12.3. Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний тарбия воситалари
Мактаб ёшигача болалар жисмоний тарбиясида табиатнинг соғломлаштириш кучлари, гигиеник омиллар ва жисмоний машқлар катта аҳамиятга эга. Юқоридагиларни таъсиридан ташкари боланинг кунлик ҳаракат фаолияти (ҳар кунлик ҳаракати, раем олиш, ҳар хил ўйинлар, мусиқа, жисмоний меҳнат) шундай режалаштирилсинки, буларнинг ҳаммаси унинг ривожланишига имконият яратсин. Танлаб керакки, улар мускуллар кучини яхшиласин.
Мактабгача ёшдаги болаларда ҳамма орган ва системаларни ва жараёнларни ишга солиб, чидамлилик сифатини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Юруш, югуриш, сузиш ва велосипедда юрушдек машқларни меъёрини баробарга ортирилса бу сифат ривожланади. Бу ўз навбатида шуғулланувчи ёшини ҳисобга олишни унутмаслик лозимлигини тақазо этади.
Бу ёшда таянч ҳаракат аппарати эгилувчан бўлади. уни қобилиятини сусайтирмаслик учун жисмоний машқларни ёшига тўғри келадиганларини барчасидан яхши фойдаланиш даркор.
12.4. Мактабгача ёшдагилар жисмоний тарбиясининг шакллари
Мамлакатимизда мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси давлат ва жамоат муассасаларида олиб борилади. Давлат муассасаларида — яслилар, болалар боғчалари; жамоат муассасаларида — маҳкамалар, корхоналар, шахсий пулли ясли ва боғчалар тарзида мактабгач ёшдаги болалар муассасалари сифатида уюштирилмоқда. Жисмоний тарбия асосан давлат му ассасаларида амалга оширилади.
Давлат муассасаларида жисмоний тарбия. Болалар боғчаси ва яслидаги жисмоний тарбия жараёнига мудир раҳбарлик қилади. Жисмоний тарбия ишини тарбияси олиб боради. тарбиячи машғулотларни мусикачи, шифокор билан режалаштиради. Шифокор тарбиячига жисмоний машқларни танлашга, уни меъёрини аниклашга ёрдам беради.
Ясли ва боғчаларда жисмоний тарбия жараёнини амалга ошириш учун ўқув типидаги машғулотлар эрталабки гимнастика, физкультура дақиқалари, чиниқтирувчи муолажалар, ҳаракатли ўйинлар экскурсиялар, саёҳатлар, байрамлар, яккама-якка ва мустақил машғулотлар тарзида уюштирилади. Булардан ташқари мусиқа дарсларида хам жисмоний тарбияни вазифаларини ҳал қиладигаи жисмоний машқлар, ўйнлар ва рақслардан восита тарзида фойдаланилади.
Ўқув типидаги жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари болаларни ҳаракатга ўргатишда асосий роь ўйнайди. Бу машғулотлар ясли ва боғчаларининг ҳамма гуруҳларида ўтказилади. 1 ёшгача болаларда ҳар бир бола билан айрим жисмоний машқлар уқалаш билан қўшиб олиб борилади.
1-3 ёшгача бўлган болалардан ёши катта бўлган гуруҳларда (6-12) ҳафтада 3 маротабадан, 3-7 ёшгача бўлганларда ҳафтада 1 марта ва ҳамма гуруҳлар билан бирга ўтказилади. Ёши катта бўлган сари машғулотларнинг давомийлиги 10-45 дақиқагача оширилиб борилаверади. Машғулотлар 4 қисмдан - ташкилий, тайёрлов, асосий, якунлоқ, қисмларига бўлиб олиб борилади ва уларнинг ҳар бирида ўзларининг аник вазифалари ҳал қилинади. Жисмоний машқлар осонлаштирилиб, «ўрмонга саёҳат», ҳаракатли ва сюжетли («Ўрмонга саёҳат» ва бошка) шаклларда олиб борилади. тарбиячи олдин жисмоний машкдарни танлаб, сўнгра сюжет танлайди. Юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш, сузиш ва очиқ ҳавода бўлиши керак бўлган вақт ҳисобига ўтказилади.
Эрталабки гимнастика ясли ва боғчаларда эрталабки овкатланишдан олдин, болалар уйларида эса уйқудан турибла ўтказилади. Яслиларда 2 ёшгача бўлганларда эрталабки гимнастика индивидуал ёки 5-10 кишига бўлинган гуруҳларда, ёши катталарда эса болаларнинг барчаси билан биргаликда умумий ўтказилади. Эрталабки гимнастика хилма-хил юриш, югуриш ва турли хил машқлар бажариш ҳамда сакраш билан тугалланади. Айрим ҳолларда машқ сюжетига, ритмига мослаштирилган кўшиқлар билан ўтказилади.
Тизимли ўтказилган жисмоний машқлар асосан болаларни кучини, эластиклигини мустаҳкамлайди, нафас олиш, қон айланиш ва юрак томир тизими ишларини, органлардаги модда алмашинуви жараёнини яхшилайди. Бундан ташқари эрталабки гимнастика уюшган ҳолда яхши кайфият билан бошланса, ҳар кунги бажарилган жисмоний машқларнинг таъсир кучи коматни тутиш ва жисмоний машқларнинг соғликка фойдаси ҳақидаги дастлабки элементар билимларни шаклланишига олиб келади.
Кичик ёшдагиларда жисмоний машқлар кимларга ёки нималаргадир тақлид қилиш ва ҳаётда учрайдиган сюжетларни ўз ичига олиши керак. Машқлар 3 дан 6 гача, ёши улғайган сари 8 тагача бир комплекс бир ҳафтага мўлжаллаб тузилади ва 3-4 кундан сўнг кийинлаштирилади, 7-12 дақиқа давомида ўтказилади. 6-7 ёшдагиларга эса мактаб дастури материалига яқин бўлган жисмоний машқлар тавсия қилинади. Жисмоний машқлар дозасини уни бажарилиш оғирлигига қараб белгиланади. Елка ва бўйин мускуллари машқлари 6-12 марта, қорин ва бел мускуллари машклари 4-8 марта такрорланади.
Чиниқтирувчи муолажалар ясли ва боғчалардаги кундалик ва ҳаётий чинқитиришдан ташқари болалар билан махсус ҳаво ва куёш ванналари, сувда чўмилтириш орқали чиниқтиришлар киритилади. булардан ташқари яна айрим процедуралар борки улар жисмоний машқлар билан қўшиб олиб борилгандагина эффект беради (Леви Гориневская ва А.И. Бикованинг «Бола организмини чиниктириш» 1962й.).
Жисмоний тарбия дакикалари раем машғулотларида пластилин билан ишлаш пайтида ҳисоб, нутқни ривожлантириш машғулотлари давомида ўтказилади. Бу машғулот учун 2-3 та жисмоний машк танланиб, улар ўрнидан турган, ўтирган ҳолда бажарилади.
Ўйинлар эрталаб соат 1000-1200 ларда ва тушликдан сўнг ўтказилади. Уни мақсади болаларда бизга маълум бўлган
жисмоний сифатларини ривожлантиришдир. Ҳаракатли ўйинларни танлашда болаларнинг жисмоний тайёргарлиги, майдон ва ундаги шароитга эътибор берилади. Тарбиячи ўйинни танлаб олгандан сўнг уни қўллаш усулиятини пухта ўйлаб, сўнгра ўтказади. Бола учун нотаниш ўйинларни ўйнатиш анча кийинчиликларга сабаб бўлади. катта ёшдагиларга эса мустакил вазифалар берилади. ўйинлар 7-15 дақикагача давом этади ва 5-7 маротаба қайтарилади. Саёхат ҳафтада 1-2 маротаба, 2 ёшгача бўлганларда эса, 1-2 маротаба уюштирилади. Унда олдиндан борадиган жой, машғулот сценарийси тузилиб шароити ҳисобга олиниши ва лозим бўлган жихрзлар тайёрланади. Ёшига караб саёхат муддати 20 минутда 1,5 соатгача давом этказиш мумкин.
Жисмоний маданият байрамлари байрам кунлари (янги йил, Наврўз, Мустакиллик, Конституция кунлари)га бағишлаб ёки боғчадан мактабга кузатиш, битирув кечаси ва бошқалар тарзида ўтказилади. Ҳар хил ўйинлар, ракслар, мусиқа билан бажариладиган жисмоний машклар байрам дастури сценарийсига киритилиши мумкин.
Жисмоний машклар билан индивидуал шуғулланиш машғулотлари врач ёрдамида болалар жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Бу машғулотларда тана тузилишида нуксони борлар ёки сурункали ҳамда, юрак томир системасида касали борлар шуғулланиши учун қулай имкониятлар бор. Уни давом этиш муддати касалларни жисмоний тайёргарлиги даражасига боғлик. Машғулотлар давомида шифокор маслаҳати асосий ролни ўйнайди.
Жисмоний машклар билан мустакил шуғулланиш машғулотлари болаларга ўзлари яхши курган жисмоний машклар билан машғул бўлиш имкониятини беради. Бунинг учун тарбиячи уларга жиҳозланган гимнастика шаҳарчаси ёки махсус болалар майдончасидек, сузиш ҳавзаси, спорт жиҳозлари ва анжомларини тайёрлаб кўйган.
Машғулот пайтида тарбиячи болаларга ролларни ажратиб қўйищи лозим бўлган самарани беради.
Ясли ва болалар боғчасида умумий иш режаси тузилиб унда жисмоний тарбия тадбирлари белгиланади. Бу бўлимда жисмоний тарбиянинг асосий мақсади ёритилади ва уни бажарилиши учун аник вазифалар белгиланади. Вазифалар ҳар хил бўлиши мумкин: сузишни ўргатиш, велосипед, самокат, роликлик конькида юришни ўргатиш ва бошкалар. Бунинг учун олдиндан тарбиячилар олдиндан маслаҳатлашиб, бассейн
тўлдирилади ёки яхмалака отиш жойи қилинади. Тарбиячи дастурни квартал, ойлар ва ҳафталарга бўлиб режа тузади ва ўша режа асосида жисмоний тарбия жараёнини боришини бошқаради. Режелаштиришда болаларнинг жисмоний тайёргарлиги эҳтиборга олиниши шарт. Ясли ва боғчада йилига 3-4 марта жисмоний тайёргарлигини ўйишини тизимли ҳисоб-китоб ишлари олиб борилади ва жисмоний сифатларини ривожланишини назорати йўлга кўйилади. Ана ўшанга асосланиб тарбиячи мактабга йўлланча олган бола ҳақида ҳисобот ёзади.
Оилада жисмоний тарбия ҳақида... (шакллари, воситалари, методлари, Б.А. Ашамарин таҳрири остида ўқув қўлланмасида).
Do'stlaringiz bilan baham: |