Валюта счётини очиш ва улардаги маблағлар ҳисоби. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фақат миллий валюта – сўмдан эмас, балки ҳар хил хорижий валюталардаги пул маблағларидан фойдаланмоқда ва муомалаларни амалга оширмоқда. Шу муносабат билан валюта бойликлари ва муомалалари бухгалтерия ҳисоби объектига айланмоқда.
Валюта маблағлари-бу хўжалик юритувчи субъектнинг хорижий валюталаридаги пул активлари ва пассивларидир. Улар қуйидагиларни қамраб олади:
- чет эл валютаси, яъни бошқа давлатларнинг банкнот, хазиначилик билети, танга кўринишидаги пул белгиси бўлиб, муомалада қонуний тўлов воситаси сифатида қатнашади. Чет эл давлатларининг счётлардаги маблағи, уларни пул бирлиги ёки халқаро пул ва ҳисоб-китоб бирлигидир;
- чет эл валютаси - қимматли қоғозлар кўринишида ҳам бўлади. Булар - тўлов ҳужжатлари, чеклар, векселлар, аккредитивлар, фонд қийматликлари, акциялар, облигациялар ва бошқа чет эл валютасида ифодаланган қарз мажбуриятлари;
- қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш ва бошқалар).
Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби:
валюта муомалалари корхона фаолиятининг ташкил этувчилари сифатида акс эттирилишини;
корхонанинг ҳақиқий валюта аҳволи аниқ акс эттирилишини;
валюта битимларининг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, валюта бойликларининг борлиги, уларнинг бус-бутун сақланиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаши лозим.
Корхона валюта счётини Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган ваколатли банкларда очиши мумкин.
Пул маблағларидан чет эл валютасининг ҳисоби касса китобида 1- ва 2-журнал-ордерларда ва шунингдек, 1- ва 2-ведомостларда сўм тенглигида юритилади.
Валюта счётларидан маблағларни тегишли счётга ёзиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган тартибда олиб борилади.
Мамлакатҳудудидаваунингташқарисидажойлашганбанкдагихорижийвалютасчётларидагипулмаблағларинингҳаракативаҳолатитўғрисидаумумлаштирилганмаълумотқуйидагисчётлардаамалгаоширилади:
5210-«Мамлакат ичидаги хорижий валюта счётлари»
5220-«Хориждаги валюта счётлари».
Корхонанинг валюта маблағлари счётлари дебетида корхона валюта счётларига маблағларнинг тушуми, кредит томонида эса ушбу маблағларнинг чиқими акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида валюта счётлари бўйича муомалалар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган пул-ҳисоблашиш ҳужжатлари асосида олиб борилади. Корхона валюта маблағларининг таҳлилий ҳисоби хорижий валютада пул маблағларини сақлаш учун банк муассасаларида очилган ҳар бир счёт бўйича очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |