Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
Арасту коинотни энг аввалидан ташкил этувчи 
биринчи жисмларнинг баъзи сифатларини баён 
этади. Ушбу жисмлар мажмуасида бошқа ҳамма 
жисмларга айланма ҳаракат берувчи жисм бўл
-
гани учун зарурий равишда икки макон бўлиши 
керак, улар: ўртадаги, марказдаги макон ва мар
-
казнинг атрофини қуршаган макон. Шу билан 
бирга, механик ҳаракат туфайли ҳаракатланувчи 
жисмлар бўлиши зарур, уларнинг учта энг оддий 
хили бор: айланма бўйлаб ҳаракат, ўртага (мар
-
казга) интилувчи ҳаракат ва ўртадан (марказдан) 
четга томон ҳаракат. Ҳаракатнинг бу уч хили 
ёндашишнинг турли хиллари бўладилар, чунки 
уларнинг орасида ҳеч қандай бўшлиқ йўқ.
Арасту ўртадан (марказдан) четга томон ҳара
-
катни кўриб чиқади. У ҳаракат миқдори жиҳа
-
тидан биттами ёки кўпроқми? Ва бу ҳаракат уч 
турли деб тушунтиради. Бу ҳаракатларнинг ҳар 
бирини айрим таърифлайди, ҳар бир хилнинг 
моҳияти ва уларда бор бўлган моҳиятий аразларни 
тушунтиради. Арасту ҳаракатнинг бу хилларини 
ўрганиб, уларнинг ўзи қандайлигини, нимадан 
ва нима учун бўлишларини кўриб чиқади. У ушбу 
ҳаракатлар оддий жисмларга хослигини тушун
-
тиради. Коинотни ташкил этган ушбу жисмлар 


115
бир қанчадир. У ушбу жисмларнинг коинотдаги 
жойлашишлари ҳамда бир­бирларига нисбатан ҳо
-
латлари ва тартибини аниқлайди. Яна уларнинг ҳар 
бир қисмини ва ушбу қисмларнинг жойлашиш тар
-
тибларини таърифлайди. Оддий қисмлардан бири 
«биринчи жисм» дир, у умумий моддага эга ва шакл 
ила фарқланувчи бошқа тўрт жисм тупроқ, олов, 
ҳаво ва сувдан фарқланади. «Биринчи жисм», бошқа 
тўртта жисмдан ҳам модда, ҳам шакл жиҳатидан 
фарқланади. Ушбу тўртта оддий жисмлар биринчи 
жисмдан қуйида турувчи бошқа жисмларни яратув
-
чи унсурлар (элементлар)дир. Ушбу унсурларнинг 
бирлари бошқаларидан, унсурларнинг ўзларидан 
оддийроқ қисмлардан яратиладилар, аммо «биринчи 
жисм»дан пайдо бўлмайдилар.
Булар ҳақида унинг «Китоб ал­само ва ал­олам» 
асаридан маълумот олса бўлади. Арасту «Китоб 
ал­само ва ал­олам»нинг охирида баён этган мав
-
зуни бошқа бир рисоласида давом эттиради. Бу 
асарда ўз­ўзларича пайдо бўлган ушбу тўрт унсур 
бирлари бошқаларидан яратиладилар деб ёзади. 
Яна унинг ёзишича, эргашиш услуби бўйича бир 
жавҳарнинг моддаси бошқа жавҳарнинг ҳам ўша 
моддаси бўлади деб тушунтиради. Дарҳақиқат, 
ҳар бир унсур бошқа унсур орқали яратилади, 
бошқа яратилувчи жисмлар эса ушбу унсурлар
-
дан яратиладилар. Унсурлар асослар ва кучларга 
эгадирлар ва улар туфайли унсурлар бир­бирла
-
ридан пайдо бўладилар ҳамда ўзлари учун ўзга 
жисмларни яратадилар. Пайдо бўлиш ва фасод 
(барбод бўлиш)га келсак, улар ҳақида бундай фикр 
билдирилган: бир ҳолат бошқа ҳолатга ўтади, пай
-
до бўлиш – ривожланишни, фасод инкорни бил
-
диради. Пайдо бўлиш – ал­кавн нималиги равшан 
экан, демак, бир жисмнинг бошқасидан пайдо бў
-
лиши, бири бошқасининг таъсирига учраши, бири 


116
бошқасига таъсир этиши учун улар бир­бирларига 
тегиб туришлари керак. Бунинг учун аввало пай
-
до бўлиш ва фасод жараёнини ўрганиш зарур 
бўлади, уларнинг ўзи нимадан иборат, қандай ва 
нимада мавжуд эканликларини билиш керак. Яна 
пайдо бўлиш ва фасод оддий бирлашишдан ёки 
ажралишдан иборат эмасликларини, бир ҳолатдан 
бошқа ҳолатга ўтиш на пайдо бўлиш ва на фасод 
эмаслигини кўрсатиш керак бўлади.
Сўнгра Арасту сифатлари таъсир этиш ва таъ
-
сирланиш (ҳаракатлантириш ва ҳаракатланиш)дан 
иборат жисмларнинг таломуси (бир­бирларига тегиб 
туришлари)ни кўриб чиқади. У яна бири бошқасига 
таъсир ўтказувчи ва бошқаси ўзи таъсирланувчи 
жисмларнинг хислатларини кўриб чиқади.
Сўнгра у таъсир (ҳаракат) нима ва таъсирланиш 
(ҳаракатланиш – бошқа бир куч таъсирида) нима 
эканлигини, улар ушбу туйғу ила идрок этилувчи 
сифатларда бўлишларини таҳлил этади, бу қандай 
рўй беришини тушунтиради.
Арасту яна бирикиш (синтез), қоришиш ва бош­
қа табиий жисмлар мавжудлиги сабаби бўлмиш 
тўрт унсурнинг қўшилиши натижасини таҳлил 
этади.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish