А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet82/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

10.6. Штат жадвали ва меҳнат шартномаларини тузиш. Ишга қабул қилиш ва бўшатиш қоидаларига амал қилиш ҳолатини текшириш.

Ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш учун хўжалик юритувчи субъектларда штат жадвали бўлиши шарт. Штат жадвали корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Штат жадвалида мансаблар, разрядлар, тариф ставкалари, ойлик маошлари кўрсатилган бўлиши лозим. Ойлик иш ҳақини ошириш бўйича Президент фармонидан кейин корхонанинг штат жадвали қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.


Айрим корхона даражасида ишга ҳақ тўлаш ва иш берувчи билан ходим ўртасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш унда қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатлар – меҳнат шартномалари асосида амалга оширилади, улар корхона раҳбарияти томонидан меҳнат жамоаси вакиллари иштирокида ишлаб чиқилади.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси ходимни ёллаётганда ёзма шаклда тузилади. У доимий ҳамда муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинадиган ходимлар билан асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик, касаначилик ва ҳоказо чоғида тузилади.
Меҳнат шартномаси ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига зид бўлмаслиги керак.
Меҳнат шартномасининг қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳақидаги низом ва бошқа ички меъёрий ҳужжатлар билан қиёсланганда ходимнинг аҳволини ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган баъзи ҳолатларда ишга кираётган шахслар улар тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаи маълумотни тақдим қилишлари керак.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш Т-8 сонли шаклли буйруқ билан расмийлаштирилади.
Иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади, агар меҳнат шартномаси қуйидаги ҳоллар сабабли бекор қилинган бўлса:
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганли сабабли;
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда.
Аудитор ходимнинг ишдан бўшатиш нафақасини ҳисоблаш ва тўлашда “Айрим сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришда моддий ёрдам тўловлари тартиби тўғрисида”ги тушунтиришга таяниб тўғри ҳисобланганлигини текшириб кўриши лозим.
Аудитор иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:
меҳнат шартномаси техноголиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин;
меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин.
Ишдан бўшатиш нафақаси – меҳнат шартномаси бекор қилинганда маъмурият томонидан ишга киргунча тўланадиган моддий ёрдам миқдоридир. Аудитор ишдан бўшатиш нафақаси тўғри тўланганлигини текшириш лозим. Улар қуйидаги ҳолларда тўланади:
иш берувчининг ташаббуси билан ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно;
ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда;
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда;
ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этгалиги сабабли.
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. Ишдан бўшатиш нафақаси суммаси ягона ижтимоий ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish