қилинди. Мазкур кафедрани ташкил этилганлиги бир томондан юқори малакали
методист олимларни тайёрлашга, иккинчи томондан биологаяни ўқитишдаги
турли мавзулар бўйича илмий тадқиқот ишларни олиб боришга имкон яратди.
Биология ўқитиш методикаси кафедраси фақат Ўзбекистон учун эмас, балки
қардош Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон реепубликалари
учун ҳам 15 дан ортик юқори малакага методист олимлар-фан номзодлари
етиштириб берди. Методист олимлардан И.А.Норбеков, М.Махкамов,
А.Т.Ғофуров ботаника, зоология фанидан ўтказиладиган экскурсияларнинг
хиллари, уларни ўтказиш методикаси, унда ўкувчилар томонидан олиб
бориладиган кузатишлар, тажрибаларни ҳал қилдилар.
Мактаб ботаника курсини ўқитишга бўлган дидактик талаблар, ботаиика
дарсларвда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш масалалари
Е.М.Бельскаянинг "Ботаника двдактикаси" қўлланмаоида ўз ифодасини топди.
М.Ортиқов эса ўзининг мактабларда ўтказган тажрибаларига асосланиб,
биология дарсларвда экран воситалари (ўқув фильмлари, диафильмлар,
диапозитивлар)дан фойдаланиш ўкувчиларда биологик ўкув материалини
ўзлаштиришга бўлган қизиқишини орттиришига, уларнинг бюшмини мустахкам
бўлишида алохида ахамиятга эга эканлигани исботлаб берди. Ж.Толипова
дарсларни хилма хиллаштириш, ноанъанавий дарслар (семинар, конференция,
муаммоли мунозарали) ўтказиш ўқувчиларнинг билиш фаалиятини
фаоллаштиршцда, мустақиллигини ривожлантиришда, пухта билим
эгаллашларида катта роль ўйнашини кўрсатиб берди. Мактабдаги бшшмлар
тушунчалардан ташкил топган. 1950 йиллардан бошлаб Н.М.Верзилин бошлиқ
бир гуруҳ рус методистлари хусусий биологик тушунчаларни тадқиқ килдилар.
Улардан фаркди равишда 1970 йилдан бошлаб А.Т.Ғофуров умумбиологик
тушунчаларни, хусусан, "хужайра","моддалар ва энергия алмашинуви", "ирсият
ва ўзгарувчанлик", "органик олам эволюцияси" каби тушунчаларни ўқувчилар
қандай ўзлаштириши ҳақида кузатиш, тажриба ишларини олиб борди ва бу
сохада "умумий биологик тушунчаларни шакллантириш" деган мавзуда ўқув
методик қўлланма яратди. Одам анатомияси ва физиологияси ўқув фани бўйича
лаборатория машғулотларини олиб бориш тўғрисида А.М.Қодировнинг ўкув
қўлланмаси мактаблар хаётида кенг қўлланилмокда. Маҳаллий материалларга
асосланган ҳолда синфдан ташқари машғулотларни қандай шаклда мазмунда
ўтказиш кераклиги А.Т.Ғофуров, С.К.Хабироваларнинг кўлланмасвда ёритилган.
Қўлланмада айрим ўкувчилар, ўқувчилар гурухи ҳамда оммавий равишда
ташкил этиладиган синфдан ташқари машғулотларнинг хиллари, уларнинг
мазмуни ва ўзаро боғликлиги мактабларда ўтказилган педагогак тажрибалар
асосида очиб берилган. Кейинги пайтларда экологик мувозанатнинг бузилиши
окибатида сув, ҳаво, тупроқ турли чиқиндилар билан ифлосланиши ортиб
бормокда. Бу эса ўз навбатида ўсимликлар ва ҳайвонотлар, одамлар ҳаётига
хавф солмоқда. Шу ўринда мактабларда олиб бориладиган экологик таълим-
тарбияга нихоятда ахамият бериш зарурлигани кўрсатади. Мазкур масаланинг
долзарблигани эътиборга олиб А.Т.Ғофуров, О.Н.Носиров мактабларда
ўкитувчилар билан ҳамкорликда ўтказилган тажрибаларга асосланиб "Мактаб
биология курсида табиат мухофазаси тушунчасини шакллантириш",
М.Нишонбоева "Мактабда экологик таълим-тарбияни амалга ошириш" каби
қўлланмаларни чоп этдилар.
Мактаб биология курсини ўқитишцан мақсад ўқувчиларни фақат билимлар
билан эмас, шу билан бир каторда уларда ўқув кўникма ва малакаларни ҳосил
қилишдан иборат. Бу соҳада лаборатория машғулотларни олиб бориш ниҳоятда
22
мухим саналади. Шуни эътиборга олган ҳолда А.М.Қодиров "Одам
физиологиясидан лаборатория машғулотлар", А.М.Қодиров, К.Ҳайдаров
"Биологая ўқитиш методикасидан лаборатория машгулотлари" каби
қўлланмаларни нашр этдилар.
Мустақиллик йилларида республика методистларининг диққат эътибори
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш масаласига қаратилди. Бу
ўринда биологиядан ноанъанавий дарслар ўтказишга (хамкорликда ўқитиш
кояференаия дарслари модулли таълим ва ҳ) қаратилди. (Ж.Толипова,
А.Т.Ғофуров).
Републикамю методистлари биологиянинг фақат умумий ўқитшп методикаси
билан эмас, балки хусусий методикаси билан ҳам шуғуллана бошладилар,
(Ж.Толипова ва бошқалар)
Мактаб биологая курсвда чет тшшардан олинган кўпгина атамалар мавжуд.
Мазкур атамаларнинг туб маъносини билиш биологик билимларни оягли
ўзлаштиришга яқиндан кўмак беради. Ўзбек биолог олимлари ботаник,
физиологик, биологик атамаларнинг изохли луғатини тузишга муваффақ
бўлдилар. (М.Набиев, Ш.Курбанов, А.Зикиряев, С.С.Файзуллаев). Мазкур
изохли луғатлардан фойдаланиш ўқувчилар билимини онгли бўлишида ижобий
натижа бериши муқаррардир.
Билимни назорат қилиш учун савол ва топшириқлар.
1. В.Ф.Зуев асарида биология ўкдтишнинг қандай масалалари ҳал
қилинган.
2. А.Я.Герднинг биологая ўқитиш методикасидаги хизматлари нималардан
иборат.
3. Асрнинг 20-30 йилларида мактабларда биология ўкитиш кандай
усулларда ва шаклларда амалга оширилган.
4. Нима сабабдан ўтган асрнинг 30-65 йилларида мактаб биология
дарсликларинияг ҳолати фан ривожидан орқада қолди.
5. Ўзбекистоқда биология ўқитиш методикаси қайси вақтдан бошлаб
ривожланган.
6. Республикада нашр қилинган биология ўкитиш методикасига оид қандай
қўлланмаларни биласиз.
7. Е.М.Бельская, А.Т.Ғофуровларнинг биология ўкитиш методикасига
Кўшган ҳиссаларини ёритиб беринг.
Мустақил бажариш учун топширикдар.
1. Биологая бўйича таълим стандартлари билан танишинг ва унда бисшогак
билимлар қандай йўналишларда берилганлигани аникданг.
2. Мактаб биология ўкув дастури билан танишинг ва унинг асосий
компонентларини беягиланг.
Do'stlaringiz bilan baham: