Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Ҳаракат фаолиятини таништириш этапи ва унинг мазмуни



Download 431,58 Kb.
bet47/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

9.1. Ҳаракат фаолиятини таништириш этапи ва унинг мазмуни
Жисмоний тарбия таълимининг ушбу этапдаги вазифаси ~
шуғулланувчиларда ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти ҳақида лозим бўлган бирламчи тасаввурни ҳосил қилиш ва ўзлаштириш жараёнига онгли муносабатни шакллантириш билан фаоллик (активлик)ни ошириш ўқув вазифасини тўла англаш ва уни тўғри ҳал этиш қоидалари ва усулиятлари ҳақидаги тушунчани юзага келтириш.
Тасаввурни шакллантириш жараёни шартли равишда ўзаро узвий боғланган учта звенога бўлинади:
а) таълимнинг вазифаларини англаш;
б) унинг ҳал этувчи лойиҳасини тузиш;
в) ҳаракат фаолиятининг тўла, қандай бажарилиши лозим бўлса шундайлигича ёки уни ажратиб олинган қисмини бўлагинигина бажаришга уриниб кўриш.
Педагогик жараён шуғулланувчининг жисмоний, назарий тайёргарлиги даражасига қараб, ҳаракат фаолиятининг нисбатан осон ёки қийинлигини эътиборга олиб уни звеноларнинг ўзлаштиришнинг кетма-кетлиги белгилашга йўналтирилади.
Ўқувчи. таълимнинг вазифасини, аниқ ҳаракат акти ёки фаолиятини ўзлаштириш учун қўйилган вазифаларнинг барчасини, айниқса, айнан шу дарс учун қўйилган вазифани (масалан, баландликка сакрашда гавдага тезлик бериш ва бошқаларни) тушуниб етиш муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчи ўзлаштирилаётган харакат фаолиятининг техникасиинг асосини ва унинг звенолари таркибидаги етакчи ҳаракатларни хам англаб олган бўлиши шарт. Ҳаракат техникаси деталларини билиш, онгига етказиш таълимнинг бошқа этапларида амалга оширилади.
Ўқувчи томонидан таълимнинг вазифаларини ҳал этиш лойиҳаси тузилади ва ўз ичига ўкитувчининг йўл-йўриқларини, ўқувчи учун қўйиладиган вазифаларни ва уни тушунтира билиш, шаклланадиган билимлар ва ҳаракат тажрибалардан иборат педагогик жараён мазмуни киритилади. Айрим ҳолларда асосий лойиҳага мослаб заҳира вариантидаги лойиҳалар ҳам тузилади. Масалан, пешонага ёки қўлга таяниб тик туришни ўргатишда
ўкувчи фавқулотда мувозанатни йўқотса, ёки орқага йиқилиб кетса нима қилиши лозимлигини олдиндан режалаштирилган бўлади. Лойиҳанинг заҳира вариантларини тайёрлаш ҳам асосий вазифалар таркибига киради, чунки таълим жараёни айрим ҳолатларда шуғулланувчининг ҳавфсизлигини таъминлаши нуқтаи назардан ҳам уларни тақозо этади.
Ҳаракат фаолиятини бажаришнинг биринчи уринишларида бошлабок фойдаланаётган лойиҳа тўлдиришларни, айрим хрлларда эса тўла тузатишлар (корректив ўзгартиришлар) киритилишини талаб қилиши мумкин. Ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятининг техникасини осон-қийинлиги ва унда шикастланиш ҳавфи даражасига қараб, ҳаракат фаолиятини бажаришга уриниш ёки биринчи маротаба бажариб кўриш муҳим аҳамиятга эга. Машк техникаси нисбатан осон бўлса, ҳаракат фаолияти кандай бажарилса шундайлигича бажариб ўрганиш қўлланилади. Бу билан ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти хақида тўла умумий тасаввур ҳосил қилиш осон кечади ва тузилған лойиҳани тўғри, нотўғрилиги назорат қилинади. Ҳаракатни ўрганиш осон кечса таълим жараёнига ўзгартиш киритилмайди, фаолиятни ўзлаштиришни шу метод билан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Мабодо ҳаракат техни-каси таркибидаги қандайдир деталга аниқлик киритиш керак бўлиб қолса, ҳаракатни ўша бўлагини ажратиб олиб ўша қисмини ўзини ўргатиш (ўқитиш) методини қўллашни самараси юкорилиги исботланган. Кийин ва хавфли машқларни ўрга-нишда, бўлакларга (кисмларга) ажратиб ўрганиш-ҳаракат ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишни тезлаштиради, ўқитишнинг самарадорлигини оширади. Тасаввурни хосил қилиш қийин кечса ўша машк техникасининг ўз ичига олган йўлланма берувчи машқлар танланади ва улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим ҳолларда ўқувчида бирламчи тасаввур хосил қилиш учун машкни бажаришда унга жисмонан ёрдам берилади. Ёрдам бериш анча самарали бўлиб, машқни ўқувчи томонидан чукуррок ҳис қилишга олиб келади. Амалиётда шундай машклар ёки ҳаракат фаолиятларини ўргатишга тўғри келади машк бажарувчига ўқитувчи томонидан ҳеч кандай ёрдам бериб бўлмайди.
Таништириш этапида сўздан фойдаланиш ва кўргазмали ҳис қилиш усулиятлари нисбатан характерлидир. Ҳаракат фаолиятини тўла ёки бўлакларга ажратиб ўқитиш усулиятидан ҳам фойдаланиш мумкин (кейинги бобларда ўрганамиз).



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish