Абдулла Қодирий номли
Жиззах давлат педгогика
институти,
Магистратура бўлими,
Аниқ ва табиий фанларни
ўқитиш методикаси (Биология)
йўналиши
1-курс магистри
Мустафақулова Ўғилой
Исматулла қизининг Илмий
тадқиқот методологияси
фанидан
Жиззах-2022 йил
15-мавзу: Лингвистик тадқиқ методлари
1. Тилшуносликнинг қандай тадқиқ методлари бор?
2. Диахроник ва синхроник тадқиқ методлари ҳақида
нималарни биласиз?
3. Тадқиқ усулининг анъанавий ва янги деб
номланишига сабаб нима?
1-савол.
Тилшуносликнинг қандай тадқиқ
методлари бор?
Жавоб:
Тил ўта серқирра ижтимоий-руҳий-
физиологик ҳодисадир. Унинг минглаб қирралари,
ранг-баранг ижтимоив, табиий (биологик, физик,
генетик в.б.), руҳий ҳодисалар билан жуда мураккаб
алоқа-муносабатлари бор. Тилнинг ўзи ҳам беҳад
мураккаб бутунлик бўлиб, унинг лисоний ва нутқий
томонлари, уларнинг ҳар бирининг фонетика, лексика,
морфология, синтаксис, сўз ясалиши, стилистик
қўлланилиш каби таркибий қисмлари бор.
Тилшуносликда икки тушунча:
а) тилшунослик бўлимлари (соҳалари);
б) тилшунослик йўналишлари (мактаблари,
оқимлари)нинг фарқланиши билан бевосита
боглиқдир.
Тилшунослик бўлимлари (соҳалари, қисмлари - русча
- разделы, отрасли дознания) деганда тилнинг
қурилиш (структур) бирликлари ва уларнинг ўзаро
муносабатларини ўрганувчи, тилшунослик таркибига
кирувчи а) фонетика (фонология), б) морфология
(морфемика), c) лексикология (семасиология,
лексикография), д) фразеология (паремиология), э)
синтаксис, ф) сўз ясалиши (дериватсия), г)
стилистика (услубият, услубшунослик, лингвопоетика)
каби нисбатан мустақил соҳалар тушунилади ва улар
битта мураккаб фанга -тилшунослик (лингвистика)
фанига бирикади. Тилшунослик бўлимлари тил
сатҳлари -яруслари билан узвий
боғлиқдир.Тилшунослик йўналишлари (оқимлари,
мактаблари, турлари - русча: равления, школы, виды
языкознания ) деганда инсоний тилнинг айрим
қирраларини чуқурроқ тадқиқ қилишга (ўрганиш ва
тавсифлашга) ихтисослашган, ўзига хос тадқиқ
методларига эга бўлган тилшунослик турлари
тушунилади. Эсдан чиқармаслик лозимки,
тилшунослик йўналишлари ҳамиша маълум бир
тадқиқ методлари билан боғлиқдир. Тадқиқ
методитилшуносликнинг маълум бир йўналишини
бирлаштирувчи энг асосий омилдир. Шу
асосдатилшунослик йўналишлари шу йўналишда
етакчи бўлган метод номи билан тарихий
тилшунослик, қиёсий тилшунослик, типологик
тилшунослик в.ҳ. деб юритилади.Одатда, лингвистик
тадқиқ методлари тилшуносликнинг барча бўлимлари
учун умумийдир, яъни айни бир усул билан тилнинг
фонетик қурилиши ҳам, лексик, морфологик в.б.
томонлари ҳам тадқиқ қилинади. Чунончи, тарихий
тилшуносликда тарихий фонетика, тарихий
фонология, тарихий морфемика, тарихий синтаксис,
тарихий стилистика в.б. бўлимлар мавжуд. Шу билан
бирга тилнинг айрим сатҳ бирлик (бўлим)ларини
ўрганишга ихтисослашган тадқиқ усуллари ҳам бор.
Чунончи, перименталогия, фонетика, семантик
синтаксис, лингвистик семантика
каби.Тилшуносликда лингвистик тадқиқ методи жуда
кўпдир. Том маънода тилшунослик тарихи - бу тилни
тадқиқ этиш усулларининг босқичма-босқич
алмашиниб, янгиланиб бориш, бир-бииини тўлдириб,
тил моҳиятига чуқурлаша бориш тарихидир;
тилшунослик тарихига бағишланган ҳар қандай
тадқиқ ва қўлланма барча замонда тилнинг тадқиқ
методлари масалаларини ҳам ўз ичига олади.Тадқиқ
методлари тилшунослик йўналишини белгилаши ва
илмий мактаб кўп ҳолларда метод номи билан
аталиши сабабли "Қиёсий-тарихий тилшунослик",
"Натуралистик тилшунослик", "Компаративистика",
"Генеологик тилшунослик", "Формал тилшунослик",
"Функсионал тилшунослик", "Ареал тилшунослик",
"Структур тилшунослик", "Дескриптив тилшунослик",
"Математик тилшунослик", "Компютер
тилшунослиги", "Психологик тилшунослик"
(психолингвистика) в.ҳ. каби йўналишларга
бағишланган иш ва файл-у сайтларда шу йўналиш
учун етакчи бўлган тадқиқ методлари ҳақида
маълумот олиш мумкин.Бундан ташқари лингвистик
тадқиқ методларига махсус бағишланган ишлар ҳам
оз эмас. Чунончи, "Обшее язикознание. Методи
лингвистических исследований.- М.: Наука, 1973.
Бундай ишлар ўзбек тилида ҳам бор. Жумладан,
С.Усмонов. Умумий тилшунослик. – Т.: Ўқитувчи,
1972; Баскаков Н.А., Содиқов А., Абдуазизов А.
Умумий тилшунослик. – Т.: Ўқитувчи, 1979 дарслик
ва қўлламналарида бу масалага махсус боблар
ажратилган. Яна шуни эслатиб ўтиш лозимки, маълум
бир лингвистик тадқиқ методини ўзлаштириш
тилшуносликнинг маълум бир йўналишини мукаммал
ўзлаштириш билан баробар. Олдинги маърузамизда
айтилганидек, Сиз шундай йўналишларнинг 5-6 таси
билан махсус шуғулланасиз, уларнинг методлари
билан чуқурроқ танишасиз. Тилшунослик (масалан,
она тили, ўзбек тили грамматикаси) бўйича зиғирча
билимга эга бўлган кимса албатта унинг бир турли
тадқиқ усулидан ҳам (уқилмаган ҳолда бўлса ҳам)
хабардор бўлади. Бу ўқув фани маърузалари Сизга
метод ва методология масалаларига онгли
муносабатда бўлиш, хилма-хил усул (метод)лар билан
қўлга киритилган билимларни тил ҳодисалари
моҳиятини англаш ва изоҳлаш жараёнида бирлаштира
олиш маданиятини сингдиради. Олим, ориф ва
тадқиқотчи учун - хусусан, кўп фикрлилик ва
демократик муносабатлар тўлақонли амалга
кираётган жамиятда бундай маданият жуда зарурдир:
тадқиқ манбайининг бир қирраси ҳақида бир
тадқиқотчи томонидан баён этилган фикр ёки хулоса
шу манбанинг бошқа қирраси учун ҳаққоний
бўлмаслиги мумкин. Олим ва ориф эса бу қарама-
қарши ҳукмларни бирлаштира олиш, ҳар бир ҳукм ва
хулосанинг ҳаққонийлик ва татбиқ чегарасини билиш
маданиятига эга бўлмоғи лозим. Шу билан боғлиқ
равишда диққатингизни янабир дафъа "Лисонут
тайр"да келтирилган кўзи ожизлар тавсифида фил ва
бу тавсифларнинг ориф томонидан қабул қилиниши
ҳақидаги ривоятга қаратамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |