Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


-БОБ. ТАЪЛИМНИНГ УСЛУБИЙ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 431,58 Kb.
bet53/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

10-БОБ. ТАЪЛИМНИНГ УСЛУБИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Жисмоний тарбия назариясида амал килинадиган «жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги», «жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтирилганлиги», "шахсни ҳар томонлама ривожлантириш» принципларидан ташқари таълим жараёнининг услубий принципларидан ҳам мавжуд. Тарбия жараёнидаги барча тамоиллар жисмоний тарбия учун қўлланилиши мумкин, лекин инсон тарбиясининг бу йўналишининг хусусийлиги ўкитишнинг принципларига алохида мазмун ва талаблар қўяди. Инсон фаолиятининг биологик, физиологик, биохимик, биомеханик конуниятлари эса фикримизнинг далилидир.


'"Онглилик ва фаоллилик (активлик)", "Кўргазмалилик", "Мунатазамлилик", «Кучига яра шали к ва индивидуаллаштириш», "Талабларни аста-секинлик билан ошириш"дек услубий принциплар ва қоидаларга тизимли риоя қилиш орқалигина ўқитиш жараёнида кутилган мувоффақиятларга эришиш мумкин.


10.1. Таълим жараёнида онглилик ва фаоллилик
Ўқитишга онгли муносабат ва унда шуғулланувчининг фаоллиги ҳар қандай педагогик жараённинг самарадорлигини оширади. П.Ф. Лесгафт илгари сурган жисмоний тарбия таълимидаги онглилик ва фаоллилик принципи ҳаракат фаолиятларини механик равишда тақлид қилиб бажариш орқали ҳаракатларни ўзлаштиришни катъийян коралайди ва биринчилардан бўлиб ҳаракатларни таққослай олиш, унинг таҳлилини килиш орқали назарий билимларни ва ҳаракат фаолиятларини эгаллаш ғоясини илгари сурди. У "жисмоний машқ билан шуғулланиш фақат кучни, жисмоний ривожланганликни кўрсаткичларини оширади", — деган қўпол тушунчани асосий хатолардан бири деб кўрсатди.
Тарбия жараёнида бу принципни қўллаш машғулотни умумий вазифаларига қизикиш уйғотиш ва фикрлашни шакллантириш билан бошланади. Энг аввало, ҳаракат фаолиятини хаётий-амалийлиги аник мисоллар ёрдамида, таълимнинг мавзулаштириш орқали амалга оширила бошланиши лозим. Ўкитишнинг бошланғич этапидаги тор, онгли фикрлаш доираси, мазмуни (қоматининг чиройли бўлиши, кучининг ортиши ва ҳ.клар) машғулотлардаги ҳаётий-амалий ҳолаллар орқали,
жисмоний маданият ва спорт машғулотларида шахсни ижодий меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайёрлашдек вазифатарни ҳал килиш билан аста-секин ихтисослик билимларга таяниб амалга оширилади. Махсус оммабоп адабиётлар, қўлланмалар тавсия қилинади. Назарий билимларни ортишига эришиш онглилик принципининг ўзак мақсадларидан биридир. Бу мақсадга эриша олмаслик кундалик бажариладиган жисмоний машқлар билан шуғуллашниш машғулотларига одатнинг шаклланиши сусайтиради, жисмоний машқлар билан шуғулланишни турмуш тарзига айланишига тўскинлик қилади. Бундан ташқари, шуғулланувчилар жисмоний маданият, спорт мавзуларига оид мунтазам лекциялар, суҳбатлар, ҳикоялар эшитишлари, мактаб физкультура дастурининг назарий кисмини ўрганишлари, методик ва ҳужжатли фильмлар кўришлари, ўз-ўзини тиббий назорат килиш қоидаларини билишлари, "актив, пассив дам", "бажара олиш", "ҳаракат малакаси", "олий ҳаракат тартиби", "малаканинг ижобий ва салбий кўчиши" атамалари моҳиятини тушунишларига лозим.
Ўзлаштирилиши, мустаҳкамланиши, такомиллаштирилиши лозим бўлган, ҳаракат фаолиятини нима учун айнан ўкитувчиси ёки мураббий кўрсатганидек бажариш шарт эканлиги ўқувчи онгига етказилиши мажбурияти юзага келади. Машқланган бармоклар (волейболчиники) турмушда бармоқларнинг нозик ҳаракатларини талаб қиладиган касбларни эгаллащда (соатсоз, заргар ва бошқалар) кўл келиши онгига етган шуғулланувчи таълим жараёнига онгли муносабатда бўлишидан ташқари, унинг фаоллиги ортади.
Машқ, ҳаракат техникасини эгаллаш оз энергия сарфлаб самарали ҳаракат килиш, уни бажариш орқали организмда содир бўладиган турли хил ўзгаришларни тушуниш, топширикка нисбатан онглилик ва фаолликни оширади.
Ўқитувчиларнинг кўтаринки кайфияти, юзидаги табассуми, кийимларнинг ярашганлиги ва ихчамлиги, ҳаракатларни ҳавас қиладиган даражада чиройли, равон кетма-кетликда бажариши, машклар таркибини унинг бажарилиши ритмига мослаб, тўртликлар тарзида бараварига айтиладиган айтишувлар киритилиши таълим жараёнидаги вазифаларни ҳал килишга зўр қизикишни кучайтиради ва фикрлашни шакллантиради.
Жисмоний тарбия жараёнида онгли анализ ва жисмоний машқни бажаришда назоратдан фойдаланиш таълимнинг принципиал механизмларидан биридир.
Онгли равишда бажарилаётган "ихтиёрий ҳаракат"нинг моҳиятига етиб, унинг бажарилиши технкасининг асоси, звенолари, деталларини назорат қила олишнинг аҳамияти таълим жараёнида ўз самарасини бериши илмий-амалий исботланган.
Абельскийнинг тажрибаси бўйича шуғуллунувчиларни сакраш техникасига ўргатиш учун 120-150 уриниш (попктка) тавсия килинган. Уринишлар тугаллангандан сўнг шуғулланувчилар билан шу ҳаракатнинг тузилиши, бажариш техникаси ҳақидаги суҳбатлар, (дискуссия) натижаси ўта қониқарсиз бўлган.
Навбатдаги гуруҳга эса машқ техникаси, унинг тузилиши, ҳаётий-амалий аҳамияти ҳақида етарли даражадаги назарий тайёргарликдан сўнг машқни бажариш тавсия қилинганда, шуғулланувчилар 2-3 уринишдан кейин машқ техникасини осонгина ўзлаштириб олганликлари кузатилган.
Амалиётда юқори малакали спротчилар машқни спорт техникаси автоматлашган даражада, яъни ҳаракатни олий мақомда бажара олишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. Механик равишда тушунмай, кўр-кўрона, таклид тарзида машқ қилишнинг самарасизлиги, сурункали машқ килиш жараёнида меъёридан ортик энергия сарфлашга, ' шуғулланувчида шу ҳаракатга нисбатан совиш, "токатсизликни"ни шаккллантиради. Шунинг учун онгли таҳлил — ўз ҳаракатини бахрлай олиш, ўқитиш жараёнининг чўзилиб кетишини олдини олади.
Онгли анализда машқ техникасини таҳлили билангина чегараланмай, уни биомеханик, математик ҳисоблаш, биоритмия ва спорт метрологиясининг қонуниятларини назарда тутган ҳолда, шуғулланувчининг анатомия, спорт физиологияси, биохимия соҳаларидаги билимларга таянилади. Тезликни талаб қилувчи машқлар вақтнинг микроинтервалини, гимнастика жиҳозларидаги машқлар эса ҳаракатнинг фазодаги чегараларини, ҳаракатнинг ютқазилаётганлигини ҳис қилишдек талабларни кўяди, бу ўз навбатида, ихтиёрий ҳаракатларнинг бажарилишини онгли назорат қилишга ўргатади.
Машқни бажаришдан олдин уни тузилиши, ижроси ҳаракатни ифодасини фикран кўз олдига келтира олиш («идеомотор тренировка») — онглилик принципининг асосий воситаларидан биридир.
Фаоллик машғулотларда шуғулланувчиларнинг барчасини тугал банд қилиш, улар фаолиятини "фронтал", «гуруҳли", ташкиллаш орқали, асосий жиҳозлар ёнига кўшимча спорт анжомлари қўйиш, кучига яраша бўлмаган машқларни бир-икки
ҳафталик тайёргарлик ва тренировкадан сўнг бажара бошласалар, шуғулланувчиларни машқни мустакил бажаришга уриниши ўз-ўзидан ортиши содир бўлади.
Таълим жараёнида ўйин ва мусобака ("Жисмоний тарбиянинг услублари" мавзусига қаралсин) методларининг қўлланиши, спорт майдони, машғулот ўтказиладиган жойларнинг бадиий жиҳозланиши, гигиеник орасталиги, таълим жараёнида шуғулланувчиларда жонбозлик (инициатива) кўрсатиш, вазифани хал қилиш учун жавобгарлик ҳиссини ўз бўйнига олабилиш, маъсулиятни ҳис этиш ва ўзлаштириш жараёнига ижодий ёндошишни тарбиялайди.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish