А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Меҳнат интизомига риоя қилиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш даражасини текшириш



Download 2,79 Mb.
bet81/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

10.5. Меҳнат интизомига риоя қилиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш даражасини текшириш.
Иш вақти – ходим иш тартиби ёки жадвалига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ, ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт. Амалдаги қонунчиликка асосан иш вақтининг турли муддатлари белгиланган.
Иш вақтининг меъёрий муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. У мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларнинг ходимлари учун бошланғич меъёр тариқасида белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати – айрим тоифадаги ходимлар учун қонунларга биноан белгиланган иш вақтидир. Жумладан, қисқартирилган иш вақти қуйидагилар учун белгиланади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун – ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак;
таътил даврида ишлаётган 14 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар учун ҳафтасига 24 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак;
I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар, уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлаётган аёллар учун – ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Тўлиқсиз иш вақти – айрим ходимлар учун корхона раҳбарияти билан келишилган ҳолда ўз меҳнат мажбуриятларини бажариш имконини берадиган белгиланган иш вақти ҳисобиланади.
Номеъёрий иш вақти деганда айрим ходимлар учун белгиланган иш вақти, уларнинг меҳнати вақтига қараб эмас, балки меҳнат маҳсулотига қараб баҳоланади.
Иш вақтининг ўзгарувчан (силжувчи) тартиби – айрим ходимлар ташкилот раҳбарияти билан келишувга биноан ўз иш вақтларини кўпайтиришлари ёки қисқартиришлари мумкин.
Ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақти (смена)нинг муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Иш тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас. Кўпчилик корхоналар ишга келиш ва иш вақтининг қўлланишини ҳисоб табели ёрдамида олиб боришни давом эттирмоқдалар.
Табел ҳисобини қуйидаги усуллардан бири бўйича амалга ошириш мумкин:
ишга келиш ва келмасликни ёппасига қайд қилиш усули билан;
фақат ишдан четга чиқиш (келмаслик, кеч қолиш ва бошқалар)ларни қайд этиш усули билан.
Корхона ўз ходимларининг иш вақтини ўтказиши ҳисоби учун табел шаклини ўз ҳоҳишига кўра танлайди: Т-12 шакл ёки Т-13 шакл.
Ой тугаётганда табел учун жавобгар ходим иш вақтини ўтказиш турлари ҳамда сабабли ва сабабсиз ишга келмаслик турларини кўрсатиш учун ажратилган барча устунларни тўлдриб, табелни ёпади.
Иш ҳақини ҳисоблаш билан шуғулланувчи бухгалтер ҳар бир ходимнинг иш ҳақи ҳажмини иш ҳақининг турлари бўйича ҳақиқатда ишлаган вақти ҳамда сабабли ва сабабсиз ишга келмасликни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ҳисоблаш учун табелдаги устунларни ўрганади ва асос сифатида қабул қилинади.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish