12
1-боб. Хорижий инвестициялар ҳақида тушунча ва унинг моҳияти
1.1. Инвестиция ҳақида тушунча
Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар
1991 йилдан бошлаб қабул қилинган бўлиб, улар ўтган вақт ичида анча
такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг ―Инвестиция тўғрисида‖ги
қонунида кўрсатилишича, ―инвестиция бу - иқтисодий самара (фойда, даромад)
олиш ѐки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул
маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция,
облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар,
лицензиялар ва
самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир‖
1
.Бу иқтисодий таъриф
инвестициянинг бозор иқтисодиѐти шароитига мос келишини тўлалигича
тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва
инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган. Иккинчидан,
инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар
боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга
бозор муносабатларидан
келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаѐқ инвестиция жараѐннинг ҳажми,
асосий босқичлари, яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-
харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди
шу каби ѐндашув инвестиция фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун
замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта
тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни
таъминлаб беради.
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан
бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини
беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш
мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда
«инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига
киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар
тарзида таърифланади. Инвестиция дейилганда барча турдаги миллий ва
интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига
йўналтирилиб даромад келтириши ѐки бирор-бир ижобий самарага эришиши
зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад
даромад олиш ва ижобий
ижтимоий самарага эришишдир.
Инвестиция киритишда, аввало:
- инвестиция
фаолияти
субъектларнинг
мустақиллиги
ва
ташаббускорлигининг таъминланиши;
- киритилаѐтган моддий неъматларга инвестиция мақомини бериш
(фуқароларнинг ўзларининг эҳтиѐжларини қондириш учун сотиб олган
буюмлари инвестиция бўла олмайди);
- қонун билан белгиланган инвестиция
фаолиятини амалга ошириш
имконияти яратилиши зарур бўлиб ҳисобланади.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й.
13
Инвестиция тушунчасига янги капитални барпо этиш учун сарфланган
харажат сифатида ҳам таъриф бериш ўринли. Инвестициялар – бу янги
корхоналар қурилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги
капитални барпо этишга кетган харажатлардир.
Инвестиция тушунчасининг мазмунини тўлиқ очиб бериш учун унга
берилган таърифларни келтириш жоиз. Инвестициялар – бу ҳали маҳсулот
кўринишига келтирилмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган
капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида
хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий
хусусиятига
кўра, у янги корхоналар қуришга, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва
асбоб ускуналарга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг
ўзгаришига кетган харажатлардир.
Инвестициялар хусусий сектор ва давлат томонидан мамлакат ичкарисида
ва унинг ташқарисида турли ишлаб чиқаришларга ва қимматли қоғозларга
(масалан, акциялар, облигациялар) қўйилиши мумкин. Инвестицияга кетган
харажатнинг миқдори икки омилга боғлиқ: биринчиси – соф фойданинг
кутилаѐтган меъѐри, қайсики уни тадбиркорлар
инвестицияга кетган
харажатларидан олишни мўлжаллайди; иккинчиси – фоиз ставкаси. Агарда,
кутилаѐтган фойда меъѐри фоиз ставкасидан юқори бўлса, инвестициялаш
фойдали ва аксинча, фоиз ставкаси кутилаѐтган фойда меъѐридан юқори бўлса,
инвестициялаш фойдали бўлмай қолади.
Инвестиция харажатлари фойда келтиришини аниқлашда номинал фоиз
ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳисобга олинади. Реал фоиз ставкаси
нархлар даражасининг ўзгаришини акс эттириб,
номинал ставкадан инфляция
даражасини айирмаси кўринишида аниқланади. Масалан, номинал фоиз
ставкаси 16% га тенг бўлса, инфляция даражаси йилига 12% ни ташкил этса,
унда реал фоиз ставкаси 4% (16%-12%) ни ташкил этади. Агарда, бу миқдор
кутилаѐтган соф фойда меъѐридан паст бўлса, инвестиция харажатлари ўсиб
боради.
Инвестиция талабининг эгри чизиғи
исталган инвестиция ҳажми (I) ва реал
фоиз ставкаси миқдори (r) ўртасидаги боғлиқликни ўрнатади. Реал фоиз
ставкаси, яъни пул капиталини қарзга олиш нархи қанчалик юқори бўлса,
инвестициялашни хоҳловчилар шунча кам бўлади ва аксинча реал фоиз
ставкаси қанчалик паст бўлса, фойда келтирадиган инвестиция лойиҳалари
шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам инвестиция
функцияси графиги
пасаювчан кўринишда бўлади (1.1.1-чизма).
Макроиқтисодий сиѐсатда фоиз ставкаси билан инвестиция ҳажми
ўртасидаги мавжуд боғлиқлик ҳисобга олинади ва кенг фойдаланилади.
Фоиз ставкасининг миқдори пул-кредит сиѐсатининг муҳим қуроли
ҳисобланади. Давлат уни ўзгартириш орқали мамлакатдаги пул таклифини
тартибга солиб туради. Фоиз ставкасини кўтарилиши пулнинг қимматлашуви
ва унга бўлган талабнинг қисқараѐтганини билдиради. Демак, инвестиция
харажатлари ҳам қисқариб боради. Ўз навбатида, инвестиция харажатларининг
қисқариши, келажакда миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишини
билдиради.