А. Тешабаев, С. Зайнабидинов, И. Каримов, С. Власов, В. Абдуазимов


-боб  Яримўтказгичлар сиртида электронлар ҳолатлари



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/86
Sana14.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#799518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
2. Укув кулл. Сирт физикаси

1-боб 
Яримўтказгичлар сиртида электронлар ҳолатлари 
 
Кириш
 
Яримўтказгичлар сирти физикасига қизиқиш пайдо бўлиши сиртда юз 
берадиган ҳодисаларнинг яримўтказгич хажмидаги жараёнларга шунингдек, 
кўпчилик яримўтказгичли асбоблар ишига таъсири аниқланганлиги бўлди. 
Кейинги даврда яримўтказгичлар электроникасида интеграл микросхемалар 
деб аталмиш қиёсан кичик хажмда ўз ичига кўп миқдордаги транзисторлар, 
сиғимлар, индуктивликлар ва бошқа элементларни олган тузилмалар кенг 
миқёсда ишлаб чиқилиши, уларнинг турли соҳаларга (компьютерлар, 
телевизорлар, алоқа ва энергетик қурилмаларга) жадал жорий қилиниши 
яримўтказгичлар сирти физикасини астойдил тадқиқланиши масаласини 
долзарб қилиб қўйди, чунки қўлланадиган яримўтказгич элементлар 
хажмининг тобора кичрайиб бориши улар сиртининг аҳамиятини ошириб 
бормоқда. 
Яримўтказгич кристалининг сиртида узуқ (дискрет) ва узлуксиз 
равишда тақсимланган энергетик сатҳлар тизими мавжуд бўлади. Уларнинг 
келиб чиқиш сабаблари турлича. Биз уларни қуйида айрим-айрим кўриб 
чиқамиз. 
Сиртдаги маҳаллий энергетик сатҳлар ва улардаги сиртий заряд сирт 
яқинида 
энергия 
зоналарини 
эгади, 
бу 
эса 
кристаллар 
электр 
ўтказувчанлигини, чиқиш ишини, фотоэлектрик ҳоссаларини мухим 
даражада ўзгартириб юборади.
Яримўтказгичлар сирти таъсирини ўрганиш бир неча ажойиб 
ходисаларни аниқлашга олиб келди. Сиртнинг ҳолати кўпинча кристалл 
хажмида содир бўладиган жараёнлар кечишини аниқлайди. Масалан, сиртий 
сатҳлар рекомбинация марказлари бўлиб, намунада мувозанатсиз заряд 
ташувчиларнинг яшаш даврига таъсир кўрсатиши мумкин. Сиртий сочилиш 
масалаларини тадқиқлаш ҳам муҳим муаммолардан биридир. 
Хулоса қилиб айтганда, бир қатор сиртий ходисаларни ўрганиш 
яримўтказгичлар физикасининг муҳим ва долзарб масалаларидан иборатдир. 
Яримўтказгичлар сирти хоссаларини ўрганиш физик кимёнинг баъзи 
масалаларини, ҳусусан катализ муаммоларини хал қилишда ҳам фавқулодда 
зарур. 
Сиртнинг ҳолати қуёш энергиясидан фойдаланишга мўжалланган 
асбоблар ва қурилмалар ишида алохида аҳамиятга эга. Умуман айтганда, 
сиртий ҳолатлар яримўтказгичли диодлар, транзисторлар ишлашида муҳим 
омиллардир. 



Ташқи таъсирдан асбобларни химоя қилиш учун уларнинг сиртини 
атрофидаги мухитдан ажратиш (сақлаш) муаммоси ҳам энг зарур амалий 
вазифалардандир. 
Хозирги замонда кристалларнинг атомар тоза сиртини хосил қилиш 
мумкин бўлди, бундай ҳолатни назорат қилиш усуллари ҳам ишлаб 
чиқилган. 
Яримўтказгичлар 
сирти 
физикасини 
ўрганишда 
кўп 
ижобий 
натижаларга эришилди, аммо, бу сохада тадқиқотлар давом этмоқда, чунки 
техника ва технологиянинг ривожи, яримўтказгичлар электроникасининг тез 
ўсиши янгидан-янги масалаларни майдонга чиқармоқда. 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish