А. Туркманов бухгалтерия ҳисoби



Download 21,68 Mb.
bet50/172
Sana23.02.2022
Hajmi21,68 Mb.
#165346
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   172
Bog'liq
Бухгалтерия ЎМК (1)

Тўлов шакллари деганда, одатда, ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, кредитор ҳисобига маблағларни ўтказиш усули, ҳисоб-китоб ҳужжати тури ва ҳужжатлар айланиш тартиби билан фарқланувчи нақд пулсиз тўловлар шартлари кўзда тутилади.
Корхоналар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар:

  • тўлов топшириқномалари;

  • чеклар;

  • аккредитивлар;

  • тижорат банклари векселлари;

  • тўлов талабнома-топшириқномалари;

  • тўлов талабномалари;

  • инкассо топшириқномалари;

  • режали тўловлар воситасида амалга оширилади.

Маблағларни тўловчи билан олувчи ўртасидаги тўловлар шакли шартнома (келишув) билан белгиланади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган стандартлар талабларига мувофиқ келиши ва ҳисоб-китоб ҳужжати номи, ҳисоб-китоб ҳужжати рақами, унинг ёзилган куни, ойи, йилини ўз ичига олиш керак. Кун рақамларда, ой сўз билан, йил рақамлар билан кўрсатилади, ҳисоблаш машиналарида тўлдириладиган тўлов ҳужжатларида ой рақамларида кўрсатилиши мумкин, тўловчи банкининг рақами, тўловчи банкининг номи кўрсатилади, тўловчи банкининг номи ўрнига ҳужжат матнида унинг фирма белгиси; тўловчининг номланиши, унинг банкдаги ҳисоб рақами;маблағ олувчининг номланиши, унинг банкдаги ҳисоб рақами; олувчи банкининг номланиши (чекда кўрсатилмайди), маблағ олувчи банкнинг рақами кўрсатилиши мумкин. Тўловчи ва маблағ олувчи номининг банклар ва мижозлар ишини қийинлаштирмайдиган оқилона қисқартирилишига йўл қўйилади, тўлов мақсади кўрсатилади (чекда кўрсатилмаган).
Корхона ва ташкилотлар билан ҳисоб-китобларда улар ўртасида кўзда тутилган тўлов шаклига боҒлиқ ҳолда ҳужжатлар қўлланади. Агар шартномада корхонанинг ўзи қарзини мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва турли ташкилотларга ўтказиши кўзда тутилган бўлса, тўлов топшириқномаси ёзилади.
Тўлов топшириқномаси корхонанинг ўзига хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан муайян суммани бошқа корхонанинг ва шу банкдаги ёки ана шу шаҳарда ёхуд бошқа шаҳарда жойлашган банк муассасасидаги счётига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи ҳисобланади. Бунда тўловчи банкка белгиланган шаклдаги бланкда топшириқнома тақдим этади.
Топшириқномалар ёзилган кундан бошлаб 10 кун давомида амал қилади (ёзилган кун ҳисобга кирмайди).
Томонларнинг келишувига кўра топшириқномаларга асосланган тўловлар муддатли, муддатдан олдин ва муддати узайтирилган бўлиши мумкин.
Муддатли тўлов қуйидаги вариантларда амалга оширилади:

  • бўнак тўлови, яъни товарларни юклаб жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишдан олдин;

  • товар юклаб жўнатилганидан сўнг, яъни товарни тўғридан-тўғри акцептлаш йўли билан;

  • йирик битимларда қисман тўловлар.

Муддатидан олдин ва муддати узайтирилган тўловлар шартномавий муносабатлар доирасида, томонларнинг молиявий мавқеига зарар келтирмасдан амалга оширилиши мумкин.
Олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун топшириқномалар банк томонидан улар тақдим этилган кунда ҳисоб-китоб счётида маблағлар бўлганда ёки банк ссудаси ҳисобига имконияти мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.
Тўлов топшириқномалари бланкларда (0401002) тузилади, битта банк муассасаси хизмат кўрсатадиган учта ва ундан ортиқ олувчига ўтказилганда эса банкларда йиғма тўлов топшириқномалари (0401003) тузилади.
Акцептланган топшириқнома тўловга фақат тўлов суммада қабул қилиниши мумкин. Акцептланган топшириқномаларни қабул қилганда банк топшириқноманинг орқа томонида уларни тўлаш учун қабул қилган корхонанинг қабул қилиш санаси кўрсатилган штампи бўлишини назорат қилиши керак.
Ҳисоб-китобни банк томонидан акцептланган топшириқнома билан амалга оширмоқчи бўлган тўловчи унга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига акцепт учун топшириқномани (0401002) уч нусхада тақдим этади. Дастлабки икки нусхага имзо чекилиши ва муҳр изи туширилиши шарт.
Топшириқномани бажариш мумкинлиги ва у тўғрирасмийлаштирилгани текширилганидан сўнг унинг суммаси банк муассасаси томонидан топшириқнома тақдим этган тўловчининг счётидан ўчирилади ва «Акцептланган тўлов топшириқномалари ва банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари» счётида депонентланади.
Акцептланган топшириқнома унинг акцепт кунидан бошлаб бир ой давомида тўлаш учун тақдим этилмаганда ушбу топшириқнома суммаси «Акцептланмаган тўлов топшириқномалари ва банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари» счётидан «Бошқадебиторлар ва кредиторлар» баланс счётига ўтказилади ва кейин даъво муддати тугаганидан сўнг, республика бюджетининг даромадига ўтказилади.

Download 21,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish