Асосийвоситалар
|
Инвентарь рақами
|
1
| Биноваиншоотларга |
012010 дан 012090 гача
|
2
|
Машина ваускуналар
|
013010 дан 013090 гача
|
3
|
Мебель ва офис жиҳозлари
|
014010 дан 014090 гача
|
4
|
Компьютер жиҳозиваҳисоблаштехникаси
|
015010 дан 015090 гача
|
5
|
Транспорт воситалари
|
016010 дан 016090 гача
|
6
|
Ишвамаҳсулдорҳайвонлар*
|
017010 дан 017090 гача
|
7
|
Кўпйилликўсимликлар
|
018010 дан 018090 гача
|
Ушбу инвентарь рақамлар объектларнингдастлабкихужжатлари (киримгаолишдалолатномалари, амортизация ҳисоблаш қайдномалари ва ҳ.к.)га қўйилиб, асосийвоситалар фойдаланиш даври ичида (ҳисобдан чиқиб кетгунига қадар) сақланадива у бошқа асосий воситаларга берилмайди.
3.2. Асосий воситаларни туркумларга ажратиш ва баҳолаш тартиби.
Асосий воситаларни ҳисобга олишда улар маълум гуруҳларга бўлиниши ҳам мумкин. Чунки асосий воситаларни ҳисобини тўғри ва тўлақонли ташкил этишнинг муҳим шарти, уларни илмий жиҳатдан туркумлаш ва баҳолаш ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятида асосий воситалар объектлардан фойдаланиш даражасига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
фойдаланилаётган;
заҳирадатурган;
ишламаётганасосийвоситалар.
Асосий воситаларнинг бундай гуруҳланиши улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, эскирган воситаларни алмаштириш, кераксиз асосийвоситаларни бошқа корхонага бериш ёки сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек уларнинг эскиришини тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун зарур.
Асосий воситалар иқтисодиёт тармоқларининг туркумланишига мос ҳолда тармоқлардаги турларга бўлинади: саноатдаги асосий воситалар, қишлоқ хўжалигидаги асосий воситалар, транспортдаги асосий воситалар, алоқа соҳасидаги асосий воситалар, қурилишдаги асосий воситалар, савдо соҳасидаги асосий воситалар ва ҳ.к.
Асосий воситалар натурал-моддий таркибига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
ер;
ерниободонлаштиришбўйича капитал сарфлар;
иморатлар;
иншоотлар;
узатувчимосламалар;
машина важиҳозлар;
транспорт воситалари;
асбоб-ускуналар;
ишлабчиқаришинвентарлари;
хўжаликинвентарлари;
ишҳайвонларивамаҳсулдорчорва;
кўпйилликдарахтлар;
бошқаасосийвоситалар.
Асосий воситаларни гуруҳлашда бухгалтерия ҳисоби билан солиққа тортиш мақсадларида улар бир-биридан фарқланиши мумкин.
Солиққа тортиш мақсадида эса асосий воситаларни қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Асосий воситалар «Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМС қоидаларига мувофиқ қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади: бошланғич (дастлабки) қиймат, амортизация қиймати, қайта тиклаш қиймати, жорий қиймат, қолдиқ қиймат ва тугатилиш қиймат. Солиққа тортиш мақсадларида эса амортизацияланувчи активлар бошланғич (дастлабки) қиймат, қайта тиклаш қиймати ва қолдиқ қиймат бўйича ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |