Ушбу жадвал қулай шароитда етилган, яъни шўрланмаган ва эрозияга учрамаган, механик таркиби ва ер ости қатламининг сизот сувларининг ўтказувчанлиги яхши бўлган тупроқларнинг сифати тўғрисида тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Лекин, амалий шароитда учрайдиган тупроқларнинг хусусиятлари турличадир. Унимдорликнинг пасайтирувчи турли-туман хусусиятларга эга бўлган тупроқларни баҳолашда 2-8 жадваллардаги тегишли пасайтириш коэффициентлари қўлланилади.
Ер унумдорлигини аниқловчи омиллар орасида иқлим алоҳида ўрин тутади. Иссиқ севар ўсимлик ҳисобланган ғўза учун энг аҳамиятли агроиқлим кўрсатгичларидан бири – унинг ҳарорат ресурслари билан таъминланганлик ёки фойдали ҳарорат йиғиндисининг 100 С дан юқори бўлишидир. Дарҳақиқат, тупроқ бонитети жойнинг кенглик минтақалари ва баландлик поғоналари бўйича ғўзанинг термик ресурслари билан таъминланганлигига қараб табақаланади. Иқлим коэффициенти ёки биоиқлим коэффициентини хисоблаш қуйидаги формула ёрдамида амалага оширилади:
бу ерда - 100 С дан юқори бўлган ҳақиқий самарали ҳарорат йиғиндиси;
- базавий самарали ҳарорат йиғиндиси.
Жойнинг иқлим бўйича бонитет балларини табақалаштириш 2- жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Қишлоқ хўжалиги минтақаларида кенглик ва баландлик минтақалари бўйича омилига кўра коэффициентлар