Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор



Download 431,58 Kb.
bet39/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

Куч оширилишининг узлуксизлиги ва бирин кетинлиги. Бу қоида Ньютоннинг иккита (инерция ва тезланиш) қонунидан келиб чиқади. Энг катта куч ҳаракатни бошлаш учун, тинч (турғун) инерцияни енгиш учун керак бўлади.
Масалан, штангани кўкракка олишга ҳаракат бошлаш учун оёқнинг ва елканинг орқа мускулларидан, уларнинг кучидан
фойдаланилади. Чунки уни тўхтатиш ёки тинч турган жисм энерциясини озгина бўлса-да, ўзгартириш учун яна қўшимча зўриқиш татаб қилинади. Аслида бу зўрикишдан машқ тезлигини янада оширишда самарали фойдаланса бўлар экан.
Мабодо ядро туртишнинг кайсидир жойида ҳаракатнинг озгина секинлаштирилиши ёки ушланишига йўл қўйилса, олдинги ҳаракатнинг фойдали эффектидан маҳру.м бўлиб колиш мумкин.
Ҳаракатларнинг узлуксизлиги ва давомийлиги техник тайёргарлиги юқори бўлган спортчиларда, айниқса улоқтириш, сакраш, сузишнинг барча турларида яккол кўзга ташланади ва харакат самарасига таъсир қилади.
Инсоннинг куч намоён қила олишдаги асосий фактор — мускул зўриқиши, лекин унинг танасининг массаси (вазни) хам маълум даражада роль ўйнайди. Шунга кўра, абсолют ва нисбий куч деб хам фарқланади. Биринчисида инсоннинг танаси вазнини ҳисобига олмай, қандайдир бир ҳаракатда куч намоён қила олиши тушунилса, иккинчисида, унинг тана вазнининг ҳар бир килограммига тўғри келадиган килиб намоён қилинадиган кучнинг меъёри тушунилади.
Кучни ўлчаш. Абсолют куч инсон динамометрияси кўрсаткичлари ва бошқаларга асосланиб, кўтара оладиган юк кучини намоён кила оладиган чегара тушунилади. •Нисбийси эса абсолют кучнинг шахсий вазнига (тана оғирлигига) нисбати билан ўлчанади. Вазни турли хил, лекин бир хил даражада шуғулланганликка эга бўлганларда абсолют куч тана вазнининг ошиши орқали ортади, нисбий куч камаяди. Буни шундай тушуниш лозимки, тана вазнини қўшилиши билан унинг оғирлиги мускул кучига нисбатан ортиб кетади.
Қатор спорт турларида (масалан, улоқтиришда) ютук абсолют куч ҳисобигагина кўлга киритилади. Кайсики тана вазни чегараланадиган, вазн ҳисобига олинадиган турларда ёки тананинг кўп мароталаб ўрни алмаштирилиб туриладиган спорт турларида (масалан, гимнастикада) ютук нисбий куч билан кўлга киритилади. Кучнинг намоён бўлиши ҳаракатнинг биомеханик шароитига тўғридан-тўғри боғланган: елка суягининг ва бошқа гавда ричагининг узунлиги, мускулларнинг физиологик-йўғон ёки ингичгалиги, чўзилувчанлиги, чайир ёки мўртлиги ва ҳ.к. ларида эътиборга олинади.
Кучни ривожлантириш методикаси ва воситалари. Кучни ривожлантириш учун юқори қаршилик билан бажариладиган машқлардан фойдаланилади. Улар икки гуруҳдан иборат:
1. Ташки қаршилик билан бажариладиган машқлар. Қаршилик сифатида жисмлар вазни (гирлар, тошлар, штанга ва бошқалар), рақибининг қаршилигидан, ўзига ўзининг қаршилиги, бошка жисмлар каршилигига (пружинали эспандерлар, резинали бинт, махсус мослама станоклар) ташқи муҳит қаршилиги (қумли йўлкада, калин корда югуриш ва бошка-лар)дан фойдаланилади.
2. Индивиднинг ўз танаси оғирлигини енгиш билан бажариладиган машклар (таяниб ётиб қўлларни тирсакдан букиш). Куч билан бажариладиган ҳар кандай машклар ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Оғирлик билан бажариладиган машкларнинг кулай томони шундаки, улар ёрдамида хам йирик, ҳам майда мускуллар гуруҳига таъсир этиш осон ва уларни дозалаш кулай. Салбий томони шундаки, тезлик — куч талаб киладиган характердаги ҳаракатлар тартиби тез бузилади (айникса оғирлаштириб, вазминлигини ортириб, малол келиши тезлашадиган машкларда), дастлабки ҳолатда мускул таранглиги бир хил (статик хрлат) ушланадиган машкларда, машкнинг ташкилланиши қийинлиги (махсус жиҳознинг кераклиги, метал жиҳознинг шовкини ва бошқалар) кўзга ташланади. Ўз-ўзига қаршилик кўрсатиш билан бажариладиган машкларнинг кулайлиги шундаки, киска вакт ичида катта дозада нагрузка бериш мумкин ва махсус жиҳоз ва инвентарни талаб килмайди, лекин мускуллар эластиклигининг тезда йўколишига олиб келади. Бундан ташкари, бу машклар юқори нерв таранглиги (зўрикиши)да бажарилади, шунинг учун уларни соғлом, жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида бўлган одамларга, ўз-ўзини назорат қилиш тизимли олиб борилиши тавсия этилади.

Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish