Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор



Download 431,58 Kb.
bet40/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

Кучни ривожлантириш методлари. Мускул кучининг ортиши, асосан уни ривожлантириш методларига боғлиқдир.
Максимал зўриқиш методи, яъни меъёрдаги ёки меъёрга якин оғирликларни кўтариш (ўз вазнининг 90-95%), нерв мускул аппаратининг максимал сафарбарлиги ва мускул кучининг кўп бўлмасада ортишини таъминлайди. Аммо бу юқори даражадаги нерв-психик зўриқиши билан боғлиқ, айникса, ўқувчилар кучини ривожлантиришда ноқулайлик туғдиради. Оз микдордаги қайтаришлар модда алмашинуви ва бошка пластик жараёнларни йўлга кўёлмайди, натижада мускул массаси ортмайди. Бу метод
машқ техникаси устида ишлаш учун қийинчилик туғдиради, чунки меъёридан ортиқ нерв-мускул тарангилиги нерв марказидаги кўзғалишни генерализациялашишига ва ишга ортиқча мускул гуруҳларининг қўшилиб кетишига олиб келади. Ва ниҳоят, шуни ҳисобга олиш керакки, хатто етарли даражалаги тайёргарликка эга бўлган спортчиларнинг нерв системаси яхши ривожланмаган бўлса, меъёрига яқин бўлган нагрузкалардан фойдаланиш методи мускул кучининг ортишида меъёр бўлмаган нагрузкалар билан машк қилиш методи берган фойдани ҳам бермайди.
Меъёрга яқин бўлмаган (оз зўриқиш талаб қилинадиган) нагрузка билан машқ қилиш методида катта ҳажмда иш бажариш мумкин. Бу модда алмашинувида маълум ўзгаришларга сабаб бўлади ва ўз навбатида, мускул массасининг ортишига олиб келади. Кучли зўриқишсиз юклама билан бажариладиган машқлар ҳаракат техникасини аник назорат қилиш имконини беради, айниқса, бу янги ўрганувчи шуғулланувчилар учун қулай. Ўртача нагрузка тренировка жараёнининг бошланғич этапларида катта бўлмаган юқори тикланишни ва қувват манбаларини қўзготади, қайсики, улар ҳисобига сифатнинг бир оз ўсганлиги кўзга гашланади. Айниқса, янги ўрганувчиларнинг шикастланишлари олди олинади. Шунинг учун меъёрга яқин ва ўртача нагрузка билан куч талаб қиладиган машқларни бажариш кучни ривожлантиришнинг асосий методи ҳисобланади.
Жисмоний тайёргарликнинг ортиши билан кўпроқ, меъёрдаги ва меъёрга яқин оғирликлардан фойдаланилади.
Меъёрга етмаган зўриқишни қўллаш ўз камчиликларга эга. Энергия сарфлашда меъёрдан ортиқ - мускул бутунлай бажара олмай қоладиган даражада ишлаш самара бермайди. Кучни ривожлантириш нуқтаи назаридан айтарли аҳамиятга эга бўладигани асосан охирги ўринишлар бўлиб, толиқиш ҳисобига ўта зўриқиш сусаяди, ишга кўпроқ ҳаракат бирлиги қўшила боради ва кўтарилаётган оғирлик меъёрига яқин бўла бошлайди. Лекин бу ўринишлар ярим шарлар пўстлоғи функциясининг сусайганлиги фонида (ҳолатида) бажарилади. Бундан ташқари, такрорлаш сонини кўп маротабалилиги шуғулланувчиларда бефарклиликни уйғотади ёки фаолиятга муносабати салбийлашади, албатта, улар машк самарасининг пасайишига олиб келади.
Ўқувчиларнинг ёшига хос хусусиятлар ўзгариши билан боғлиқ куч машқларидан машғулотларда, айниқса, дарсларда фойдаланиш имконияти чегарилланган. Кичик ва ўрта мактаб
ёшида шахсий кучини ривожлантиришни ўта ошириб юбормаслик лозим. Машқлар тезлик кучини ривожлантиришга йўналтирилса машқдаги статик компонентлар чегараланишини аҳамияти муҳимдир. Лекин уни бутунлай чиқариб ташлаб бўлмайди, чунки статик ҳолатларни кўллаш, айниқса, қоматнинг тарбиялашнинг етакчи воситалари ҳисобланади ва уни кўллаш Самаралидир. Ёш ўтиши билан бу машқлар кенгрок кўлланилади. Лекин албатта нафас олишнинг назорати кучайтирилиши керак. Чунки нафасни зўриқиш пайтида узоқроқ ушлаш, айниқса, қизларда салбий таъсирга олиб келиши, ҳатто уларнинг хушдан кетиб қолишларидек ҳолатлар содир килиши мумкин.
Мактабда куч тайёргарлигини олиб боришдаги асосий вазифа тананинг орка ва қориннинг томонини йирик мускулалари гуруҳини ривожлантиришга йўналтирилиши, чунки қоматнинг шаклланиши шу мускулларга боғлиқ. Ривожланмайдиган мускул гуруҳлари — тананинг қийшиқ мускуллари, ҳаракат таянч аппарати мускуллари, соннинг орқа томони мускуллари ва ҳоказоларни ривожлантириш. «Алпомиш» ва «Барчиной» тести талаб нормалари таркибига киритилганлиги бежиз эмас.
Кучни ривожлантиришнинг типик воситалари: 7-9 ёшда жисмлар билан умумий ривожлантирувчи машқлар, кийшиқ ўрнатилган гимнастика скамейкаларига тирмашиб чиқиш, гимнастика деворидаги машқлар, сакрашлар, улоқтиришлардир; 1011 ёшдагилар учун — катта мускул таранглиги талаб қилинадиган жисмларни кўтариш билан умумий ривожлантирувчи машқлар (тўлдирма тўплар, гимнастика таёқлари ва ҳ.к.)да, уч усул билан вертикал канатга тирмашиб, енгил жисмларни улоқгириш ва бошқалар; 14-15 ёшда - тўлдирма тўплар, катта оғирликка эга бўлмаган гантеллар, канат (арғамчи) тортишдек куч талаб қиладиган машқлар, тортилишлар, қўлда тик туриш ва бошкалар. Тўғри ўсмирларда оғирлаштириш максимал вазнга нисбатан 6070%ни ташкиллаши лозим, бундан ташқари, машкларни мускул тўла бажара олмай қолгунгача бажариш бу ёшдагиларда қатъиян таъқиқланади.
Кизлардан 13-14 ёшдан бошлаб талаб қилинадиган нагрузка болалар учун талаб қилинадиган нагрузкага нисбатан ўз танасиниг максимал вазни атрофида бўлиши, кўпроқ локал ҳолда мускул гуруҳларига куч машқлари, ташқи оғирлаштирувчи сифатида гимнастика предметлари ёки оғир бўлмаган жихрзлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Кучни ривожлантиришда мускул зўриқиши кўлами (тирик организм содир қиладиган) икки факторга боғлиқ: а) орка миянинг олдинги шоҳчалари мотонейронларидан мускулга борадиган импульслар; б) шартли равишда — мускулни ўзининг реактивлиги, яъни маълум қўзғолишларда жавоб бериш кучи. Мускулни реактивлиги уни физиологик кўндаланги, толаси йўғонлиги, уни кўзғала олиши даражаси ва бошқа тўзилишидаги бир қанча хусусиятларига, марказий нерв системасига, трофик адреналин-симпатик тизими орқали амалга ошириладиган таъсирига ва шу дакиқадаги мускул узунлиги ва бошқа ҳолатлар, факторларга ҳам боғлиқ. Мускул зўриқиши даражасини зудлик билан ўзгартиришда унга келадиган эффектли импульслар характери етакчи механизмлардан бири ҳисобланади.

Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish