119
маҳрум қилишдан ѐки миллийлаштиришдан; қўшимча
хатарлар сифатида -
танловли камситишлардан; активлардан мажбурий маҳрум этилишдан; экспорт
- импорт эмбаргосидан; лицензия бекор қилинишидан; уруш ва фуқаролар
ғалаѐнидан;
ҳукумат
шартномаси
бекор
қилинишидан
ҳукумат
кафолатларининг ноқонуний равишда йўқ қилинишидан ва бошқалардан. Узоқ
муддатли хатарларни қоплаш бўйича компания жаҳон суғурта бизнесининг
етакчи суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари, халқаро молиявий
институтлари ҳамда давлат экспорт - кредит агентликлари билан, қисқа
муддатли хатарлар бўйича сиѐсий хатарларни суғурталовчи
хусусий бозор
компаниялари билан фаол ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Йирик инвестиция
лойиҳаларини қоплаш бўйича қўшма корхонанинг АИГ (АҚШ) суғурта
компанияси ва Ллойдс бозоридаги хусусий компаниялар билан шартномалари
бор.
Компания фаолияти давомида қайта суғурталашни кенг йўлга қўйган
ҳолда, ташқи савдо шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтига
йўналтирилаѐтган инвестициялар бўйича умумий ҳисобда 884,76 млн АҚШ
доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди.
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган инвестицион лойиҳалар ва ташқи
савдо шартномаларини хорижий банклар томонидан ушбу давлатларнинг
экспорт-кредит агентликларининг кафолатларисиз молиялаштириш учун қулай
шароит яратиш бўйича қўшимча тарзда компания томонидан мақсадли
стратегик режа амалга оширилмокда. Сиѐсий бўҳронлардан имтиѐзли шартлар
асосида суғурталашнинг такдим этилиши нефт қазиб олиш ва газ-кимѐ
тармоқлари,
қишлоқ
хўжалиги
машинасозлиги,
автомобилсозлик,
телекоммуникация соҳаси ҳамда пахта толаси ва республика металлургия
саноати маҳсулотларининг экспорт шартномалари бўйича аванс тўловларини
ўз вақтида олиш учун ушбу банклар ресурсларини жалб этиш ва улардан
фойдаланиш имконини беради. Хулоса қилиб айтганда, республикамизда
хорижий
инвестицияларни, умуман, инвестиция фаолиятини суғурталаш
механизми яратилди.
Мавжуд механизмни янада такомиллаштириш,
хорижий инвесторларга сифатли, арзон ва қулай суғурта хизматларини
кўрсатиш миллий ва қўшма суғурта компанияларимизнинг асосий мақсадидир.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш ва жаҳон талабларига тўла жавоб бера
оладиган суғурталаш тизимини яратиш учун:
биринчидан, суғурта бозорида маълумотларнинг очиқ намоѐн этилиши,
яъни суғурталанувчи ва суғурта назорати органларининг суғурта
компанияларининг ишончлилик даражаси тўғрисидаги маълумотларга эга
бўлиши;
иккинчидан, суғурта компаниялари фаолиятини бошқаришни тўғри йўлга
қўйиш, яъни самарали бошқарувни ташкил этиш;
учинчидан, хорижий суғурта институтлари
устидан фаол назорат олиб
борилиши;
тўртинчидан, хўжалик-молиявий аҳволи ѐмон ҳолатда бўлган ѐки
банкротлик эҳтимоли юқори бўлган суғурта компаниялари билан ишлаш
услубларини яратиш;
120
бешинчидан, суғурта соҳаси бўйича етук мутахассисларни тайѐрлаш,
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муҳимдир.
Чет эл инвесторлари учун зарур молия-иқтисодий кафолатларни
таъминлаш учун ҳукумат томонидан чет эл инвесторларини ҳимоялашнинг
Миллий суғурта жамғармасини барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу
жамғарма республика ҳудудида таъсис этилган чет эл банкларида Ўзбекистон
Республикаси, хорижий инвестиция иштирокидаги суғурта компаниялари
валюта қадриятларининг бир қисмини депонентлаш йули билан ҳосил
қилинади.
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициясини ҳимоялаш расмий
давлат суғурта агентлиги ҳисобланган суғурталаш тизими ва чет эл суғурта
компаниялари
иштирокидаги
қўшма
суғурта
компаниялари
орқали
таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: