40. Ўрта асрларда Япониянинг халқаро муносабатлари ва дипломатияси.
Хидеѐси ўлгандан кейин диктатура 1598 йилда Ода Набунаганнинг бошқа бир всафдоши ва Хидэѐсининг рақиби бўлмиш Иеясу Токугава қўлига ўтди. Токугава шарқий (кантон) вилоятларининг тепасида турган энг йирик феодал князлардан бўлиб, жуда мустаҳкамланган Эдо (иедо) қасри унинг резеденцияси эди. Иеясу бир оз вақтгача Хидеѐси тахт ворисининг васийси бўлиб турди. Аммо 1603 йилда етарли даражада мустаҳкамланиб олиб, ўзини сѐгун деб эълон қилди. Унинг сѐгунлар сулоласи 250 йил давомида, яъни Микадо ҳокимиятини тиклаган 1868 йилги «революция»гача Японияни идора қилиб келди. Токугавалар режими бу сулоланинг учинчи сѐгуни Иемицу Токугава даврида (1623-1651) узил-кесил ўрнатилган эди. Иемецу 1637 йилда Кюсю оролидаги Самабери округида деҳқонларнинг жуда катта қўзғолонини шафқатсиз равишда бостирди. Янги сѐгун ана шу халқ ҳаракатига қарши курашнинг бевосита таасуроти остида 1639 йилда Япония давлати таркиб топган феодало конституциясини юридик жиҳатдан расимйлаштириб берган қонунлар тўпламини нашр қилди. Бу қонунлар тўпламида меҳнаткашлар учун жуда ҳам оғир турмуш шароитлари кўзда тутилгани ҳолда полициячилик-крепостнойлик ниҳоятда яққол ифодаланган эди. 1639 йилги кодексга кўра социал муносабатлар: ҳарбийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлардан иборат тўрт сословие муносабатлари шаклида ифодаланган эди. Шу ахоли гуруҳларининг муносабатлари қаттиқ тартиб ва қоидалар билан белгиланган эди. Оқсуяклар ва самурайларга мансуб турли гуруҳларнинг ҳуқуқ ва имтиѐзлари қонунда икир-чикирларига муфассал кўрсатиб берилган эди. Давлат саноат ва савдо-сотиқ ишларини ўчакишиб назорат қилар ва унга бачканалик билан васийлик қилар эди. Савдогарларнинг гильдиялари ва айниқса ҳунармандларнинг цехлари бутунлай ҳукуматга боқлиқ эди. Ҳукумат савдо-сотиқдан ва саноатдан катта давлат даромадлари олиш учун ҳам улардан кенг фойдаланар эди. Деҳқонларга нисбатан белгиланган тарти-қоидалар айниқса қаттиқ эди. Уларнинг турмушдаги ҳар бир қадамини ҳукумат қаттиқ кузатиб турарди. Деҳқонларга гуруч ейиш ман этилган эди. Чунки улар учун бу «ортиқча неъмавт» деб қарарлар эди. Уларга шойи ва полотно кийим кийииш ҳам ман қилинган эди. Фақат арзон баҳоли ип-газламадан кийим кийиш мумкин деб кўрсатилган эди. Деҳқонларга ҳамма нарсада «камтар» бўлиш буюрилган эди. Ҳатто тўй, азаларга ва ҳоказоларга сарф бўладиган ҳаражатлар ҳам маълум миқдордан ошмаслиги шарт эди.
Японияни яккаланиб қолиши.
Япониянинг ташқи дунѐдан ажралиб қолиши (ҳатто хитой билан ҳам муносабатлар ғоят чекланган эди). XIX асрнинг ярмигача давом этди. Токугава режимининг бутун бир системасига кирувчи бу сиѐсат умуман мамлакат учун ғоят оғир ва салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Бу нарса Японияда феодал муносабатларниг энг қолоқ формалари сақланиб қолишига ѐрдам берди. Яккаланиб қолиш шароитида Япон фелдаллари ва уларнинг амалдорлари Япон меҳнаткашлари оммаси устидан айниқса, ҳар томонлама ва назоратсиз ҳукмронлик қилиб ўз синфий диктатураларини даҳшатли формада амалга оширдилар. Айни вақтда Япониянинг яккаланиб қолиш уни очиқдан-очиқ қолоқликка маҳкум этди. Бу эса саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам эски ишлаб чиқариш усулларини сақланиб қолишида ўз ифодасини топди. Бу нарса мамлакат маданий ўсишининг тўхтаб қолишига ҳам таъсир кўрсатди. Шундай бўлсада, XVII асрда Яплонияда суст бўлса ҳам муайян ўсиш рўй берди. Мамалкатда товар-пул муносабатлари ривожланиб аста-секин Япон қишлоқларига ҳам кириб борди. Шаҳарларда савдогарлар капитали тўпланди. Саноатнинг айрим тармоқлари- чинни тайѐрлаш, ип-газламага гул босиш, қоғоз ва шу сингарилар ишлаб чиқариш кенгайди ва такомиллашди. Бир қанча шаҳарларда XVII аср ўрталарида мануфактукра вужудга келди. Аммо бу онда сонда ишлайдиган мануфактуралар эди. Феодалларнинг орасида тобора кўпроқ табақалашув рўй берди. Феодаллар-самурайларнинг паст қатлами хонавайрон бўлиб, шаҳардаги ўртача ва ҳатто қуйи қатламларига тобора яқинлашиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |