Қисқача хулосалар
1. Мамлакатимиз ва унинг алоҳида ҳудудлари иқтисодиёти самарадорлиги бевосита инвестиция сиёсатининг тавсифи ва миқиёсларига боғлиқ. Инвестициялар республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ҳудудий тафовутлар ва номутаносибликларни қисқартиришнинг муҳим воситаси бўлиб, улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ҳудудларда мавжуд табиий-иқтисодий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга ва шу орқали иқтисодиётнинг ҳудудий таркибини такомиллаштиришга имкон беради.
2. Ҳудудлардаги инвестицион муҳитини шакллантиришнинг ҳозирги босқичи иқтисодий ўсиш йўлига ўтиб олиш билан изоҳланади. Бундай ўсиш алоҳида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этадики, у тараққий этган мамлакатлар тажрибасига, инвестиция ресурслари ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш сифатида маблағлардан фойдаланишнинг мавжуд имкониятларига таяниши лозим бўлади. Чет эл инвестицияларини жалб этмай туриб, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш мумкин эмас.
3. Ҳудудлар инвестиция жараёнларини изга солиб туришнинг иқтисодий асосларини яратиш, ишлаб чиқилган сиёсатни амалга оширишга имкон туғдирувчи шарт-шароитни таъминлаш инвестиция сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, ҳудудларда қулай инвестицион муҳит яратишга айнан шу йўл билан эришиш мумкин.
4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳукм сураётган айни дамда, иқтисодиётнинг реал сектор корхоналарини, шунинг билан бирга инфратузилма объектлари ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида инвестицион маблағларни топиш ва уларни мақсадли йўналтириш муҳим омиллардан бирига айланмоқда
Назорат учун саволлар
1. Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон иқтисодиётини жалб қилувчанлигини оширишнинг асосий йўналишларини санаб беринг.
2. Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган чет эл инвестициялари кўлами қандай ҳолатда ?
3. Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини ривожлантириш муаммолари нималардан иборат ?
4. Ўзбекистон Республикасида қандай валютавий чекланишлар мавжуд ?
5. Валюта операцияларини ва валюта бозорини ривожлантиришдаги ўзгаришлар моҳиятини ёритиб беринг.
6. Хорижий инвестицияларни жалб этишга ҳудудий жиҳатдан ёндашув қандай имкониятларни беради ?
7. Ҳудудларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида кескин фарқланишни олдини олиш борасида хорижий инвестициялар қандай аҳамиятга эга?
8. Ҳудудлар иқтисодиётининг самарадорлигини оширишда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг қайси ўзига хос жиҳатларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ?
Do'stlaringiz bilan baham: |