14.7. Молиявий фаолият бўйича даромад ва харажатларни текшириш
Молиявий фаолиятдан олинадиган фойда ва зарарлар алоҳида даромад ва харажатлар гуруҳига киритилади. Бу фойда ва зарарлар корхонанинг асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ эмас.
Бухгалтерия ҳисобида молиявий фаолиятдан олинадиган фойда алоҳида зарар алоҳида счётларда ҳисобга олинади.
Молиявий фаолиятдан олинадиган фойда (даромад) қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
9510 "Роялтидан олинган даромадлар"
9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар"
9530 "Фоиз кўринишидаги даромадлар"
9540 "Курс фарқларидан олинган даромадлар"
9550 " Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар"
9560 "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар"
9590 "Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар"
Булар транзит счётлар бўлиб пассив счётларига мансуб. Юқоридаги счетларнинг кредит оборотлари тегишли манбалар ҳисобидан молиявий фойданинг кўпайишини, дебет обороти эса уларнинг ҳисобдан чиқарилишини кўрсатади ва ҳисобот даври бошига қолдиғи қолмайди.
Молиявий фаолиятдан олинадиган фойданинг шаклланиши 2-БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар"; 6-БҲМС "Лизингни ҳисобга олиш"; 12-БҲМС "Молиявий инвестициялар ҳисоби" билан тартибга солинади.
0510- "Роялтидан олинган даромадлар" счётида пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар билан корреспонденцияланган ҳолда роялти ва капиталнинг трансфертидан олинган даромадлар ҳисобга олинади.
Роялти - бу сотувчига лицензия шартнома буюмдан фойдаланиш ҳуқуқи учун вақти - вақти билан ажратиб туриладиган сумма.
Олишга тегишли бўлган роялти ва гонорарлар суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4850 "Роялти ва гонорарлар бўйича олишга тегишли счётлар"
К-т 9510 "Роялтидан олинган даромадлар".
Ушбу олишга тегишли сумма олинса, пул маблағарини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб 4840- счёт кредитланади.
9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет элларда улуш қўшиш йўли билан бошқа корхоналар фаолиятида қатнашишдан олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича даромадлар акс эттирилади.
Бундай даромадлар ҳисобланганда 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счёти кредитланиб қуйидаги счётлар дебетланади:
5110- "Ҳисоб - китоб счёти", 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари"-корхонанинг ҳисоб - китоб счётидаги пул маблағларидан фойдаланганлиги учун банк томонидан ўтказиб берилган суммага;
4840- "Олинадиган дивидендлар" счёти - корхона томонидан сотиб олинган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган дивидендлар суммасига. Ушбу дивидендлар ҳисоб-китоб счётига ўтказиб берилса. 5110 "Ҳисоб - китоб счёти" дебетланиб 4840- счёт кредитланади.
Фоизлар ҳисобланганда 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счёти кредитланиб қуйида счетлар дебетланади:
4830 "Олинадиган фоизлар" счёти - лизинг муомалалари бўйича олишга тегишли фоизлар суммасм берилган кредитлар бўйича мижозлардан олинадиган фоизлар суммасига. Фоизлар суммаси олинганда пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб 4830- счёти кредитланади.
9540- "Курс фарқларидан олинган даромадлар" счётида валюта счётлари, шунингдек хорижий; валюта муомалалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар ҳисобга олинади.
Валюта счётлари ва хорижий валюта муомалалари бўйича курс фарқларидан даромад олинганда 9540 "Курс фарқларидан олинган даромадлар" счёти кредитланиб қуйидаги счётлар дебетланади:
5210- "Мамлакат ичидаги валюта счётлари" - валюта счётидаги маблағ бўйича ижобий курс фарқига;
0610- "қимматли қоғозлар", 5810 "қимматли қоғозлар" счётлари - узоқ ва қисқа муддатли қимматли қоғозлар бўйича хорижий валюталарнинг ижобий курс фарқи суммасига;
4720- "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзлари" счёти -ходимларга хорижий валюта берилган қарзларнинг ижобий курс фарқи суммасига;
4110- "Алоҳида бўлинмаларда олинадиган счётлар" - филиал ва ваколатхоналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича валюта курсининг ижобий фарқи суммасига;
6210- "Муддати узайтирилган даромад" счёти - муддати узайтирилган қарз бўйича валюта курсининг ижобий фарқи суммасига.
9550- "Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар" счётида мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилиб қуйидаги проводкалар билан расмийлаштирилади:
- Молияланадиган лизинг бўйича жорий йилда олинадиган даромад суммасига
Д-т 6210 "Муддати узайтирилган даромад" - жорий қисми
К-т 9550 "Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар»;
Молиявий лизинг бўйича асосий воситаларни ижарага беришдан олинган даромад суммасига
Д-т.7290 "Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар"
К-т 9550 "Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар".
9560 "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар" счётида қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар ҳисобга олинади.
Узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар бўйича қимматли қоғозларнинг номинал қийматидаи ортиқ баҳоланган фарқ суммасига 0610 "қимматли қоғозлар" ва 5810 "қимматли қоғозлар" счётлари дебетланиб 9560 "қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар" счёти кредитланади.
9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар" счётида юқоридаги счётларда акс эттирилмаган муомалалардан олинган фойда акс эттирилади.
Масалан, узоқ муддатли қимматли қоғозлар аукционида мувафаққиятли ўтказилгандан сўнг гаров суммаси қолдирилса 0610 "қимматли қоғозлар" счёти дебетланиб, 9590 "Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар" счёти кредитланади.
Ҳисобот даври охирида юқоридаги счётларнинг кредит оборотлари қуйидаги проводкалар билан якуний молиявий натижага ўтказилади;
Д-т 9510 "Роялтидан олинган даромадлар"
Д-т 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар"
Д-т 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар"
Д-т 9540 "Курс фарқларидан олинган даромадлар" : Д-т 9550 "Узоқ муддатли ижарадан олинадигандан даромадлар"
К-т 9560 "қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар"
Д-т 9590 "Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар"
К-т 9900 "Якуний молиявий натижа".
Корхонанинг асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаган молиявий харажатлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" 9620 "Курс фарқларидан зарарлар"
9630 "қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар"
9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар".
Булар транзит счётлар бўлиб актив счётларига мансуб. Юқоридаги счётларнинг дебет оборотлари тегишли йўналишдаги содир бўлган молиявий харажатларни, кредит оборотлари эса уларнинг ҳисобдан чиқарилишини кўрсатади ва ҳисобот даври бошига қолдиқ қолмайди.
Молиявий фаолиятдан содир бўладиган харажатларни ҳисоби 6 - БҲМС "Лизинг ҳисоби", 12 - БҲМС "Молиявий инвестициялар ҳисоби" билан тартибга солинади.
9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётида банк кредитлари, мол юборувчиларга ва қарзлар бўйича тўланадиган фоиз харажатлари ҳисобга олинади.
9620 "Курс фарқларидан зарарлар" счётида хорижий валюталарни курсидаги салбий фарқи ва хорижий валюта муомалалари бўйича зарарлар ҳисобга олинади.
9630 "Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар" счётида қимматли қоғозлари» чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади.
Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини хизмат кўрсатган ташкилотларга ўтказиб бериш ҳисобланганда 9630 "қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар" счёти дебетланиб, 6990 "Бошқа мажбуриятлар" счёти кредитланади. Ушбу сумма ўтказиб берилганда 6990- счёт дебетланиб пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар кредитланади.
9690 "Молиявий фаолият бўйича бошка харажатлар" счётида молиявий қўйилмалар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни ҳисобга оладиган счётлар билан корреспонденцияланган ҳолда қимматли қоғозлар, шўъба корхоналар ва шу кабиларга қўйилган маблағларни қайтадан баҳолашдан кўрилган зарарлар ва молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Бундай зарарлар содир бўлганда 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" счёти дебетланиб қуйидаги счётлар кредитланади:
8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар- оддий", 8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар-имтиёзли счётлари - сотиб олинган хусусий акцияларни иккиламчи сотишда сотиб олиш баҳоси билан сотиш баҳоси орасидаги салбий фарқ суммасига;
8610, 8620 счётлари - номинал қийматидан ортиқ суммага сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда номинал қиймати билан сотиб олиш баҳоси орасидаги фарқ суммага;
0610 - 0690, 5810 - 5890 счётлар - узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестицияларга қўйилган маблағларни қайтадан баҳолашдан кўрилган зарарлар суммасига.
Мисол учун "Фарҳод" корхонаси 5000 дона акциясини "Марҳамат" корхонасига сотди. Бу акциянинг ҳар бири 350 сўмга сотиб олинди, жумладан, хизмат учун брокерга комиссион тўловлари билан бирга. Бу акцияларнинг ҳар бирининг 250 сўмга сотилиши қуйидагича акс эттирилади.
Д-т 5110 “'Ҳисоб-китоб” счёти 1250000 сўм
Д-т 9690 - "Молиявий фаолият бўйича бошқа сарфлар" 500000 сўм
К-т 5810 -"Қимматбаҳо қоғозлар" 1750000 сўм
"Марҳамат" корхонаси акцияларни сотиб олиш ва сотиш қийматлари орасидаги фарқ ҳисобига 500000 сўм зарар кўрди.
Ҳисобот даври охирида юқоридаги счётларнинг дебет оборотлари қуйидаги проводкалар билан якуний молиявий натижага ўтказилади:
Д-т 9900 "Якуний молиявий натижа" счёти
К-т 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счёти Кт 9620 "Курс фарқларидан зарарлар" счёти
К-т 9630 "Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар" счёти
К-т 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" счёти.
К-т 9640; - «Сотиш харажатлари»;
К-т 9420- « Маъмурий харажатлар»;
9430 - «Бошқа операцион харажатлари»;
9440- «Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегариладиган ҳисобот даври харажатлари»;
9450 - «Ёрдамчи хўжаликлар» ва бошқа счётлар.
Ушбу счётларнинг дебетидага ёзувлар давр харажатларининг шаклланишини билдиради. Аудитор давр харажатларининг шаклланишини 5110, 6010, 4210, 6710, 5010, 6520, 0200, 1310, 6890, 9210, 6410 ва бошқа счётлардаги ёзувлар (ушбу счётларнинг кредитидаги ёзувлар) орқали текширади. Ой тугагандан сўнг барча давр харажатлари 9900 - «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилган бўлади. Аудит жараёнида давр харажатлари алоҳида моддалари бўйича текширилиб маълум хулосаларга келинади.
Корхонанинг молиявий фаолиятидан келиб чиқадиган харажатлари фоиз кўринишидаги харажатлар курс фарқларидага зарарлар хамда бошқа турдаги молиявий фаолият харажатларидан иборат. Аудитор ушбу харажатларнинг тўғрилигини 9600-«Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳисоб счётлари» орқали текширади. Мазкур счёт 6820, 7510, 6920, 5210, 0610, 4620 ва бошқа счётлар билан корреспонденцияда бўлиб ой охирида 9900 - «Якуний молиявий натижа» счёти билан ёпилади. Аудитор ушбу счётлардаги ёзувларнинг қонун талабларига мос келиш-келмаслигини текширади. Харажатлар аудити натижалари аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига киритилади.
Корхоналар молиявий фаолиятдан ҳам даромад олади ушбу корхона капиталини бошқа хўжалик юритувчи субъект фаолиятига жалб қилиш туфайли олинган даромадлар, фоизлар кўринишидаги даромадлар, лизинг операцияларидан олинган даромадлар, қимматбаҳо қоғозларга жалб қилинган маблағларнинг қайта баҳоланишидан олинган даромадлар, валюта счётидаги маблағларнинг ижобий курсидан олинган даромадлар ва бошқа молиявий фаолиятнинг даромадлари киради. Аудит жараёнида ушбу даромадларнинг қонунийлиги 9510, 9520, 9530, 9540, 9550, 9590 счётлар орқали текширилиб чиқилади. Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳам ой охирида 9900 -«Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилган бўлади. Аудитор ушбу операцияларнинг тўғрилигини маълум ҳужжатларга асосан текширади.
Шундай қилиб турли мулкдаги корхоналарнинг даромадлари маълум кетма-кетликда аудит қилинади ва унинг натижалари аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида ўз аксини топади.