Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


-БОБ. МАКТАБГАЧА ЕШДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ



Download 431,58 Kb.
bet67/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

12-БОБ. МАКТАБГАЧА ЕШДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ
Инсон ҳаётнинг биринчи етти йиллигида болалар соғлиғининг асосига замин тайёрланади, ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари шаклланади, такомиллашади, кейинчалик жисмоний ривожланиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар юзага келади.
Русий забон олимларимиз Шелованова, Аксарийной, Сорочек, Уваров, Биковларни тадқиқотларини натижалари шуни кўрсатадики боланинг жисмонан чиниққан, чаққон, кучли бўлиб ўсиши учун ўз вақтида тўғри режалаштирилган жисмоний тарбия жараёни муҳим роль ўйнайди. Жисмоний тарбиянинг аҳамиятини нотўғри баҳолаш бола организмини ривожлантиришни сусайтирибгина қолмай, уни ақлий ривожланишига ҳам салбий таъсири кўрсатишини жисмоний тарбия амалиёти исботлаб берди.
Боланинг организими тез ривожлана бошлайди. Лекин организмнинг ҳимоя рефлекси сует ривожланган бўлади, нисбатан касалга тез чалинади. Шунга кўра бу ёшдагилар жисмоний тарбиясининг вазифаси — уларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, чиниқтириш, ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш, гавдани тўғри тутиш, умумий ва шахсий гигиенага эътибор берадиган қилиб вояга етказишдир.
Энг аҳамиятлиси уларда ҳаёт учун зарурий энг оддий ҳаракат малакаларини — юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, велосипедда, роликли чанғида, конькида юриш, югуриш, сузиш ва самокат ва велосипедда юришларни ривожлантиришдир. Бу ҳаракатларни болалар тез ўзлаштиради. Бунга сабаб уларнинг нерв системасини эластиклигини юқорилигидир. Оддий ҳаракат малакаси кейинчалик каттароқ ёшга ўзлаштиришга ёрдам беради.
Бу ёшдагиларда жисмоний сифатлардан чаққонлик, тезкорлик. Чидамлилик ва эгилувчанликни ривожлантиришга имкониятлар катта.
Леви Гориневскаяни текширишига Караганда мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний тарбиянинг тўғри йўлга кўйишда кийинроқ бўлган умумжисмонй машқлар, 1-синф дастурига яқин бўлган, унгатайёрлайдиган машқлар танлаб олинади.


12.1. Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракал) сифалларини тарбиялаш
Жисмоний машқларни бажариш процессида бу ёшдаги болаларда чакконлик, тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик сифатлари тарбияланади. Уларни анатомо-физиологик хусусиятларини эътиборга олганимизда чаққонлик ва тезлик сифатларини тарбиялашнинг имконияти уларда бошка сифатларга нисбатан кўпрок бўлади, аксинча куч ва чидамлилик ҳаракат сифатларини тарбиялашга эса эхтиёткорлик зарур. Лекин бу сифатларни ривожлантириш умуман тўхтатиб қўйилмайди, чунки куч ва чидамлилик элементлари ҳар бир ҳаракат фаолияти учун зарур, бу сифатлар тарбиячини хоҳишсиз ҳам бошка ҳаракат фаолиятлари давомида намоён бўлади. юриш, сакраш, улоқтиришдек харакатлар таркибида бу сифатлар барибир намоён бўлади.
Бу ёшдагиларнинг нерв тизимини эгилувчанлиги, жисмоний сифатларни тенг ривожлантиришга яхши имконият яратади. Чунки нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш бири иккинчиси билан тез алмашиниш қобилияти билан боғлиқ. Айниқса ҳаракатли ўйинлар давомида олдиндан режалаштирилмаган, ўйин фаолияти учун зарур бўлган фавқулотдаги ҳаракатларни бажаришга тўғри келади ва улар қисқа вақт ичида бир-бирига ўз ўрнини тез алмашиниши билан намоён бўлади. Бу эса чакконлик сифатини осон ривожлантиришга шароитни яратади.
Нерв процесси катта тезликдаги тезлик жисмоний сифатини ривожланишини тезлаштиради. Қисқа вақт мобайнида минимал тезлик билан югуриш, велосипед ва бошка машк-лар тезликни ривожланишига омил бўлади. Бу машкларда албатта меъёр тўғри танланиши ва уларни ўзаро ўрин алмашиниши муҳим аҳамиятга эгадир.
Бу ёшдаги болаларда бўйин, қорин, орқа, бел мускуллари кучсиз бўлиб уларда комат яхши ривожланмайди. Шунга кўра шу гуруҳ мускулларини ривожлантириш учун (юриш, югуриш, танани букиб тўғрилаб бажарадиган) машқларни танлаб олиш, уларни юриш тезлишини орттириш, бошка ҳаракат сифатларига нисбатан юқори кўрсатгичга эришиши мумкинлигини ифодалашдан иборат бўлади. буларсиз бола кундалик ҳаётида учрайдиган жисмоний машқларни бажаришда, жисмоний меҳнатда қийинчиликка учраган бўлар эди.
Мактабгача ёшдаги болаларга машк беришдан олдин, улар га ўша машкнинг аҳамиятини, бажариш техникасини, озгина бўлса хам ҳаракатли ўйин коидаларини, умумий ва шахсий гигиена қоидалари, танани тарбиялашнинг айрим элементларини ўргатилиб борилиши лозим. Бу ёшдагиларга жисмоний машкни ўзи мастуқил ва гуруҳи билан бажаришга ўргатиш кўникмалари бериб борилади. Ўзидан кичик гуруҳларда жисмоний машқларни бажаришга ўргатиш, ўзини спорт разрядини ўсаётганига ва катта спортчилар натижаларига қизиқишга, дўстлик, ўзаро ёрдам, ўйинчоқларга нисбатан муносабат масаласи, ахлоқ нормаларини ривожланишига эътибор берилади. уларда жисмоний тарбияни шундай йўлга кўйиш керакки, ўша ёши учун зарур бўлган жисмоний сифатлар, ақлий, аҳлоқий ва эстетик дидни тарбиялаш билан қўшиб олиб борилсин. Эстетикадан танининг тузилиши, қоматини тик тутиб юриш, ҳаракатларини майин ҳамда чиройлилиги, кийим бошини кандай тутиш ва бошқалар тўғрисида тушунча бериш керак бўлади. Жисмоний тарбия жараени даврида мактаб ёшигача бўлган болаларда ақлий қобилиятларини ривожлантиришга, диққат кабул қилиш, тушунчага эга бўлиш, фикрлаш, кўз олдига келтириш, билимини ва бошқа хислатларни мастаҳкамлаш тарбия жараёнининг асосий мазмунйга айлантирилади.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish