6.3. Молиявий инвестициялар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш
Молиявий инвестициялар аудитининг назорат муолажаларини режалаштиришда текширув ўтказиш йўналишларини аниқлаш, ҳаракатлар кетма-кетлигини, керакли бўлган исботлар манбаларини белгилаш лозим. Аниқ тадбирларни тартибга солиш ва аудиторлик таваккалчилигини камайтириш мақсадида молиявий инвестициялар аудитининг режаси (6.2-жадвал) ва дастурини (6.3-жадвал) тайёрлаш тавсия этилади.
6.2-жадвал
Молиявий инвестициялар аудитининг режаси
Текширилаётган корхона: «Файз» ОАЖ ХК
Аудит даври 1.03 – 25.03. 2007 й.
Киши-соат миқдори: 3.
Аудиторлик гуруҳи раҳбари: Илхомов Ш.И.
Аудиторлик гуруҳи таркиби: Ахмедов К., Абдуллаев О.
Режалаштирилаётган аудиторлик хатари – 2%.
Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси – 5%.
№
|
Режалаштирилаётган иш турлари
|
Ўтказиш вақти
|
Масъул шахс
|
Изоҳ
|
1.
|
Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳолатини текшириш.
|
10.03
|
Ахмедов К
|
|
2.
|
Молиявий инвестициялар ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга доир муомалалар синтетик ҳисобининг тўлиқлиги ва тўғрилиги ҳамда солиқ қонунчилилига риоя қилинишини текшириш.
|
10.03
|
Ахмедов К
|
|
3
|
Молиявий инвестицияларига доир даромадларининг ҳисобда тўлиқ акс эттирилиши ва уларнинг солиққа тортилишини текшириш.
|
10.03
|
Ахмедов К
|
|
6.3-жадвал
Молиявий инвестициялар аудитининг дастури
Текширилаётган корхона: «Файз» ОАЖ ХК
Аудит ўтказиладиган даври 1.03 – 25.03. 2007 й.
Киши-соат миқдори: 3.
Аудиторлик гуруҳи раҳбари: Илхомов Ш.И.
Аудиторлик гуруҳи таркиби: Норов У., Абдуллаев О.
Режалаштирилаётган аудиторлик хатари – 2%.
Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси – 5%.
Тр
|
Аудиторлик тадбир (муолажа) лар руйхати
|
Ўтказиш даври
|
Ижро- чилар
|
Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
Молиявий инвестициялар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларини текшириш ва уларни Бош китоб билан солиштириш
|
10.03
|
Норов У
|
Қимматли қоғозларни рўйхатга олиш дафтари, мемориал-ордерлар, журнал-ордерлар, машинограммалар, Бош китоб
|
2
|
Молиявий инвестициялар тўғри таснифланганлигини текшириш
|
10.03
|
Норов У
|
Дастлабки ҳужжатлар
|
3
|
Молиявий инвестицияларнинг баланс қиймати тўғрилигини аниқлаш
|
10.03
|
Норов У
|
Дастлабки ҳужжатлар, баланс.
|
4
|
Молиявий инвестициялар инвентаризациясини ўтказиш ва эгалик хуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш
|
10.03
|
Норов У
|
Инвентаризация рўйхатлари, инвентаризация далолатномалари
|
5
|
Бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестицияларнинг бозор қийматидаги ўзгаришларни тўғри акс эттирилишини текшириш
|
10.03
|
Норов У
|
Дастлабки ҳужжатлар, биржа котировкалари бўйича маълумот
|
6
|
Молиявий инвестициялар ҳақиқатдан ҳам амалга оширилганлигини текшириш:
а) ҳужжатлардаги тегишли имзолар тўғрилиги;
б) молиявий инвестициялар миқдори тўғри аниқланганлиги ва ҳисобга тўлиқ кирим қилинганлиги;
в) молиявий инвестициялар қилинган корхоналардан ушбу қўйилмалар миқдори тўғрисида тасдиқларни олиш
|
10.03
|
Норов У
|
Шартномалар, счет-фактуралар, қабул қилиш- топшириш далолатномалари, қимматли қоғозларни рўйхатга олиш дафтари, Бош китоб, молиявий инвестициялар миқдори тўғрисида бошқа корхоналардан ёзма жавоб хатлари
|
7
|
Молиявий инвестициялар бўйича инвентаризация маълумотларини текшириш ва улар натижаларини тахлилий ҳисоб натижалари билан солиштириш
|
10.03
|
Норов У
|
Инвентаризация рўйхатлари, қимматли қоғозларни рўйхатга олиш дафтари, мемориал-ордерлар, журнал-ордерлар, машинограммалар
|
8
|
Қимматли қоғозлар бўйича курс қиймати ўзгариши, фоизлар ҳисобланиши, дивидендлар ва бошқа даромадлар ва солиққа тортиш муносабати билан молиявий натижалар тўғри шаклланишини таҳлил қилиш
|
10.03
|
Норов У
|
Қимматли қоғозларни рўйхатга олиш дафтари, банк кўчирмалари, ҳисоблар, биржа котировкалари тўғрисида маълумотлар, ҳисоб регистрлари
|
9
|
Қайта баҳоланган молиявий инвестицияларни сотишда, қайта баҳолашдаги резерв капитали суммаси тўғри акс эттирилганлигини текшириш
|
10.03
|
Норов У
|
Қайта баҳолаш далолатномалари, молиявий ҳисобот маълумотлари
|
10
|
Молиявий инвестициялар ҳисобдан чиқарилиши бўйича операциялар тўғри расмийлаштирилганлиги ва ҳисобда акс этилганлигини текшириш
а) молиявий инвестициялар ҳисобдан чиқарилишини, шу жумладан гаровга берилганларини ҳам тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш;
б) молиявий инвестициялар ҳисобдан чиқарилиши бўйича операциялар тўғри солиққа тортилишини таҳлил қилиш
|
10.03
|
Норов У
|
Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари, солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, юк хатлари, мемориал ордерлар, журнал- ордерлар, машинограммалар, Бош китоб
|
Ишлаб чиқилган текширув дастурига мувофиқ аудитор ҳисобот даври бошидаги ва ҳисобот даври охиридаги қуйидаги баланс модда (040, 050, 060, 070, 080 сатр)лари маълумотларини мос равишда 0610 «Қимматли қоғозлар» счети, 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» счети, 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» счети, 0640 «Хорижий капиталга эга бўлган корхонага инвестициялар» счети, 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» счет маълумотлари билан, шунингдек Бош дафтар билан, Бош дафтар маълумотларини эса тегишли ҳисоб регистрлари хамда дастлабки ҳужжатлар билан таққослаши зарур. Сўнгра инвестициялар қиймати тўғри белгиланганлигини текшириш лозим.
Молиявий инвестициялар бўйича операцияларнинг текшируви қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилиши керак: мавжудлиги ва тўлиқлиги, баҳолаш, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, тақдим этиш ва ёритиш.
Мавжудлиги ва тўлиқлиги. Ушбу йўналиш бўйича аудиторлик текшируви оғзаки сўровлардан бошланиши мумкин (ҳисобот даврида қандай ўзгаришлар содир этилган, қимматли қоғозлар қаерда сақланади ва бошқалар). Агар қимматли қоғозлар корхонада сақланса, уларни инвентаризация қилиш лозим.
Баҳолаш. Молиявий инвестициялар бўйича харажатлар ҳужжатли тасдиқланган бўлиши, синтетик ва таҳлилий ҳисобларда акс этилиши лозим.
Ҳуқуқлар ва мажбуриятлар. Молиявий инвестицияларга эгалик қилиш ҳуқуқлари тегишли шартномалар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, қимматли қоғозлар ва бошқалар бўйича текширилади.
Тақдим этиш ва ёритиш. Аудитор инвестицияларнинг миқдори, йўналиши ва мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиши ҳамда улар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини ўрганиб чиқиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |