади.
Масалан, Германияда умумий ўрта таълим тизимида 12 миллион ўқувчилар 


19 
50 мингга яқин ўрта таълим мактабларида таҳсил оладилар ва бошланғич 
таълим – 4 синфгача; илк ўрта таълим -4 синфдан 10 синфгача; иккинчи ўрта 
таълим- 10 синфдан 13 синфгача давом этади. Бошланғич мактабларни 
(Грундшулe) тугатганларидан сўнг ўқувчилар таҳсил олишларини ўқиш 
муддати беш йил бўлган асосий мактабларда –(Нaуптшулe) ва нуфузли 
мактаблар (Рeaлшулe, Гимнaзиум, Гeзaмтшулe)ларда давом эттиришлари 
мумкин. Асосий мактабларда ўқувчилар ҳафтасига 30-33 соат миқдорида 
дарс ўтишлари таъминланган бўлиб, ушбу мактабларнинг асосий мақсади- 
ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашдан иборат
1
. Ушбу мактабларни 
битирган ўқувчилар муайян касб эгалари бўлиб етишадилар ва меҳнат 
фаолиятини бошлашлари мумкин. Иқтидорли ўқувчилар эса Рeaлшулe
Гимнaзиум, Гeзaмтшулe, яъни нуфузли мактабларда сабоқ олишни давом 
эттиришади ва олий ўқув муассасаларига киришга тайёрланишади. Бунда 
ўқитиш сифатини таъминлашда таълим мазмуни биринчи даражали моҳият 
касб этади. Ўқитиш сифатини диагностика қилишда қуйидагиларни эътироф 
этиш мумкин: 

умумий 
ўрта 
таълим 
муассасасида 
амал 
қилинаётган 
модернизациялаштирилган таълим дастурларининг самарадорлиги; 

ташкилий-педагогик 
шарт-шароитлар 
ва 
педагогик 
технологияларнинг қулайлиги, уларнинг давлат талаблари ва ўқув 
дастурларига мувофиқлиги; 
- таълим дастурларини яхшилаш ва такомиллаштиришга йўналтирилган 
тадбирларнинг самарадорлиги; 
- Давлат талаблари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув-методик мажмуаларда 
таълим босқичлариаро узвийлик ва узлуксизликнинг таъминланганлиги 
ҳамда амалий машғулотларнинг сифат даражасининг юқорилиги; 
- ўқув режасида таълим соҳалари ва ўқув предметларининг уйғун 
тарзда ифодаланганлиги; 
1
2018 йилдаги статистик маълумотлар / www.wikipedia.ru 


20 
- ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг ўқув режасидан қониқишлари; 
- ўқув дастурларида узвийликнинг таъминланганлиги, мавзуларнинг 
амалиётга татбиқ этиш учун қулайлиги, таркибининг уйғунлашганлиги; 
- табақалаштирилган таълимни амалга оширишга йўналтирилган 
ҳаракатларнинг такомиллашганлиги, ўқув жараёнини чуқурлаштириш ва 
ихтисослаштиришнинг амалга оширилганлиги кабилар.
Дунёда таълим тизимида олиб бориладиган таълим диагностикаси ўқув 
дастурларининг модернизациялаштирилганлиги, замонавий билимларнинг 
ифодаланганлиги, 
амалий 
кўникмаларни 
ривожлантиришга 
қаратилганлигининг 
таъминланганлиги, 
синовдан 
ўтганлиги 
ва 
ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари учун қулайлиги ҳам инобатга олинади. Шу 
билан бирга таълим тизимида янги мазмундаги тарбиявий жараёнларнинг 
сифатини аниқлаш ҳам талаб этилади. Бунда тарбиявий жараёнларнинг 
сифатини қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ташхислаш мумкин: 

индивидуал-шахсий ва инсоний йўналганлик; 

ташаббускорлик; 

изчиллик ва мунтазамлилик; 

ташкилий шаклларни такомиллаштириш ва мослаштириш; 

умумий ўрта таълим муассасасидаги тарбиявий ишлар моддий-
техник асосининг тўлиқлиги; жумладан: тарбиянинг мужассамлашган 
режаси, 
эслатмалар, 
кодекслар, 
хулқ-атвор 
қоидалари, 
ижодий 
танловларнинг Низомлари мавжудлиги; 

тарбиявий ишларни бошқаришнинг такомиллаштирилганлиги; 

тарбиявий ишларнинг режалаштирилганлиги; 

тарбиявий ишларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш 
механизмининг мавжудлиги; 

тарбиявий ишларнинг бориши ва мароми таҳлил қилиниши; 

умумий ўрта таълим муассасасидаги тарбиявий ишларнинг 
изчиллиги ва мунтазамлилиги; 


21 

умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчилар шахсини тарбиялаш 
ва диагностика қилишнинг барча турларига эътибор қаратилганлиги, 
чунончи, маънавий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, экологик ва ҳ.к.

ўқувчиларга таълим-тарбиявий таъсир кўрсатишнинг барча 
имкониятларидан фойдаланиш тажрибасининг мавжудлиги; 

ўқувчиларга якка ва умумий тарбиявий таъсир кўрсатиш 
шаклларидан фойдаланилиши; 

умумий ўрта таълим муассасасидаги тарбиявий ишларда мактаб 
раҳбарияти, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органлари ходимлари ва бошқа жамоатчилик вакилларининг иштирок 
этишлари; 

умумий ўрта таълим муассасасида қонунийлик, тартиблилик, 
интизом, иш тартиби, соғлом турмуш тарзи талабаларига сифатли риоя 
қилиниши; 

тарбиявий иш шаклларининг турли-туманлиги, жамиятнинг 
замонавий талабларига, миллий менталитет ва миллий ғоя тамойиллари, 
ўқувчиларнинг эҳтиёжларига мослиги кабилар.
«Пeдaгoгик тaшxислaшнинг aсoсий мaқсaди - тaшaббускoр вa 
мустaқил 
кишилaрни 
тaрбиялaшни 
нaзaрдa 
тутaдигaн 
бўлсa, 
у 
тaрбиялaнувчигa пeдaгoгикa жaрaёнидa фaoл ҳaрaкaт қилувчи субъeкт 
рoлини бeрaди». Дeмaк, узлуксиз тaълим тизими қaтнaшчилaрининг 
мaънaвий–axлoқий, интeллeктуaл вa бoшқa сифaтлaрини тaшxислaш учун 
илғoр пeдaгoгик тaжрибaлaрни ҳaм ўргaниш зaрур бўлaди.
Xoриж oлимлaри: Ингo Xaртмaн, Кaрлxaйнц Ингeнкaмп, Линeрт, 
Фрикe, Люмaнн, Рoршax, Дидeриx, Xeгингeр, Бaxмaйр (Гeрмaния); Бoлшo, 
Бурк, Рoллэт, Рoйлeкe (Aнглия); Жoрж Фишeр, Жeймс Рaйс, Т.Стoун 
(Aмeрикa); A. В. Мудрик, В. Д. Сeмёнoвa, Г. Н. Филoвa, С. Д. Смирнoв И. 
В. Дубрoвинa, Й. Лaнгмeйeр, Г. М. Брeслaв, Л. П. Фридмaн, И. Рoгoв (Рoссия) 
тaълим тизимидa пeдaгoгик диaгнoстикa мaсaлaлaрини тaдқиқ этишгaн. 


22 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish