Ўз-ўзиии таҳлил кила олишни ривожлантиришнинг усулларидан бири — машкни бажаришда бир-бирининг хатосини топиш, тузатиш, ўртоқлик учрашувларида — мусобақаларда ҳакамлик килиш, ўйин натижасини жамоа билан биргаликда муҳокама килиш, бахрлаш ва ҳ.клардир.
Бажарилган ҳаракат фаолиятини баҳолаш критерияси турлича ва у ўқув жараёнининг вазифаларига боғлик. У Критериялар:
1. Баҳолаш коида сифатида ўкитишнинг бошланғич этапларида, ижро техникасининг стандарт усули бўйича, қачонки ўкувчининг имкониятини намунага ўхшатишга уриниш чегараланганлигидан олиб борилади. Тажриба ва билимнинг тўпланишига қараб белгиланган намунага тақлид қилишдан оғиш хатолар билан эмас, (айниқса, натижа юқори кўтарилаётган бўлса), индвидуалликнинг намоён бўлиши билан юзага чикади.
2. Бошка ўқувчи техникасига солиштириш йўли билан конкурс тарзда баҳолаш. Бу машқларни системали машғулотларга қизиқишни оширишга олиб келсада, лекин ижронинг сифати намуна қилгудек даражада бўлмаслиги мумкин.
3. Ҳаракат фаолияти натижасини аниқлаш орқали баҳолаш қоида бўйича катта дидактик аҳамиятга эга. Бу ўқувчини ўз ижро техникасини эришилган натижа билан тақкослашга, уни ҳал қилишнинг индивидуал усулларини ахтаришга ўргатади. Лекин шундай баҳолаш яхши тайёргарлиги бўлган ўқувчилар учун кўл келади. Улар ўз фаолиятларини танқидий баҳолай оладилар, жисмоний машк бажариш пайтида ижро техникаси аҳамиятини яхши тушунадиган бўладилар.
Баҳо категорияси ўқитувчининг турли хилдаги огоҳлантиришлари, маъқуллашлари ёки унинг акси каби ифодалар, шунингдек, тузатиш тарзидаги кўрсатмалари орқали ҳам намоён бўлади. Бирок фақат бир хил огоҳлантиришлар билан чегараланмай, ўқувчи фаолияти таркибидаги мақтовга, рағбатлантиришга сазовор ҳаракатларни ҳам эътибордан четда колдирмасликни тарбия жараёндаги ўрни беқиёс.
Гуруҳларга ажратиб ўқитишда уларнинг фаолиятини баҳолаш анча қийинчилик туғдиради. Тажрибалардан кузатилишича, гуруҳдагилар ўзларининг индвидуал хатоларни англаётгандек, уларни тузатишга уринаётгандек қилиб, бошқа томондан эса кўп сонли индвидуал хатоларни топиш, тузатиш машғулотларда «зич»ликни пасайтириб, ўқувчида бефаркликни шакллантириши амалиётдан маълум. Бундай қарама-қаршиликнинг таълим жараёнида хато ва камчилакларни гуруҳли машғулотларда қисқа, аник ва маъноли қилиб айтиш орқалигина ҳал қилиниши катта самара беришлиги исботланган.
Ўкитувчининг баҳоси ўқувчилар тарбиясида ўз кучига ишонч воситаси бўлиши, шу сабабли материалнинг ўзлаштиришдаги ижобий ва салбий томонгагина баҳо бериш билан чекланмай, ишга муносабати ҳам ҳисобга олиниши лозим. Унинг шахси, хулқи, давомати баҳолаш мезони мазмунидан четда бўлишини таъкидлаш лозим (Б.А. Ашмарин, 1979).
Хатоларни тузатиш қоидаси турли тумандир. Айтарли кўп тарқалганлари қуйидагилардир:
Ўқувчи хатосини ўзи тушиниши керак. Такрорий тушинтириш ва машқни кўрсатиш, фаолиятни гапириб бериш хато
ҳаракатларни англашга ёрдам берса, чизма тасвирлаш, ютуқ, хато ва камчиликларни машғулотларда ўртоқлари билан ўртоқлашишга, хато устида ҳаракат техникаси хақида суҳбатга чорлайди демак, бу таълим жараёнининг муваффақияти деган сўздир. Амалий фаолиятларда эса нисбатан фойдали усул карама-қаршиликни енгиш ҳаракатлардир, яъни ҳаракатни мусскуллар таранглаштириш бўшаштириш, амплитудаси ва йўналишига караб контраст равишда бир-бирига солиштириб машқ килиш самаралироқдир. Мускул ҳиссиётини бундай солиштириш ўз хатосини тушунишга ва уни тузатишни тўғри ҳал килиш йўлини топишга ёрдам беради. Шу максадда ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятини бошқа томонга, бошқа оёқ билан, қўл билан ёки ўзгартирилган шароитда бажариш хам фойда беради. Бунда ҳосил бўлган мускул ҳиссиёти уни одатдаги шароитда бажаришдагига солиштириш имконини беради ва хатоларни тузатишнинг эффектлироқ йўлини айтиш, кўрсатиш имконини беради.
Хатоларнинг барчаси бирваракайига эмас, навбати билан, аҳамияти даражасига қараб тузатишга уриниш самарасиз бўлиб чикиши мумкин.
Одатда, хатоларни тузатиш унинг аҳамиятлиларини тузатишдан бошланади, чунки бошқа майда хатолар шулар орқали содир бўлаётган бўлиши мумкин. Масалан: финал куч сарфлашларидаги хатолар қоида сифатида охирги ҳаракат таркибидаги звеноларнинг келишувидан ҳам содир бўлиши кузатилади. Бундан ташқари, аниқланган хатолар ўзлаштирилаётган ҳаракатдан олдин бажарилган ҳаракат оқибатидан ҳам содир бўлишини назарда тутмоқ лозим.
Аҳамиятли хато деганда, биз ҳаракат техникаси асосида содир бўлган хатони тушунамиз. Аҳамиятли ёки асосий ҳисобланган хатони тузатишни назарда тутиб бажарилган машқлар натижасида иккинчи даражали деб саналган хатолар ўз-ўзидан йўқолиши таълим жараёни амалиётида кўп учрайдиган ҳодисадир. Фақат иккинчи даражали хатоларнинг автоматлашиб кетишига йўл кўймаслиги зарур холос.
Ҳаракат структурасининг умумий схемасини тўғри бажарилаётганининг даражасини аниқлаб тўла ҳаракат актидаги пайдо бўлган хатонинг нимага боғлиқлигини, йўлланма берувчи ёки тайёрлов машкининг нотўғри танланганлигининг окибатидан эмаслигини ҳисобга олиш мақсадга мувофик эканини унутмаслик керак. Бир вақтнинг ўзида машқ бажарилиш тезлиги ўкувчи
имкониятига мое келмаслиги ижро техникасининг бузилишига олиб келади.
Статик ҳолатлардаги хатоларни аниқлаш ва уларни баҳолаш жуда осон.
Ўқитувчининг ўқувчи хатосини аниқлаш учун бераётган кўрсатмаси ўкувчининг шу дакиқадаги имкониятига мувофиқ бўлиши керак. Масалан, уч усул билан канатга тирмашиб чиқишда «оёқ кучидан фойдаланинг» деб талаб қўйиш учун унинг қўл ва оёқларнинг координацияси (шу усул учун) олдиндан ривожлантирилган (машк қилдирилган) ёки аксинча эканлигининг аҳамияти катта.
«Йўколди, тузатилди» деган хатоларларнинг кутилмаганда кайтадан пайдо бўлиши, уларни йўкотиш учун қўлланилган йўлланма берувчи машқларнинг вақти-вақти билан такрорлаб туришни талаб қилади. Шунга ўхшаш хатоларнинг бирдан пайдо бўлиб қолиши кўпинча янги ўзлаштирилган фаолиятни қийинроқ шароитда бажараётганда кузатилиши мумкин.
Ҳаракатдаги хатоларни тузатишнинг йўлларидан яна бири уларни содир бўлишининг сабабини йўқотишдир, бу эса, ўз навбатида, хатонинг йўқолишига олиб келади. Бу усул таълим жараёнида йўлланма берувчи ва тайёрлов машкларини кўллаш орқали амалга оширилади;
- ўтилган (ўргатилган) материалларни қайта такрорлаш; фаолиятнинг тўғри бажарилиши учун стимул яратувчи (масалан, узунликка сакрашда нотўғри югуриш) кадамини жойини, бажариш шароитини ўзгартириш.
Ҳаракат фаолиятини ўзгартириш жараёнида хатоларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг тузатилиши аҳамиятини ҳисобга олиш ўта муҳим бўлибгина қолмай, бу муаммо ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш этапида ҳам сифат жиҳатидан бошқа даражада муҳимлигини инкор этиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |