А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet106/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

13.5. Маҳсулотлар таннархини тўғри ҳисобланганлигини текшириш.

Калькуляция - бу айрим турдаги маҳсулотлар бирлигининг ёки бутун товар маҳсулотларнинг таннархини аниқлаш усулидир. Калькуляция муайян турдаги маҳсулотга нисбатан харажатларни гуруҳлаш усули сифатида, ишлаб чиқариш жараёнининг исталган босқичида маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархининг ҳар бир таркибий элементини кузатиб бориш имконини беради. Шу боисдан, маҳсулот (иш, хизмат) лар бирлигининг таннархини ҳисоблашни текшириш ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг муҳим бўлаги ҳисобланади.


Аудитор харажатларнинг сарф-харажат моддалари бўйича уларнинг мақсади ва вужудга келиш жойларига қараб гуруҳланишини ҳамда бевосита ёки билвосита йўл билан маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг ҳар бир турига олиб борилишини билиши зарур. Иқтисодиёт тармоқларида сарф-харажатлар таркиби турлича ва тегишли тармоқ (ёки тармоқлараро) йўриқномалар ва услубий тавсиялар билан белгиланади.
Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархини ҳисоблашни текширишда аудитор қуйидагиларнинг тўғрилигини аниқлайди:
маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат) учун қилинадиган харажатларнинг туркумланишини;
харажатларни калькуляция моддалари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш (тақсимлаш);
яроқсизлик (брак) дан ва бекор туриб қолишдан кўрилган йўқотишлар;
тугалланмаган ишлаб чиқаришни аниқлаш;
билвосита сарфларни тақсимлаш;
харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархини ҳисоблаш усулларини қўллаш;
ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишга доир счётларнинг ўзаро боғланишини тузиш;
ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма, аналитик ва синтетик ҳисобини юритишни;
харажат счётлари бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб ёзувларининг бош дафтар ҳамда балансдаги ёзувларга мос келиши.
Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархини ҳисоблашда ҳар хил усуллар қўлланилади. Саноат ишлаб чиқаришида таннарх ҳисоблаш қуйидаги усулларда амалга оширилади: оддий усул, норматив усул, буюртмалар усули, босқичлар усули.
Аудиторлик текширувининг вазифаларидан бири - танланган калькуляциялаш усулининг асослилигини тасдиқлашдан иборат.
Харажатлар маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига олиб борилиш хусусиятига кўра муайян маҳсулот (иш, хизмат) таннархига тўғридан-тўғри олиб бориладиган бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади.
Билвосита харажатлар кўп элементли бўлиб, ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқда белгиланган қайсидир кўрсаткичга мутаносиб равишда алоҳида маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Қандай кўрсаткичга мутаносиб тақсимлаш усулини ҳар бир корхона тармоқ хусусиятидан келиб чиқиб мустақил аниқлайди. Масалан, саноатда мутаносиб тақсимлаш кўрсаткичи сифатида қуйидагилар қўлланилади:
асосий иш ҳақи;
қурилмаларни сақлаш ва ишлатиш учун қилинадиган смета (норматив) харажатлар;
маҳсулот массаси ва ҳажми;
ишчилар томонидан ишланган киши-соатлар;
қурилмаларнинг машина-соатлар сони.
Аудиторнинг вазифаси корхона ҳисоб сиёсатида қабул қилинган ва амалда қўлланилаётган билвосита сарфларни тақсимлаш усулининг тўғрилигини тасдиқлашдан иборат.
Бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи (ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи) корхоналар билвосита харажатларини улар ўртасида тақсимламайдиган ҳолатлар аудиторлик амалиётида тез-тез учраб туради. Бундай ҳолларда ҳар хил маҳсулотлар таннархларининг бузиб кўрсатилиш ҳоллари содир бўлади, ҳақиқий молиявий натижалар яширилади.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish