8-боб. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни хорижий инвестициялар ёрдамида ривожлантириш масалалари
8.1.Мамлакатимизнинг экспортга йўналтирилган иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси экспортга йўналтирилган иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг экспорт фаолиятини такомиллаштириш иқтисодий қайта қуришнинг ҳозирги босқичида муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга Ўзбекистон олдида мамлакатнинг хом – ашё товарлари экспортига қарамлигини пасайтириш, импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар экспортини жадаллаштириш каби масалалар турибди.
Баъзи мамлакатлар ва чет эл иқтисодчиларнинг фикрига кўра, экспортни мўлжал қилиб ташқи савдони ривожлантириш хом ашё бўлмаган товарлар экспорт улушини оширишга асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон кўп афзалликларга эга эканлиги умуман тан олинган, уларнинг баъзилари қуйидагича:
минерал хом-ашё кўп турларининг бой саноатбоп тури;
кўпгина қишлоқ хўжалик ўсимликларини етиштириш учун қулай, шунингдек иссиқлик ва электр энергиясини тежаш имконини берувчи табиий иқлимий шароит;
туризм ва тадбиркорликнинг турдош хилларини ривожлантириш имконини яратувчи бутун оламга донғи кетган бой маданий ва тарихий мерос;
юқори малака билан бирга нисбатан арзон ишчи кучи;
салмоқли илмий салоҳият ва амалий тадқиқотларнинг юқори даражаси;
ривожланган инфратузилма ва бошқалар.
Бироқ, мамлакатнинг солиштирма афзалликларини баҳолаш коплекс рейтинг усули қўлланишини талаб этади. Оддийроқ шаклда солиштирма афзалликлар ишлаб чиқариш харажатларининг нисбати ёки шундай ўхшаш товарларнинг жаҳон бозоридаги нархлари нисбати бўйича чамаланаши мумкин. Стандарт усул эксперт чамалаш асосида Ўзбекистоннинг рақобатбардошлик даражаси (харажатлар бўйича, маҳсулот сифати омили ҳисобга олинмаган ҳолда) бўйича солиштирма афзалликлари экспортнинг товар гуруҳлари бўйича шартли равишда рақобатбордош, рақобатбардошга яқин ва ҳозирги пайтда рақобатбардош бўлмаган товарлар гуруҳларига таснифлаш мумкин.
Шу билан бирга, рақобат муҳитини яратиш мамлакат экспорт имкониятларини ўстириш ва янада ривожлантириш учун энг муҳим шарт ҳисобланади. Бир қатор мамлакатлар ва чет эл иқтисодчиларининг фикрига кўра, мамлакат ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш учун қуйидагилар шарт:
хўжалик фаолиятининг барча субъектлари учун теппа-тенг шароитларни яратиш, яъни ҳар қандай имтиёзлар барча тармоқларга тааллуқли бўлиши шарт;
ресурсларнинг мобиллигини ошириш, энг аввало банк тизими самарадорлигини ошириш орқали сармояни эркин ўтишини таъминлаш, шунингдек, товар – хом ашё ресурслари бозорини эркинлаштириш ва маъмурий бошқаришдан воз кечиш ва хом ашё товарларини саноат ишлаб чиқариш ва экспорт учун тақсимлаш;
маҳсулотлар импортига чегараланган тарзда йўл қўйилиши билан бирга технологик занжир бўйлаб нархларнинг ошишига олиб келаётган юқори нархларни якка тарзда сақлаб туриш амалиёти сақланиб келаётган концернлар, ассоциациялар, холдинглар ва миллий компаниялар тизимини монополиядан чиқариш;
солиқ тизимини ва уни маъмурийлаштиришни такомиллаштириш;
ташқи савдони эркинлаштириш.
Айниқса қайта ишлаш соҳаларининг экспортини ривожлантириш хорижий мамлакатлар бозорларига чиқиш имкониятларига ҳам юқори даражада боғлиқ. Хом ашё экспорти амалда хорижий бозорларга чиқишда тўсиқларга учрамаган бир шароитда тайёр товарлар экспорти хорижий мамлакатларда кўпинча тариф ва нотариф тўсиқларга дуч келади.
Бугунги кунда мамлакат экспортини ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бири импортга нисбатан тариф ва нотариф протекционизмнинг юқори даржада мавжудлигидир. Айни вақтда юқори савдо тўсиқлари нафақат истеъмол товарларини (пировардида фойдаланиш учун товарларни) импорт қилишни, шу билан бирга ҳам экспортга, ҳам ички бозорга йўналтирилган миллий ишлаб чиқаришларни ривожлантириш зарур бўлган оралиқ товарлар импортини ҳам чеклаб қўяди. Бундан ташқари, ички бозорда ташқи рақобатни чеклаш иқтисодий ресурсларни самарасиз тақсимлаш учун омил яратади. Натижада ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда импортдан ҳимоя қилинган тармоқларнинг нисбатан рақобатбардошлик қобилияти пасайиб кетади.
Хўжалик юритувчи субъектларга ва инвесторларга барқарор шароит ва қўллаб–қувватлашни таъминлаб берадиган, одилона рақобатга ривожланишига ёрдам берадиган ва суистеъмолнинг олидини оладиган қулай шароитни яратиш экспортни ривожлантириш ва диверсификация қилиш ва оқибатда иқтисодий ўсишнинг зарур шарти ҳисобланади.
Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда (8.1.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |