Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


 ИСТАК, ИРОДА БИЛАН ЭРКИН



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

23. ИСТАК, ИРОДА БИЛАН ЭРКИН 
ТАНЛОВНИНГ ФАРҚИ ВА БАХТ-САОДАТ 
ҲАҚИДА СЎЗ
Англанувчи ақлий тушунчаларни инсон би
-
либ олганидан сўнг унинг ақлий қуввати борлиқ, 
нарсалар ҳақида ўйлашга, фикрлашга, эслашга 
киришади, хулоса чиқаришга ва баъзи яхши 
нарсаларни истайди, ёқимсиз нарсалардан ўзи
-
ни тортади. Яхши иш­амалларини ёки ёмон иш­ 
амалларини тилаш танлов эркинлигидир. Агар бу 
фикрлашга, ўйлаб кўришга тааллуқли бўлса, эркин 
талаб дейилади.
Ақлдан, фикрлашдан эмас, балки ҳис этишдан 
ёки тасаввуридан туғилган истак, интилиш бўлса 
(инсонга ҳам), жониворларга, ҳайвонларга ҳам 
хос қобилиятдир. Илк, бошланғич билимларидан 
фойдаланиб, янги билимга эга бўлиш инсонга 
берилган биринчи имкониятдир. Инсон шу имко
-
ниятдан фойдаланиб, камолотга етишади.
Бу бахт­саодат бўлиб, унга етишган одамнинг 
руҳи бу дунёнинг моддийликка хос ғам­ташвиш­
ларидан қутулиб, руҳий олам мавжудотларига 
яқинлашади. Аммо ақл соҳасида бахтга етишув 
фаол ақл даражасига руҳ қисман ақлий, қисман 
жисмоний эркин хатти­ҳаракатлар билан, аммо 
ҳар қандай эркин, ихтиёрий хатти­ҳаракатлар 
билан эмас, балки меъёрий ва аниқ, равшан мақ
-
садли ҳаракатлар, амаллар билан етишади (чунки 
баъзи эркин, ихтиёрий ҳаракатлар бахт­саодатга 
етишишга тўсқинлик қилади). Бахт­саодатга ет
-
казадиган ихтиёрий эркин иш­ҳаракатлар гўзал 
иш­ҳаракатлардир. Буларни келтириб чиқарувчи 
хулқ ва одатлар фазилатлардир. Инсонга фазилат
-
ларни Тангри ато қилади. Бахт­саодатга етишувга 
тўсқинлик қилувчи иш­ҳаракатлар хунук, тубан 
иш­ҳаракатлардир. Буларни келтириб чиқарувчи 


232
ёмон хулқ ва одатлар гуноҳ ишлар, нопок, тубан 
иллатлардир. 
Озиқлантирувчи қувват баданга хизмат қилади. 
Ҳиссий қувват, тассавур қуввати, (баъзи) ақлий 
қувватлар ҳам баданга хизмат қилади. Озиқлан
-
тирувчи, ақлий ва тасаввур қилувчи қувватлар 
баданга хизмат қилар экан, фикрлаш қувватига 
ҳам фойда етказади.
Фикрлаш қуввати амалий ва назарий бўлади. 
Амалий фикрлаш қуввати назарий фикрлаш қув
-
ватига хизмат қилади. Назарий фикрлаш қуввати 
инсонни бахт­саодатга етказади. 
Мана шу уч қувват интилувчи қувватдан фой
-
даланади. Интилувчи қувват ёрдамисиз ҳиссий, 
тассавур ва фикрлаш қувватлари ҳаракат қилмай
-
ди. Булар ишлаши учун истак, интилиш қуввати 
ёрдам беради.
Фикрлаш қуввати бахт­саодатга етишни мақ
-
сад қилар экан, у интилиш қувватига фармон 
беради, фикрлаш қуввати тасаввур ёрдамида 
бахт­саодатга етишув учун қандай иш­ҳаракат
-
лар қилиш зарурлигини билиб олади. Булар гўзал, 
олижаноб, эзгу ишлардир. 
Аммо агар инсоннинг фикрлаш қуввати 
бахт­саодатнинг мазмун, моҳиятини билмасдан 
(ҳатто фикрлаш) ўткинчи бошқаларга ҳам, ўзига 
ҳам зарар етказувчи, арзимас роҳат­лаззатларни 
бахт­саодат деб ўйлаб (мол, мулкни кўпайтириш 
каби) номуносиб мақсадларга интилса, бу инти
-
лиш ва ҳаракатлар гўзал эмас, балки расво, тубан 
иш­ҳаракатлардир.


233

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish