Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

Адашган шаҳар 
аҳолисининг фикрича, 
бахт­саодатга фақат ўлгандан кейин етишиш мум
-
кин. Аммо бу шаҳар халқининг Аллоҳ таоло азза ва 
жалла ҳақида, унинг яратган ҳилқатлари ва фаол 
ақлга доир фикр­мулоҳазалари, тасаввурлари шу 
қадар чалкашиб кетганки, бундай тасаввурлар 


250
ҳалол яшаш учун асос бўлолмайди, бу (чалкаш) 
тасаввурлар Аллоҳ яратган ҳилқатларнинг суврат
-
ларининг ҳам аслини акс эттирмайди.
Бундай шаҳарнинг биринчи бошлиғи ўзини 
илоҳий нур соҳиби қилиб кўрсатади, аммо аслида 
бундай эмас; у ўзининг илоҳийлигини исботлаш 
учун алдов, риё, кибру ҳаво билан иш тутади.
Бундай шаҳарларнинг ҳокимлари фозиллар 
шаҳри ҳокимларининг тескарисидир. Шаҳарни 
бош қариш усуллари ҳам мутлақо қарама­қаршидир. 
Бу фикр шу шаҳарлар аҳолисига ҳам тааллуқлидир. 
Фозила шаҳарларнинг бир­бирига издош бўл
-
ган имом­бошлиқлари ягона абадий бошлиқнинг 
ягона руҳини мужассам этадилар. Мабодо бир 
замонда кўпчилик шундай шаҳарларнинг ҳо
-
кимлари яшасалар, улар ҳам биргаликда ягона 
абадий ҳукмдорли, уларнинг руҳлари эса ягона 
абадий ҳукмдор руҳини мужассам этадилар. Фо
-
зиллар шаҳри одамларидан баъзилари ҳамма учун 
муштарак – умумий бўлган билимларни ўрганиб 
иш юритадилар, баъзилари эса фақат муайян 
мавқедаги одамлар билиши зарур бўлган билим
-
ларни ўрганиш ва иш юритиш билан шуғулланади
-
лар. Бу одамларнинг ҳар бири, шундай умумий ва 
хусусий билимлар ва фаолиятлар орқали саодатга 
эришадилар. Ҳар бир шахс бахт­саодатга элтувчи 
фаолият билан қанча узоқроқ ва аввалгидан янада 
яхшироқ шуғулланаверса, унинг кўнгли, руҳий 
ҳолати ҳам шунга мувофиқ комилроқ, фозилроқ 
бўлиб боради. Гўё моҳир хаттот ҳуснихат билан 
узлуксиз шуғулланаверганида дастхати тобора гў
-
заллашиб, бундан тобора ўзининг ҳам завқи ошиб 
бораверганидек, камолотга, бахт­саодат топишга 
интилувчи зот ҳам қалби тобора шаклланиб, яхши
-
ликлар қилганига ўзининг ҳам кўнгли ўсиб, завқи 
ошиб бораверади. Бундай зотнинг кўнгли – руҳи 
шу қадар юксалиб, гўзаллашиб, баркамоллашиб 


251
борадики, энди унинг руҳи моддий таянчларга 
ёки воситаларга боғлиқ бўлмай, тобора улардан 
озод бўлиб боради ва охири моддий ҳолатининг 
вайронлиги ёки йўқолиши баркамол руҳ учун 
аҳамиятсиз бўлиб қолади.
Руҳ моддийликдан, хаюлотдан ажралиб, бошқа 
бир вужуд шаклига ҳам кирмагач, у энди вужудда 
юз берувчи турли ҳолатлардан ҳам холи бўлади. 
Энди бу руҳга нисбатан ҳаракат ёки сукунатда 
деган фикрларни айтиб бўлмайди. Энди бундай 
руҳга нисбатан вужудсиз (яъни, соф) руҳларга 
айтиладиган сифатларнигина қўллаш мумкин. 
Инсон ақлида моддий вужудларга нисбатан айти
-
ладиган барча нарсаларни (ва ҳодисаларни – 
М.М.

вужуддан қутулган руҳга нисбатан энди қўллаш 
мумкин эмас. Руҳнинг бундай ҳолатини англаш 
ва тасаввур қилиш мушкул ва ғайричадир. (Озод 
бўлган руҳларнинг бир­биридан фарқи нимада?) 
Фарқ шундаки, мазкур руҳлар жисмда эканлиги
-
да, инсон вужудларининг мизожлари турличалиги 
туфайли руҳлар ҳам турлича бўлади. Вужудлар
-
нинг ҳолати ўзгариши билан руҳлар ҳам ўзгариши 
табиийдир. Жисмларнинг ўзгарувчанлиги чексиз 
бўлгани каби руҳларнинг ўзгарувчанлиги ҳам 
чексиздир.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish