Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш этапи ва унинг мазмуни



Download 431,58 Kb.
bet52/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

9.3. Ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш этапи ва унинг мазмуни
Таълим жараёнининг бу этапини асосий вазифаси —
ҳаракат малакасининг шаклланишини таъминланиши билан боғлик бўлиб, харакатни юқори маҳорат билан бажара олиш орқали:
а) кўникмани вужудга келтириш;
б) олий тартибдаги (маком) ҳаракат кўникмасини шакллантиришдир.
Ҳаракат кўникмасини вужудга келганлигииинг характерли белгиси билим ва ҳаракат тажрибаси билан намоён бўлади ва у бажара олиш кўникмасига айланади. Бошланишида кўникма фақат асосий вариантда шаклланади. Ўқитувчининг вазифаси: ҳаракат кўникмасини асосий вариантда шакллантириб, уни мустаҳкамлаб, шунинг асосида нисбатан юқори мақомдаги фаолиятни бажара олишга фундамент яратишдир. Таълимнинг шу босқичида фаолият ижросининг сифат даражасининг такомиллашганлиги шундай зарурки, иш билан жисмоний машқни техникаси индивидуаллашсин, асосий фаолиятнинг турлича ижро варианти ўзлаштирилган бўлсин, эгалланган кўникма турли вариантдаги янги фаолиятларнинг бажаришда қўллай олинадиган бўлсин.
Ташкомилаштириш этапида таълимнинг барча методларидан комплексли фойдаланилади, лекин фаолиятни бири бутунлигича ўзлаштириб, мусобақа ва ўйин методларидан етакчи услуб сифатида фойдаланилади. Бир вактнинг ўзидан кўриш ва эшитиш орқали мўлжал олишдан фойдаланиш ҳажмининг озайиши ҳисобига ҳаракатни ҳис қилиш ҳиссиёти ортади.
Юкорида қайд этилганидек, таълимнинг иккинчи, учунчи этапларида ҳаракат фаолиятини (ёки машқни) кўп маротабалаб такрорлаш жараёни ётади. Бу жараёнда такрорлаш машк қилиш муаммосининг алоҳида аҳамияти эътиборга лойиқ бўлиб, машқ тизимли равишда кўп мароталаб қайтарилиши лозим, бунда такрорлашларнинг чегараси мавжуд бўлиб, уни меъёридан ошмаслиги тақазо этилади.
Такрорлаш (машқ қилиш) иккита қарама-қарши ҳолатда амалга оширилади:
Оддий ва вариацияда (турлича кўринишда, шаклда) такрорлаш. »
Оддий такрорлаш бир хил, ўзгармас шароитда ҳосил бўлган ҳаракат, малакасининг асосий вариантини мустаҳкамлашга имкон беради. Бундай такрорлаш — таълимнинг моҳиятига кўра нусха кўчириш, тақлид килиш билан бажариш. Масалан: ўқитувчи ҳаракатнинг стандарт техникасини тушунтирганда ва уни кўрсатганда, ўқувчи кўрганига ўхшатишга, ўз ҳаракатини ўша ҳаракатга яқин қилиб бажаришга уринади. Таълимда оддий такрорлашдан фойдаланиш зарурияти мавжуд, лекин у чегараланган дидактик имкониятларга эга.
Вариатив такрорлаш бошқача вазифани назарда тутади: у ҳаракат малакасига шундай мосланувчанлик, эгулувчанлик беришки, ундан турли шароитларда фойдаланиш мумкин бўлсин. Шу мақсадда ҳаракат фаолиятини такрорлаш тизимли равишда ўзгарувчан вариантларда ва шароитларда бажартирилади. Вариатив такрорлашдан онгли равишда фойдаланиш катта самара беради:
1) агарда вариатив такрорлаш ўқувчидан оптимал даражадаги усулни топишни талаб қиладиган қилиб вазифа кўйиш билан амалга оширилса, бу муаммоли ўқитишга асос бўлиб қолаверади. Маълумки, муаммоли ўқитиш, ҳаракат вазифасини ҳал этиш, мустақил фикр юритиш ва унга ижодий ёндошишга ёрдам беради;
2) ҳаракат фаолиятини ўзгарувчан турлича вариант ва шароитда такрорлаш, малакани фақат ўзгарувчан спорт кураши шароитидагина эмас, меҳнат, ҳарбий амалиёти ва турмуш шароитида қўллай олишга ўргатади;
3) машғулотларда ижронинг турли вариантларда бажарилиши ўқувчиларнинг қизиқишини оширади. Маълумки, болалар бажарилиши қийин бўлган ҳаракат фаолиятини, ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришда янгича вазифа қўйиб бажартирилса машқни зўр истак ва интилиш билан амалда такрорлайдилар, бу ўз навбатида, уларнинг иқтидорини, ҳаракат заҳираси ва тажрибасини орттиради, бойитади.
Максимал педагогик самарага эришиш учун такрорлашлар сони оптимал бўлиши керак. Машқ натижасининг ортириш уни такрорлашлар сонига боғлиқ, лекин унга тўғри пропорционал эмас. Кўп сонли қайтаришлар тездагина механик бажаришга айланиб қолиб, машғулотлардаги фаоллик пасаяди.
Такрорлашлар сони, таълимнинг вазифаси, фаолиятнинг мураккаблиги, ўқувчининг тайёргарлик даражаси ва ўқитиш методикасини такомиллашганлилиги 4факторларига хам боғлиқ. Мактабда жисмоний тарбия дастури материалининг ҳажми ва мураккаблиги ўқув режаси чегарасидан чиқмаган ҳолда, такрорлашлар. сонини етарли тарзда белгилашга имкон беради. Агар шаклланган малака етарли даражада пухта, мустаҳкам бўлиб қолган бўлса, ҳаракат ҳиссиёти янги материални ўзлаштиришни қийинлаштирмаса, такрорлашлар сонини фақат шундагина қисқартириш мумкин.
Кайтаришлар сони ҳаракат фаолиятини биринчи маротаба такрорлаш учун керагидан ортиқрок сонда белгиланади. Бу
ортикча кайтаришлар ҳаракат малакасининг мустаҳкамлигини ошириш ҳаракат заҳираси (запаси)ни бойитишни назарда тутиб белгиланади.
Такрорлашларни вақтига қараб, маълум низомга таянган ҳолда, ўзлаштарилганларни эсдан чиқармай, тизимли такрорлашни тўхтатиб кўймай вактидан бошлашни унутмаслик лозим.
Методик нуктаи назардан ўкитувчи икки вазифани ҳал қилади:
1) ўзлаштирилган фаолиятни такрорлашни бир дарсда ва бир қатор дарсларда қандай кетма-кетликда жойлаштириш;
2) таълимнинг тўла этапларида машқни қандай частотада (такрорлаш тезлиги)да такрорлаш кераклиги.
Бунинг учун ўқитиш жараёнидаги барча факторларни аниқ равишда ҳисобга олиш ва такрорлашнинг икки услубини чўзиб илмий асосда кўллаш. Бу услублар: (узок муддат давомида) такрорлаш ва концентрация қилинган - машк жараёнини сиқиғ, йиғиштирилган ёки ҳаракат таркибидаги айрим звенога эътиборни чуқурроқ тарзда такрорлашдан фойдаланиш керак бўлади.
Дам олиш интервали ва унинг узунлигини белгилашда икковининг умумий йиғиндиси тенг бўлса, узок вакт дам олиб, нагрузка интервали сийрак бўлганга Караганда, интервали киска дам олиш интервали кўп бўлган машғулотлар организмнинг иш қобилиятини яхшилайди. Шунинг учун жисмоний тарбия дарсларини мактабда икки дарсни бирлаштириб ўтиш ҳар доим ҳам ижобий самара бермайди.
Ўқитишни тезлаштириш натижага эришиш, эътиборна айнан бир нарсага (концентрация қилиб) қаратиб такрорлаш оркали амалга ошириш, оммавий ўргатишда катта самара бермаган. Лекин юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлашда юқорида қайд қилинган тез натижага эришиш усули таълим методикасининг асосини ташкил қилади. Ҳаракат малакасини бошланғич этапида қайтаришнинг бу усулидан фойдаланиб бўлмайди. У фаолият техникасини тўғри тушиниш ҳамда фикрлашга салбий таъсир этиб, ҳосил бўлган малаканинг пухталашишига тўсиқ бўлиши, пухталашишининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Малаканинг тўғри шаклланиши лозим бўлган жисмоний сифатларини мувофиқ даражада ривожланишига боғлиқ, бу албатта, узок муддат давомида ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришни тақозо этади.
Такрорлашнинг икки услубига хос тугал натижани аниклашда, яъни такрорлашларнинг яхши-ёмонлигига баҳо беришда
узоқроқ чўзиб такрорлаш кийин ўзлаштираётган ўқув материалини ўзлаштиришда самарадорроқ ҳисобланса осонрок материал учун концентрациялаштириб такрорлаш мақсадга мувофикдир.
Иккала услубда хам такрорлашни таксимланишининг характери бир хил эмаслиги билан ажраб туради: ўқитишнинг биринчи боскичида такрорлашлар частотаси максимал даражада, бажаргиси келса ижозат бериш лозим, вақт ўтиши билан бу кўтаринкилик бир оз сусаяди. Буни янги малака ҳосил бўлиши янги нерв алоқаларини юзага келиши уларни мустаҳкамланиши билан тушунтириш мумкин. Бу алоқаларнинг пухталиги етарли даражага етса, уларнинг сақлаш учун такрорлашларга талабни камайиб кетиши билан кузатиш мумкин.
Оммавий ўргатиш шароитида фаолият техникасини эгаллашнинг амалий чегарасига етишда дам олиш интервалининг узунлиги ўзининг принципиал аҳамиятини йўқотади. Кўникмани сақлаш учун, унга керак бўлган кисмида ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофик. Бу ўзгаришлар шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлиги маълум даражада ошганлиги сабабли қилинади. Агарда бу такрорлашлар ҳаракат малакасини доим такомиллаштиришни вазифа қилиб қўймаса, керак бўлган даражадаги ҳаракат сифатларини қўллаб-кувватлаш учунгина, эгаллаган малаканинг сўнишини олдини олиш мақсадида такрорланади холос.
Шунга кўра, мактаб дастурида берилган янги фаолиятларни ўзлаштириш давомида асосий такрорлашларни чорагидаги аралаш типига кирувчи дарсларда ўтказиш мақсадга мувофикдир.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish