Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш этапи ва унинг мазмуни



Download 431,58 Kb.
bet48/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

9.2. Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш этапи ва унинг мазмуни
Таълим жараёнининг бу этапининг асосий вазифаси — ҳаракатни бажара олиш (ўрганиш), уни такомиллаштириш ва кўникмани вужудга келтиришини ўз ичига олади.
Бу этапнинг асосида ҳаракат фаолияти таркибида ажратиб олинган айрим ҳаракатларни ва ҳаракат фаолиятини тўлалигича, кўп мароталаб такрорлаш, машқ қилиш жараёни ётади. Ҳар бир такрорлаш ташки томондан бир хилдай кўринса-да, ҳар сафаргисининг мазмуни олдингисидан «такрорлаш-такрорлашсиз», «машқ қилиш-машқ қилишсиз» такрорлангандек бўлади. Айнан шундагина янги ҳаракат фаолиятининг шаклланиши мезони, пойдевори яширингандир.
Такрорлаш жараёнини шартли икки босқичга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
а) ҳаракатни бажара олишнинг малакасини вужудга келтириш;
б) ҳаракатни бажара олишни такомиллаштириш. Малаканинг вужудга келиши боскичи малаканинг асосий
вариантининг, бирламчи шаклланишни таъминласа, фаолиятнинг бажарилиши эса ҳаракат малакаси пайдо. бўлишининг техникасининг белгилари билан боғлиқ. Шу сабабли ўқитувчини харакат техникасининг асосини ва етакчи ҳаракатларни ўргатиши, бажаришда мускулларнинг ортиқча таранглашиши,.кераксиз ҳаракатларнинг пайдо бўлишини олдини олиши, огоҳлантириши лозим бўлади.
Агарда янги ҳаракат фаолияти олдин ўзлаштирилганларга ўхшаш бўлса, уни ўзлаштириш учун бир ёки икки уринишнинг ўзи кифоя. Чунки стабил, муҳим координациявий механизмининг фонди, бойлиги қанча кенг ва кўп бўлса, ўкувчининг ҳаракат тажрибаси шунча юқори бўлади ва осонлик билан янги ҳаракат фаолиятини ўзлаштириб олади.
Ҳаракатни бажаришнинг такомиллашган палласи харакат малакасининг асосий вариантларини шаклланиши билан характерланади ва ҳаракат малакасининг айрим хусусиятлари ҳисобига рўй беради.
Нисбатан мураккаблик (кийинчилик) билан бажарилади деб ҳисобланадиган айрим ҳаракатлар, уларнинг фазодаги аниқлигига қараб ва бажариш вактининг даврига караб бир оз бузилиши мумкин. Шунинг учун ўқитишнинг асосий вазифаси
ҳаракат техникаси асосини мустаҳкамлаш бўлиб, унинг ижросида стабилликга эришишдан иборатдир.
Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш этапида таълимнинг барча методларидан кенг фойдаланилади:
- сўздан фойдаланиш (тушунтириш, вазифа, кўрсатма бериш, буйруқ каби);
- кўргазмали ҳис этиш (воситали, воситасиз кўрсатмалилик);
- амалий методлар: бўлакларга ажратиб ёки ҳаракатни бир бутунлигича ўргатиш билан машқларни бажариш, ўйин ва мусобака методлари.
Булар орасида амалий методлар асосий ўринни эгаллайди. Бу этапда асосан ҳаракатлардаги ҳатоларни аниқлаш ва уларни тузатиш муҳимдир. Таълимнинг ютуғи ҳам ана шу муаммони ҳал этилишига боғлиқ.
Ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш хатоларсиз ва ҳаракатларда хатоларни пайдо бўлиши (бошқариладиган таълим принципи, бажариб кўриш ва ҳатолар принципи) оркали амалга оширилади.
Ўқитишнинг бошкариладиган принципи ҳар қандай хато тал>лимга маълум маънода зарар келтиришини тасдиклайди, шунинг учун ўқитишнинг барча шартларини (фаолият асосини мўлжалга олиб) қатъиян деталлаштириш ва регламентлаштириш талабларни қўяди. Бажариб кўриш ва хатолар принципи эса унинг аксини, яъни ҳаракатнинг асосини коррекциялаш ва оптимал вариантини ахтаришни, айрим ҳатоларнинг табиий равшда максадга мувофиқлигини тан олади. Бу принцип фаолият натижалари, усулларни ҳижжалаб тушунтириш, таълимнинг барча дидактик принципларига ва ўкитиш коидаларига риоя килиш лозимлигини инкор этмайди. Сунъий равишда хатоларга йўл қўйиш мабодо содир бўлса, ўқитувчи ва ўқувчининг зўр беришини йўққа чиқарадиган катта зиён ҳам эмас, деб таъкидлайди. Вазифани ҳал этишда ўкувчи хатолар оркали бориши керак. Образли қилиб айтганда, хато фойдали бўлиши лозим. Хатонинг асосий роли техника ижросини индвидуаллаштиришдадир. Энг кенг асосга эга бўлган, мўлжал билан ўрганила бошланган ҳаракат фаолияти ҳам ҳатоларни инкор этмайди. Ҳар бир уриниш (проба) ҳам изланишдир. Изланишни эса хатосиз тасаввур этиб бўлмайди.
Таълимнинг иккала принципи ҳам муаммони ҳал қилишда турлича йўлларни эътироф этсада улар ҳаракат малакаси ва
кўникмасининг вужудга келишига олиб келадиган психофизиологик мослашув мохиятини инкор қилолмайди (Е.П. Илин, 1970).
Ҳатосиз ўқитишга интилиш, уларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтирмайди. Энг қулай шароитлар жисмоний тайёргарликнинг юқорилиги, ҳаракат фаолиятининг нисбатан соддалиги ва бошкалар хатоларни умуман содир бўлишини йўқга чиқариш мумкин. Таълим биринчи этапида ўргатиш коидадагидек бажариб кўриш ва хатолар принципи, иккинчисида бошкариладиган ўқитиш принципи қўлланилади.
Шундай қилиб, тўғри қўлланилган татлим методлари ҳаракат фаолиятини эгаллаш жараёнида хатоларнинг юзага чикишига йўл қўймаслиги ва бу билан таълимнинг самарадорлигини пасайтирмаслиги мумкин. Хатолар албатта мавжуд бўлади, уларсиз мумкин эмас, дейишга мутлақо ўрин йўқ. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хатоларига нисбатан бефарқлик уларга юзаки қараш, хатоларнинг камайишига салбий таъсир этиши, яна янги хатоларнинг пайдо бўлишига олиб келишини амалиёт тасдиқлаган. Айниқса ҳаракат малакаси шаклланишининг бошланғич этапларида машқни такрорлашлари давомида хатолар содир бўлади.

Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish