«
Оилавий келишув ўйини»
Тажрибали оилавий жуфтликлар кўп уриниб кўриш ва хато қилиш йўли
билан, кўп жанжаллар ва ярашишлар натижасида бир-бири билан келишиш
муҳимлигини англашган. Келишув вазияти давлатлар орасида ҳам, эр-хотин
муносабатларида ҳам уришга қараганда яхшироқ.
«Келишув» ўйини уч босқичдан иборат.
Биринчи босқичда муҳим муаммо муҳокама қилинади. Муаммони объектив
жиҳатдан умумий кўриш муҳим. (Сиз айбдор эмассиз, бизда ана шундай муаммо
мавжуд).
Иккинчи босқичда хонанинг икки бурчагига ўтириб қуйидаги мавзулар
бўйича 7 ҳолатни ёзиб чиқилади. «Бу муаммони ечиш учун турмуш ўртоғимнинг
нима қилишини хоҳлайман». Турмуш ўртоғингизга қўйиладиган талаб иложи борича
аниқ бўлиши керак. Бундай ифодалардан қочишга ҳаракат қилинг: «У менга
яхшироқ муносабатда бўлишини хоҳлайман», «Муносабатларимиз яхшиланишини
хоҳлайман», «Менга кўпроқ эътибор беришини хоҳлайман» ва ҳоказо.
Сизнинг фикрларингиз тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: «Ҳар куни
эрталаб менга «Ассалому - алайкум» дейишини хоҳлайман», ёки «Менга ёқадиган,
сочлари табиий рангда бўлишини хоҳлайман».
Учинчи босқичда ёнма - ён ўтириб 8 ҳолатдан иборат умумий келишувга
келинг. Бунда дастлабки тўрттаси эрнинг хотинига талабларини, кейинги тўртта ҳолат
аёлнинг эрига бўлган талабларини акс эттиради. Аксинча бўлиши ҳам мумкин.
Умумий келишувни хонанинг энг кўринадиган жойига, масалан ошхонада
овқатланиш столининг тепасига осиб қўйинг. Бу келишувни тез-тез ўқиб туринг,
муҳокама қилинг ва у ҳақда ўйланг.
Бундай келишув ўртача 3-4 ой деворда осиғлиғ туриши мумкин.
Иқтидорли ўқувчи ўзининг ўқиш ва иш жараёнида бошқа ўқувчилардан
ўзини тутиши, муомаласи, фикрлаши ва билим савиясининг юқорилиги билан
ажралиб туради.Иқтидорли ўқувчиларга ўқитувчилар томонидан ҳар бир иш
ишониб топширилади.Уларнинг қилган ишлари сидқидилдан, самимий, берилган
мавзуни тўла ёритиши билан алоҳида ўринда ажралиб туради. Бу болалар билан
бирор масалани ҳал қилиш,баҳс ва мунозараларда улар билан иштирок этиш,
дискуссияларда қатнашиш анча қизиқарли бўлади. Йил бошида 4-5 тани ташкил
қилган иқтидорли ўқувчилар сони йил охирига бориб 10-12 тадан иборат бўлиши
ҳам мумкин. Ўқувчилар сонининг бундай қийматга эришиши учун жуда кўп
ташкилий ишлар,тушунтиришлар, турли тадбирларни ўтказишлар сабаб бўлади.
Иқтидорли ўқувчиларнинг ютуқлари ўзи ўқийдиган гуруҳларга ижобий таъсир
кўрсатади.Бошқа ўқувчилар ҳам ўзлари билмаган ҳолда фаоллашиб
борадилар.Ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш учун улар билан ва
гуруҳлар ўртасида турли хил ҳафталик, мусобақа ва очиқ дарс, кўринишлар
ўтказиш болаларнинг фаоллигини оширади.Улар изланишда бўлади.Оддий дарсга
тайёрланаётган бола билан бирор тадбирга тайёрланаётган боланинг маъсулияти
турлича бўлади.Тадбирда иштирок этаётган болаларда жавобгарлик ҳиссиёти
кучлироқ бўлади.Ҳар қандай ўқувчи ўзининг меҳнати самарасини, натижасини
билишни хоҳлайди. Ўқитувчи ва бошқаларнинг яхши фикри уларни
рағбатлантиради. Шунга кўра ўқувчининг қилган меҳнатини баҳолаш,
тақдирлаш,ижобий натижасининг фойда-самарасини кўрсатиб бериш, уларнинг
келгусида яна ҳам тиним билмай ўқиш ва изланишларида катта ютуқ ва
муваффақиятларига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |