Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
Кўп қоришмалар ном олишларига зарурат 
пайдо бўлганидан кейин Арасту ҳар бир айрим 
қоришмани, унсурларнинг моҳиятини энг яхши 
акс эттирувчи ном билан аташга мажбур бўла
-
ди. Ҳавонинг моҳиятини «ҳаволи» номи, оловни 
«оловли», тупроқни «тупроқли», сувни «сувли» сўзи 
энг яхши акс эттиради. Уларни Арасту турли 
синфларга ажратади: баъзиларини у механик ҳа
-
ракат бўйича, бошқаларини туйғу орқали идрок 
этилувчи сифатлар бўйича аниқлайди, агарда 
икки унсурдан иборат қоришма учраса, у ҳолда 
унинг номида ҳам икки ташкил этувчи акс этади, 
масалан: «тупроқли­сувли» ва ҳоказо.
У асосий сифатлар ва бу тўрт унсурда рўй 
берган унча аҳамиятли бўлмаган сифат инфиоли 
(ўзгариши)ни таҳлил этади ва бошқа жисмлар 
таъсирига учраган жисмлар олган моҳиятлар ва 
моддалар ҳақида сўз юритади. Уларга таъсир 
этувчи асосий сабабларни аниқлайди, фазовий 
жисмларга туташувчи унсурларда улардан (шу са
-
баблардан дейилмоқчи) қайси бирлари борлигини, 
улардан қайси бирлари ҳавода, сувда ва тупроқда 
мавжудлигини аниқлайди.
Сўнгра у унсурларни тадқиқ этади. Мавжудият 
камолот кашф этишига зарур бўлган нарса бўл
-
моғи учун унсурларнинг мавжудияти ўз­ўзи учун
-
гина керакми деган масалани кўриб чиқади. Улар 
ё уларнинг ўзидан бошқа пайдо бўлувчи нарсалар 
келиб чиқиши учун яратилганлар. Ёки вужуднинг 
яхлитликка қўшимча бўла оладиган қисмларидан 
бири учун доимо мавжуд. Бирор нарса бўлиш учун 
ва яна унсурлар аралашиш туфайли бирин­кетин 
пайдо бўлувчи жисмларни яратишлари учун яра
-
тилганлар.


125
У яна ушбу унсурлардаги хислатларни ҳам 
кўриб чиқади: улар бирор асосий мақсад учун яра
-
тилганмилар ёки улар қандайдир бошқа мақсад 
учун яратилган нарсаларга боғлиқ ва улар учун 
зарурмилар ёки улар мақсадга хос бўлмаган бутун
-
лай ортиқча хусусиятдирлар ва улардаги зиёдалик 
қўлда ортиқча бармоқнинг борлиги, етишмаслик 
эса етишмаган бармоқни эслатади.
Булар борасида унинг «Фазовий рамзлар» рисо
-
ласининг учта махсус бобида ёзилган.
Сўнгра Арасту ушбу тўрт унсурнинг аралашиши 
натижасида бир­биридан ташкил топувчи жисм
-
ларни кўриб чиқади, аралашиши натижасида ҳосил 
бўлувчи жисм икки хил бўлади: бир хили ўхшаш 
жисмлар билан, бошқаси фарқланувчи жисмлар би
-
лан ҳосил бўлиш. Фарқланувчи қисмлардан иборат 
хили бирлари бошқаларига ўхшаш, жисмларнинг 
қоришиши натижасида пайдо бўлувчи жисмлар 
қоришма яратган пайтда бўлади. Бу қоришма 
эслатилган жисмлардан ҳар бир айрим жисмнинг 
моҳиятини сақлаб қолган бўлади. Ушбу қоришма
-
га бир­бирига туташ ва бир­бирига тегиб турувчи 
жисмлар киради. Қисмлари бир­бирига ўхшаш 
жисмларга келсак, ҳар бир айрим қисмининг моҳи
-
яти сақланиб қолмайдиган аралашув натижасида 
ҳосил бўладилар. Бу аралашма бир жисмлар ҳара
-
катни яратганлари (таъсир ўтказганлари), бошқа
-
лари эса ҳаракат таъсирига учраганлари (таъсир
-
ланганлари) натижасида рўй беради.
Қисмлари ўхшаш жисмлар икки хилдирлар: 
бирида асосий хусусиятга эга унсурларнинг бир 
қисми кўпроқ бўлади, бу ҳол маълум бир жинс ва 
хилнинг сақланиши учун зарур. Бошқа бир хилга 
эса собиқ (олдинги) нарсадан жуда кам хислатга 
эга бўлган жисмлар кирадилар, улар янги жисм
-
ларнинг пайдо бўлишлари учун зарурдир.


126
Арасту аввало унсурлардан қисмлари ўхшаш 
жисмлар пайдо бўлишини тадқиқ этади ва ушбу 
масалаларни кўриб чиқади: бу қандай рўй беради, 
унсурнинг унсур ила қўшилиши қандай кечади, 
қўшилган унсурлардан қайси бири таъсир ўт
-
казувчи – ҳаракатдаги сабаб (фоъил) вазифасини 
ўтайди, қайси куч воситасида унсурларнинг қан
-
чадир қисми ҳайулий – биринчи модда вазифа
-
сини ўтайди? Қандай куч туфайли унсурларнинг 
қанчадир қисми жузъи фоъил бўлиб қолади, янги 
жисмларнинг пайдо бўлиши қандай хислатлар
-
нинг аралашуви натижасида рўй беради, Арасту 
худди шу тартибда йўқолиб кетиш масаласини 
кўриб чиқади. Жисмларнинг пайдо бўлишида 
ва йўқолишида ўзгаришларнинг қанча хиллари 
бўлишини ва бу қайси маконда рўй беришини 
тушунтиради. Унинг фикрича, бу макон (жой) 
ўрталик бўлиши зарур, ўрталик эса ерга, унинг 
сатҳи ва бағрига туташ.
Сўнгра Арасту ҳис этилувчи сифатларнинг тас­
нифи (классификация)га ўтади. Бу сифатларнинг 
хислатлари шундан иборатки, улар қисмлари 
(жузъи) ўхшаш жисмларда ва биринчи кучларга 
бўйсунган аралаш қисмларда бўладилар. Бу кучлар 
воситасида бир унсурлар ҳаракат пайдо этадилар, 
бошқалари ҳаракатланадилар, учинчилари ҳара
-
кат таъсирига учрайдилар, яъни ҳаракатни қабул 
этадилар (таъсирланадилар). Буларнинг ҳаммаси 
унсурларнинг аралашувлари ва бир­бирларига 
ўтишлари сабабли рўй беради. У ҳис этилувчи 
сифатларни кўриб чиқади. Бу сифатлашнинг ара
-
лаш жисмдаги мавжудлиги унсурларда бор бўлган 
ҳаракатдаги кучларга бўйсунади. Бу кучларга эса 
жисмларнинг лоқайд (пассив – ҳаракат таъсири
-
га ўргатувчи) бўлиб қолишларига кўмак берувчи 
кучлар кўмак берадилар.


127
Сўнгра Арасту бошқа сезги аъзолари ила ҳис 
этиладиган ўзга сифат ва қисмларни тадқиқ 
этади. Лекин баъзи унсурлар бошқаларига таъ
-
сир этишларига восита бўлувчи кучлар ўхшаш 
бўлишлари учун улар етарли эмас деган кўпгина 
фикрлар мавжуддир. Яъни, ташқи кучлардан ке
-
либ чиқувчи ёки билқувват мавжуд бўлган бошқа 
қандайдир кучларга эҳтиёж сезилади. Шунинг 
учун бу ҳолатларни ўрганиш табиат ҳақидаги 
фаннинг (физика) бошқа бўлимига тааллуқли деб 
ҳисоблайдилар. Физиканинг бу бўлими басарий 
(кўриш), самоъий (эшитиш) ва бошқа ҳис­туйғу 
аъзоларининг мавзуига тааллуқли нарсаларни 
тадқиқ этади, негаки мавжуд ранглар муҳрланиб 
қолишга муҳтождирлар, туйғулар ила идрок эти
-
лувчи нарсалар – шу қатори ҳис этилувчи нарсалар 
ҳам – шуларга ўхшаш кучларга муҳтожлар.
Буларнинг ҳаммаси юқорида айтиб ўтилган 
«Фазовий рамзлар» китобида ўз ифодасини топган.
Сўнгра Арасту жинсдош нарсалардан пайдо 
бўлган, ўхшаш қисмларга эга жисмларни кўриб 
чиқади. Уларга тошлар ҳамда тошлар билан 
жинсдош тошли жисмлар киради.
Арасту ер (тупроқ) қисмлари, бу қисмларнинг 
хиллари ва уларнинг ҳолатларини ҳамда мавжуд 
буғланишларнинг навларига батафсил тўхталади. 
У қайсиниси оловли, қайсиниси – ҳаволи, қайси
-
ниси эса сувли эканлигининг фарқини кўрсатади 
ва улардан нималар ер (тупроқ)даги беқиёс кўп 
нарсалар билан аллақачон аралашиб бўлганини 
айтиб ўтади.
У иссиқ буғланишларни кўриб чиқади. Ушбу 
буғланишларнинг баъзи қисмлари қуруқликка, 
баъзилари намликка, бир қисми анча тоза ва 
нозик, бошқаси анчаси тутунли бўлишга мойил. 
Буғланиш гўёки табиий ҳарорат билан бирлаша
-


128
диган (нарса) бўлиб, у туфайли ер остидаги ва 
устидаги жисмларнинг балоғати мавжуддир. Бу 
жисмлар сув ва тупроқнинг ёки намлик ва қуруқ
-
ликнинг қоришмасидан иборатдирлар. Ва улар 
ўзларига таъсирни қабул этувчи моддалардир, 
чунки уларга ҳарорат ва совуқлик таъсир ўтказ
-
ганлар, ўз навбатида булар ҳарорат, совуқликка 
ўхшаш қисмларга эга бўлган жисмларнинг фоъил­
лари, таъсир ўтказувчи сабабларидирлар. У ер 
ости буғланишлари пайдо бўлишининг биринчи 
сабаблари аввало фазовий жисмлардир, сўнгра 
бунга фазовий жисмлар орқали исийдиган, ерга 
туташ ҳаво имконият яратади деб тушунтиради.
Сўнгра Арасту ердаги аралашган унсурларнинг 
айрим қисмлари ер остида ва устида бўлган тош 
ва маъдан жисмларни тузувчи навларини тушун
-
тиришга ўтади. Арасту тушунча – категориялар
-
нинг таснифини тузишга ҳамда шу навларнинг 
кейинги шохобчаларини аниқлашга ҳаракат 
қилади. Агар улар ўзаро фарқлансалар, у ҳолда 
ҳар бирининг айрим моддасининг ва шаклининг 
моҳиятини ва шу навлардан қайси биридадир 
мавжуд бўлган уларнинг ҳаракатдаги таъсир 
этувчи асосларини ёки уларнинг аразлари моҳия
-
тини кўрсатиб ўтиш керак бўлади. Шу қатори яна 
ушбу навлардан қайси биринидир яратилишининг 
боиси бўлмиш мақсадларини ҳам кўрсатиб ўтиш 
зарур. Ушбу мақсадларини аниқлаш ва коинот 
мажмуаси мақсадини билмасдан олдин билиш 
мушкул иш бўлгани учун Арасту ушбу мақсад
-
ларни кўриб чиқишни фаннинг бошқа бўлимига 
ҳавола қилади. Фаннинг бу бўлими коинотдаги 
энг сўнгги чегарадаги асосларини тадқиқ этиш 
билан шуғулланади.
Буларнинг ҳаммаси унинг «Илм ал­маъодин» 
«Минералогия» рисоласида баён этилган.


129
Ҳайвонотни кўриб чиққунга қадар у наботот 
(ўсимликлар)да тўхталади. Бу ишни у ҳис­туйғу 
ва кузатиш орқали маълум бўлган нарсаларни 
тасниф этиш масаласидан бошлайди. У навларни 
бирма­бир санаб ўтади ва санаб ўтилган ҳар бир 
навдан кўриниб турганини тасниф этади. Шу би
-
лан бирга, у биронта навда ёхуд ҳар бир навнинг 
бирон қисмида намоён бўлмиш араз (акциденция)
ларни тасниф этади. Шу аснода у ўзига маълум 
барча нарсани баён этган.
Сўнгра Арасту ўсимликларнинг ҳар қайси 
қисми пайдо бўлишининг боиси бўлмиш мақсад 
ҳақида эслатиб ўтади.
У яна ўсимликларнинг бирон бир хилининг 
пайдо бўлишини таҳлил этади ва уларнинг ҳар 
бирига, улар пайдо бўлувчи модда ва шу хилнинг 
пайдо бўлишига васила бўлувчи фаол (ҳаракатдаги 
сабаб) хос эканлигини кўрсатиб ўтади. Шундай 
қилиб, у набобот моҳиятига тааллуқли барча ма
-
салаларни баён этади.
Сўнгра у ҳайвонот ҳақидаги муаммоларга тўх
-
талади ва уларни кузатув ҳамда ҳис­туйғу орқали 
билиш йўлларини кўрсатади. У ҳайвонларнинг 
хилларини санаб ўтади ва улар ҳақидаги маълум 
нарсаларни тушунтиради.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish