А. Т. Гофуров, Ж. Толипова, С. С



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/68
Sana01.07.2022
Hajmi6,37 Mb.
#728725
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   68
Bog'liq
Биологияни ўқитишнинг умумий методикаси Ғофуров, Толипова 2005

Эстетик тарбня.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим
олувчиларда бой эстетик дунёкарашни ҳосил кдлиш масалаоига кенг эътибор
берилган.
Маълумки, эстетика - гўзадлик элементлари, шароитлари ва қонунлари
тўғрисидаги фандир. Эстетик тарбия гўзаллик ҳисси, туйғулар, бадиий двдни
ривожлантиришга қаратилган.
Эстетика мехнатда, ижтимоий ва шахсий ҳаётда ўз атрофида гўзаллик
барпо этишга интилишни вужудга келтиради. Гўзалликни кўра билиш, идрок
қилиш, барпо этиш ва чиройли иш кўриш - тарбия вазифаларидан бирвдир.
Ботаника дарсларида ўкдтувчи ўсимликларнинг органлари, гул ва
мевалар, ўсимликлар қопламини ўрганишда уларнинг гўзаллигани ёритади.
Бунда ўқувчиларнинг эътиборини ўсимликларнинг ташқи гўзаллагига қаратиб,
улардаги яширин гўзаллик ҳаёти, муҳит билан уйғунлашиши, табиат ва инсон
ҳаётида тутган ўрнини вдрок қилишга ўргатади.
Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда биология ўкув хонаси, тирик табиат
бурчаги, мактаб тажриба ер майдонларвда вужудга келтирилган тартиб,
шинамяик ва гўзаллик муҳим рол ўйнайди.
Биология ўқув хонасидаги ўсимликлар, кўргазма воситалари эотетик
талабларга жавоб бериши ва маълум бир мазмунда жойлаштирилган бўлиши
керак.
Эстетик тарбиянинг вазифаси:
1. Ўқувчиларни гўзалликни кўриш ва идрок қилишга, чиройлини хунукдан
фарқ қилишга ўргатиш, бу билан эстетикани идрок қилиш билан
боғлаш;
2. Табиатда, меҳнат жараёнида, ўз атрофида, шахсий ва ижтимоий ҳаётда
гўз&шшкни ўрнатиш ва ҳимоя қилишга, эстетик дидни меҳнат ва
турмуш маданияти билан боглаш;
3. Турли ҳаётий вазиятларда чиройли иш тутишга, эстетикани маънавий-
ахдоқий қарашлар билан уйғунлаштиришга ўргатишдан иборат.
Биологияни ўқитишда эстетик тарбия серкиррали бўлиб, уни дарс,
Дарсдан ва синфдан ташқари ишлар ва экокурсияларда амалга ошириш
имконияти мавжуд.
Иқтисодий
тарбия. Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтиши, таълим-
тарбия жараёнида ўқувчиларга иқтисодий тарбия бериш заруратини келтириб
қаради. Укувчилар ботаника, зоологая, умумий биология ўкув фанларида
У имлик ва ҳайвонларнинг маҳсулдорлига, далаларнинг унумдорлигани
ириш, тупроқ ва ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш,
^^инадиган маҳсулотларни ҳам миқцор, хам сифат жиҳатдан орттириш
>- алари бютн танишадилар. Ўқитувчи ўрганилаётган мавзу мазмунига
ғлиқ ҳолда иқгисодий тарбияни амалга ошириши зарур.
119


Масалаи, «Поянинг энига ўсиши» мавзусвда дарахт таналарининг
қуршшш, мебелсозлик, қоғга тайёрлаш саноати ва ҳ.к.да кенг миқёсда
фойдаланиши қайд этилади. Ўқувчиларда тежамкорликни вужудга келтириш
учун ўқитувчи ўқувчилар эътиборига қуйидаги маълумотларни ҳавола этади.
Бир тонна қогоз тайёрлаш учун 50-80 ёшдаги 15-16 та дарахт танаси сарф
бўлади. Дарахтларни сақпаб қолиш учун қандай тадбирларни амаяга ошириш
зарур деб ўйлайоиз? деган саволни кўяди. Ўқувчилар дарахтзорларни
кўпайтириш, кераксиз қоғозларни тўплаш ва қайта ишлашга топшириш
зарурлипши қайя эгадилар. Ўқитувчи 60 кг қогоз битта дарахтнинг, 50т қоғоз
100 га ердага дарахтзорларни асраб қолишини айтади.
Икгисодий тарбия ўқитшпнинг барча шаклларида, шу жумладан,
синфдан ташқари машғулотларида амалга ошириш, букда ватанимизнинг
иқтисодиёти ва халқ хўжалиганинг турли тармокдарини ривожлантиришда
биология фанининг тутган ўрнига оид маълумоглардан фойдаланиш тавсия
этилади.
Жисмоний
 тарбия
- ҳар томондама ривожланган шахсни шаклланти-
рипшинг ажралмас қисми бўлиб, ўкувчиларнинг маънавий-ахлоқий, ақлий,
эстетик жиҳатдан уйғун ривожланишини таъминлайди. Жисмоний тарбия
ўқувчиларнинг аклий ва магнавий-ахлоқий тарбия билан узвий ҳолда амалга
оширилгандагана кутилгая натижалар, жумладан, ўз саломатлигини асраш ва
мустаҳкамлаш, ҳатти-ҳаракатларнинг гигаеник меъёрлари, ҳаракат
кўникмаларини таркиб топтириш мумкин. Жисмоний тарбия масаласи
биологияни ўқитиш методикасида инсон организмининг тузилиши, ҳаётий
жараёнлари, ривожланиши билан узвийликда ўрганиш орқали амалга
оширилади. «Одам ва унинг саломатлига» ўқув курсида ўқувчилар у ёки бу
жиомоний машкларнинг бажарилиши органлар системаси ишига таъсири,
спорг билан шуғулланишнинг аҳамияти, организмни чиниқтириш, гагиеник
кўнишаларни ҳосил қилишнинг илмий асосяари билан танишадилар.
Шунингдек, Ватанимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш
борасвда олиб борилаётган тадбирлар, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши,
соғлиганинг мустаҳкамланиши учун яратилган шароитлар қайд этилади.
Жисмоний тарбиянинг муҳим йўналиши - гагаеник кўникмаларни кундалик
одатларга айлантириш, ҳаётда гигиеник меъёрларга амал қилишга онгли
муносабат, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш, ёшликдан
спорт билан шуғулланишга йўналтиришдан иборат. Спорт билан шугулланган
ўкувчиларда ирода ва саломатлик мустаҳкашаниши, аниқ мақсад сари
интилиш, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга каби ижобий
фазияатлар вужудга келиши кўрсатиб ўтилади.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish