Малакани ривожлантирмайдиган, уни кўникмага айланишида самара бермайдиган ҳаракатларни хато ҳаракатлар деб қараш мавжуд. Айрим пайтларда булар ҳақикатан хам хато ҳисобланса, бошқа пайтда хато категориясига кейинчалик такомиллашган, такомллаштирилиши лозим бўлган ҳаракатлар ҳам киритилади. Умумий кабул қилинган «хато ҳаракатлар» деб аталмиш классификация хрзирча тузилгани йўқ. Маълум даражада кенг тарқалган, амалда кўпроқ қўлланилаётган В.В. Беленович томонидан тузилган хатолар классификациясидан ҳозирги кунда кўпрок фойдаланилади. Уларни аҳамиятига кўра хато тушунчаларни классификация деб ҳам аташ мақсадга мувофиқ бўлмай, жуфтланган, гуруҳланган, шахсий белгисига эга бўлган атамалар тўплами десак хам бўлаверади:
1. Ҳаракат фаолиятидаги асосий (брусьяда «подъем разгибом»ни бажаришда қўлни тирсакдан букиб кўйиш) ва умумий асосий бўлмаган хатолар (брусьядаги машқларни бажаришда қоматнинг тўғри тута билмаслик).
Айрим ҳолларда ўқитувчилар лозим бўлган натижаларга эришиш мақсадида биринчи гуруҳ хатоларни тўғрилайдилар-у, умумий характердаги хатоларни назардан четда колдирадилар.
Умумий характердаги хатолар мавжуд бўлса, ўкув материалининг шундай қисми такрорланиши керакки, унинг базасида навбатдагисини ўргатиш имконияти юзага келсин.
2. Хусусий ва комплексли хатолар. Ҳаракат малакасининг шаклланишини фазасида хусусий хатолар кам содир бўлади. Агарда бу хатолар жуда ҳам купол бўлмаса, ўқитиш жараёнида катта тўсиқ бўла олмайди. Одатда, комплексли ҳаракатларда хатолар кўпроқ кузатилади. Ҳаракат фаолиятини юзага келтирган ҳаракат актлари сабаб ва оқибат билан узвийликга эга. Шу сабабли хатолар ўзаро шартлашгандек: бирининг орқасидан иккинчисини келтириб чиқариши таълим жараёндаги кузатилган ҳодиса.
3. Автоматлашган ва автоматлашмаган хатолар. Автомат лашмаган хатолар кўпинча тамимнинг бошланғич этапларида учрайди. Ўқитиш методикасининг мувофиклиги натижасида уларни тузатиш унчалик кийин эмас, уларнинг кўпчилиги ўзўзидан йўколиб кетиши амалиётда исботланган.
Автоматлашган хатолар нотўғри ҳаракатларни кўп маротабалар такрорлаш натижасида пайдо бўлади. Бундай хатолар ўта турғун бўлиб, уларни тузатишда маълум мураккабликлар юзага чикиши мумкин.
Айрим ҳолларда ҳаракат фаолиятини такрорлаш вақтинча тўхтатилиши лозим бўлади, бу ўз навбатида, яримшарлар пўстлоғидаги вақтли алоқаларнинг бир оз сусайишига олиб келади, сўнгра ҳаракат вазифасини хал қилишга янгича ёндашиш лозим бўлади. Автоматлашган хатоларни тузатишда, ўқувчи ҳаракатни тўғри бажаришга уриниб бир оз ноқулайлик сезади. Лекин бундай торлик аста-секинлик билан ўтади,
4. Моҳиятли ва моҳиятсиз (аҳамиятли ва аҳамиятсиз) хатолар. Моҳиятли (қўпол) хатолар деганда, машқ техникаси асоси-негизида содир бўладиган, техниканинг асосини бузадиган хатолар тушинилади. Уларни иложи борича тез йўқотилиши лозим, чунки улар таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатадилар.
Моҳиятсиз (майда) хатолар ҳаракат фаолиятидан айрим ҳаракат актларига тааллуқли бўлиб, машқ қилиш давомида уларга нисбатан эътиборсизрок бўлиш мумкин. Аҳамиятсиз хатога одатланиб қолиш, ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун кейинчалик ҳам тўсиқ бўлиши мумкин.
5. Типик ва типик бўлмаган хатолар. Айрим ҳаракатларда ҳар бир шуғулланувчи йўл кўядиган хатолардан мавжуд бўлиб,
улар типик, оммавий тарзда учрайдиган хатолар деб аталади. Бундай хатоларнинг содир бўлишини олдиндан билиш қоидага айланган. Масалан, болаларни қисқа масофага югуришида қуйидаги типик хатолар содир бўлиши кутилади: стартда — тос кисмини баланд кўтариб юбориш; масофа бўйлаб югуришдагавдани меъёридан ортиқ олдинга энг кайтириш ва бошқалар.
Кандай хатолар содир бўлаётганлигига қараб уни юзага келтираётган сабаблар аникланиши лозим. Умумий кўринишда содир бўладиган хатолар педагогика жараён принципларининг, уларни ташкиллаш қоидалари ва шароитларининг бузилиши сабабли юзага келиши аниқланган. Нисбатан типик хатолар куйдагилар бўлиши мумкин.
1) ўкувчи томонидан таълимнинг вазифасини тушунмаслик оркали содир бўладиган;
2) вазифани ҳал этиш лойиҳасининг такомиллашмаганлиги, ҳаракат акти ёки фаолиятини мускул оркали ҳис кила олмаслик орқали;
3) жисмоний тайёргарликни етарли даражада эмаслиги ва жисмоний сифатларнинг гармоник ривожланмаганлиги сабабли;
4) ўз кучига тўла ишонмаслик, катъийятнинг етишмаслиги оқибатидан;
5) ҳаракат малакасининг салбий кўчиши сабабли;
6) вақтидан олдин толикиш ва чарчашга олиб келадиган дарснинг ташкилланишига қўйиладиган талабларнинг бузилиши оркали;
7) машғулот ўтказиш жойининг, спорт ускуналарининг, жиҳозларнинг педагогик талабларга жавоб бермаслиги.
Хатолар содир бўлишининг типик сабабларини билиш, уларининг вужудга келиши билан боғлик жиҳатларини аниклаш, хатоларни содир бўлишидан огоҳлантириш, педагогик жараённинг барча талабларга тўлалигича риоя қилиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |