1
1-МАВЗУ: ПСИХОЛОГНИНГ ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ТИЗИМИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Режа:
1
. Ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида психологик хизматни самарали ташкил
қилишнинг шарт-шароитлари.
. Ўқувчилар билан психологик маслаҳат ишларини олиб боришда “психолог-
педагог-ота-она” тизимининг ўрни.
2
3
ишлар.
4
. Иқтидорли болаларни танлаш ва улар билан олиб бориладиган психологик
.Коллаж.
1
. Ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида психологик хизматни самарали
ташкил қилишнинг шарт-шароитлари
Ўсиб келаётган ёш, бунёдкор авлод келажагини ҳар томонлама
такомиллашган ва ижтимоий тараққиёт талабларига тўла-тўкис жавоб бера олувчи
таълим тизимининг муваффақиятли татбиқисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Таълимнинг муваффақияти эса ташкил этилган ўқув фаолиятининг ҳар бир ўқувчи
шахсига, унинг ижтимоий тараққиётига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Бу
масъулиятли вазифани, айниқса, бугунги кунда психологик хизматсиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Қолаверса, болаларни мактаб таълимига тайёрлашда, ўқув топшириқларини
такомиллаштиришда, ўқувчиларни у ёки бу касбга йўналтиришдаги ўзига хос
индивидуал психологик хусусиятларини ва қизиқишларини аниқлашда, уларни ўз-
ўзини англашларида, ўқув жараёни, ўқувчилар жамоаси, ўқувчи-ўқитувчи фаолияти
билан боғлиқ барча муаммоларни бартараф этиш йўлларини излашдаги психолог-
олимларнинг бугунги ютуқлари ҳақида етарли далиллар мавжуд. Масалан,
И.В.Дубровина тадқиқотларида мактабда психологик хизматни ташкил этишдаги
назарий ва амалий жиҳатларнинг асосланиши, Л.И.Божовичнинг ўқувчи шахси ва
унинг мактаб ёшидаги шаклланиш босқичларини психологик таснифловчи эмпирик
маълумотлари; А.Г.Асмоловнинг ўқувчи фаолияти ва установка уйғунлигини
изоҳлаб берувчи тадқиқотлари; Д.И.Фельдштейннинг онтогенезда ривожланувчи
шахс ижтимоий тараққиётининг психологик қонуниятларини очиб беришга
қаратилган қатор илмий-тадқиқий кўрсатмалари, Э.А.Климовнинг ўқувчини касбга
йўналтиришдаги индивидуал услубни ўзида мужассамлаштирган психологик мезонлар
ишланмалари, Б.С.Мерлиннинг ўқувчи шахсидаги индивидуал ва социал типик
хусусиятлар психологиясини изоҳлаб беришга қаратилган асарлари, Э.Ғ.Ғозиевнинг
таълим муассасаларидаги психологик хизмат вазифаларини қайд этишга бағишланган
кўрсатмалари, М.Г.Давлетшиннинг Ўзбекистондаги психологик хизматнинг бугунги
ҳолати ва вазифаларини талқин қилишга қаратилган илмий-амалий фикр-
мулоҳазалари, В.А.Токареванинг ўқувчи шахси тараққиёти учун муҳим бўлган ўз-
ўзини билиш ва ахлоқий ривожланиш имкониятларини очиб беришга қаратилган
илмий ва эмпирик маълумотлари, Ғ.Б.Шоумаровнинг халқ таълими тизимида
психологик хизматнинг жорий этилиши билан боғлиқ янгиликлар, муаммолар ва
ечимларга бағишланган назарий-илмий ва ижтимоий-амалий аҳамиятга молик фикр-
мулоҳазалари, Б.Р.Қодировнинг Ўзбекистондаги иқтидорли ва истеъдодли болаларни
танлаш ва тарбиялашга қаратилган қатор назарий-илмий ва амалий-услубий асарлари
шулар жумласидандир.
Айниқса, бугунги кунда ўзбекистонлик психологлар гуруҳи томонидан
"Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида психологик хизмат, халқ таълими
тизимида ишлайдиган психологларнинг малакасини ошириш ва уларнинг
аттестацияси ҳақидаги Низом"нинг ишлаб чиқилиши ва Халқ таълими вазирлиги
томонидан тасдиқланиши, ушбу Низомга киритилган, 2001, 2002 ва 2010 йиллардаги
ўзгаришлар Ўзбекистондаги психологик хизмат тизимининг расмий тарзда
"жонланиши" ва тараққий этиб бориши учун муҳим ижтимоий аҳамият касб этади.
Табиийки, ушбу "Низом" таълим муассасаларида татбиқ этилажак психологик хизмат
тизимининг асл мақсади, мазмуни, моҳияти, аҳамияти, вазифалари ва асосий
йўналишлари ҳақида етарлича тасаввур ҳосил қилиш ва шу тасаввур асосида
муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун ўзига хос қўлланма ва йўлланма бўлиб хизмат
қилади.
Дарҳақиқат, Республика халқ таълими тизимида психологик хизматнинг
жорий этилиши, даставвал, ўқувчи шахсини ҳар томонлама тушуниш таҳлил қилиш ва
ривожлантириш борасида ўзига хос юксак ижтимоий аҳамият касб этади. Зеро, ҳамма
ривожланган давлатларда ва ҳамма замонларда ҳам инсон омилидан унумли
фойдаланиш муаммоси энг долзарб муаммо ҳисобланган. Ушбу муаммони бартараф
этиш эса энг биринчи навбатда ўқув масканларидаги ҳар бир ўқувчи шахсига,
ўқувчилар жамоасига бўлган психологик ёндашувнинг мазмунига, моҳиятига ва
савиясига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Умумтаълим мактабларида ташкил этилган психологик хизмат тизими учун
мўлжалланган "Психологик хизмат Низомига " киритилган барча вазифаларни маълум
маънода психологик ҳимояланишни шакллантириш вазифалари ҳам, деб тушуниш
мумкин.Чунки, психологик хизмат жараёнида ҳар бир ўқувчини ўз-ўзини
англашга,ўз-ўзидан унумли фойдаланишга, ўз индивидуал имкониятларини намоён
қилишга ва ривожлантиришга, фаолият жараёнида содир этилиши мумкин бўлган
зиддиятларга ва айрим танглик ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган тадбирлар
кўлами мунтазам равишда амалга оширилиб борилади. Буларнинг барчаси эса айни
пайтда, психологик муҳофаза имкониятларини кенгайтиришга қаратилган услубий
воситалар билан ҳам ҳарактерланади. Шунга мувофиқ, тажриба мактабларидаги
мактаб амалиётчи психологлари ўқувчи фаолиятидаги ижтимоий-психологик
муҳофазани такомиллаштириш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади.
Таълим тизимига психологик хизмат тизимининг илмий ва амалий вазифалари
турли мамлакатларда турлича жорий этилмокда. Бизнинг умумтаълим
мактабларимизда психологик хизмат тизими ўзига хос усулда жорий этилди ва
дастлабки экспериментал тадкикотлар олиб борилмокда.
Мактабда таълим олаётган ҳар бир бола иктидорини, индивидуал
имкониятларини ва бошка бир катор шахсий сифатларини батафсил ўрганмай, таҳлил
қилмай туриб мазкур ўқувчи келажагини педагогик жихатдан тўғри баҳолаб
бўлмайди. Ўқувчиларнинг фаоллигини таъминлашда бугунги кунда психологик
хизмат тизими томонидан бартараф килиниши лозим бўлган муаммолар мавжуд.
Болаларни руҳий ва интеллектуал тайёргарлиги асосида мактабга қабул қилиш
шундай масалалардан биридир.
Кейинги пайтда олти, етти ёшга кирган барча болаларни ёппасига мактабга
қабул қилиш анъанага айланган. Психологлар эса ҳеч қачон ишни бундай тартибда ҳал
этишга йўл қўймаган бўлар эдилар. Сабаби ҳар бир бола ҳам ақлий, ҳам жисмоний
жиҳатдан ўзига хос индивидуал имкониятларга эга: баъзи болалар олти, етти, хатто
саккиз ёшга тўлсалар-да, таълимни бошқа тенгдошлари қатори ўзлаштиришга тайёр
бўлмайдилар. Биз эса мактаб режасига, баъзан эса ота-онасининг хоҳишига қараб
мактабга қабул қилаверамиз. Машғулотларга эса болаларни мажбуран олиб борамиз.
Натижада бола руҳий жиҳатдан турли касалликларга йўлиқиши мумкин. Бу эса
боланинг ақлий ва интеллектуал жиҳатдан табиий ривожланиши илдизига атайлаб
болта уриш демакдир. Бундай ҳолатларга зудлик билан барҳам бериш, яна бир мактаб
таълимига илк бор қадам қўйган махсус ва мукаммал ишлаб чиқилган психологик
тестлардан ўтказиш ва унинг натижалари асосидагина мактабга қабул қилиш ҳақида
масъулият билан ўйлашимизга тўғри келади.
Мактабда баҳолаш ҳам психологик мезонлар асосида амалга оширилиши керак.
Психологик-педагогик адабиётлардан маълумки, бошланғич
синф ўқувчиси учун
энг биринчи масала бу, яхши баҳо олиш ва шу баҳолар орқали ўз «мен»лигини илк
бор ҳис этиш, ота-онаси ва катталар ҳурматига сазовор бўлишдир. Шунинг учун
ўқувчилар яхши баҳо олишга интиладилар. Лекин кўп ҳолларда баҳолаш мезони
бузилиши ўқувчи руҳиятига, айни пайтда, шахс сифатидаги тараққиётига салбий
таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчиларида баҳолашнинг
психологик мезонлари чуқурроқ ўйлаб кўрилиши керак.
Бола шахсини тўғри тушуниш ва унинг ҳаракатларини таҳлил қила олиш зарур.
«Ҳар бир шахс қайтарилмас темпераментдир»,-деган эди физиолог олим И.П.Павлов.
Қолаверса, ҳар бир инсоннинг ўзигагина хос имкониятлари мавжудлиги ва унга
ҳамиша жиддий эътибор бериш зарурлиги ҳақида Ўта Осиёнинг буюк
мутафаккирлари Ибн Сино, Фаробий ва Беруний ҳам ўз замонларида алоҳида кайд
этиб ўтганлар. Чунончи, ўқитувчи бола шахсини тарбиялаш учун, даставвал унинг
«бетакрор оламига» кира олиш ва унга мос келувчи тарбиявий тадбирлар режасини
тузмоғи ва қўлламоғи лозим.
Таниқли психолог Л.С.Выготский тараққиётидан илгарилаб кетган таълимгина
самарали бўлишини қайта-қайта таъкидлаган эди. Бугун бола катталар ёрдамида
амалга оширилаётган ишни ўзи бажариши керак. Бугун болани ҳар томонлама
ривожлантирадиган, уни фикрлашга ўргатадиган, қобилиятини аста-секин ўсиб
боришига имконият яратидиган, тафаккурнинг янги-янги қирраларини очадиган
педагогик усуллар ва махсус психологик хизмат тизими мавжуд бўлган тақдирдагина
эришиши мумкин.
Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш жараёнида мактаб психологлари қуйидаги
вазифаларни амалга оширишлари лозим.
1
. Ҳар бир ўқувчида намоён бўлиши мумкин бўлган стресс (ҳиссий зўриқиш)
ҳолатларига хос асосий кўринишларни аниқлаш (психодиагностик ишлар);
. Ўқув фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнида ўқув
2
фаоллиги ва самарадорлигига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатларни
олдиндан кўра билиш ва уларни бартараф этиш учун мунтазам равишда тегишли
тадбирлар ўтказиш (психопрофилактик ишлар);
3
. Фанларни ўзлаштирмайдиган ўқувчиларни ўзлаштира олмаслик сабабларини
аниқлаш ва шу асосда улар билан алоҳида мустақил ишлар олиб бориш, улардаги
имкониятларни кенг миқёсда ўрганиш ва ривожлантириш орқали ўқувчи шахсидаги
фаолликни ошириш йўлларини излаш (ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар);
4
.
Ҳар бир ўқувчининг ўзигагина хос иқтидори, қизиқишлари, мақсадлари,
ўқиш имкониятлари ҳақида шу ўқувчининг ўзига, синф раҳбарига ва ота-онасига ўз
вақтида тегишли маълумотлар бера олиш (психологик маслахат ишлари);
5
. Психологик хизмат низомига амал қилган ҳолда ҳар бир ўқувчининг
«Шахсий психологик варақаси»ни тўлдириш. Ҳар бир синфдаги ўқувчилар гуруҳи,
расмий ва норасмий кичик гуруҳлар, сардорлар ва айрим «ажралиб қолган» ўқувчилар
билан индивидуал психологик ишлар олиб бориш режаларини тузиш. ўқувчиларни
мактабга қабул қилишда фаол иштирок этиш ва уларни касбга йўллаш билан боғлиқ
тадбирлар кўламини белгилаш (умумий фаолият тадбирлари).
Қисқаси, ҳар бир ўқувчи учун муҳофаза имкониятлари яратиш ва шу асосда ўқув
фаолияти самарадорлигини таъминлаш зарур бўлади.
Ўйлаймизки, мактаб психологлари томонидан юқорида кайд этилган
муаммоларнинг бартараф этилиши ва вазифаларининг муваффақиятли амалга
оширилиши Ўзбекистонда бошланғич таълим тизими истиқболларини янада
юксакроқ савияга кўтаришга хизмат қилади.
Психолог ишини нимадан бошлаши керак?
Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг
психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча
психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар.
Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади.
Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан ҳеч
нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор?»
деган типдаги саволлар туғилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабдаги амалий иш учун психолог
ўрганган назарий билимлар етмай қолади. Мактабга келиб қолгач, психологлар
кўпинча амалиётнинг улар олдига қўйган муаммоларидан довдираб қоладилар.
Шундай аҳволга тушиб қолмаслиги учун психолог аввало мактабга нима мақсадда
бораётганлигини аниқлаштириб олиши керак. Психологик хизматнинг умумий
мақсадларидан келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги
вазифаларни бажариши талаб этилади:
1
. Болаларнинг ҳар бир ёш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан
тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз-ўзини тарбиялаш ва
ривожлантириш қобилиятини шакллантириш;
2
. Ҳар бир болага индивудуал ёндашувни ва унинг психологик- педагогик
ўрганилишини таьминлаш;
3
. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида
юз бериши мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш.
Шундай қилиб, психолог мактабга аввало болалар учун келади. Лекин бу
психолог ўқитувчилар билан ишламайди, дегани эмас.
Психолог мактабда енгиб ўтиши керак бўлган биринчи тўсиқ - бу мактабнинг
педагогик жамоасига қўшила олишидир. Борди-ю, психолог бу мураккаб организмга
қўшилиб кета олмаса, ўз ишида муваффақиятга эришиши даргумондир.
Психолог адаптацион даврининг қийин кечишига бир неча омил сабаб бўлади.
Кўпинча ўқитувчилар психологни болаларни қандай қилиб тарбиялашни, қандай
яшашни ўргатувчи инсон сифатида кўриб, дастлабки кезлардаёқ унга нисбатан салбий
установкани шакллантириб оладилар. Ўз- ўзига ишончи суст бўлган ўқитувчилар
психологни гўё унинг камчиликларини ошкор этувчи шахс сифатида идрок этиб, уни
қандайдир инспектор сифатида қабул қиладилар. Булар эса психологнинг мактаб
шароитига тез кўникиб, мактаб ҳаётига чуқур сингиб кетишига ҳалақит беради.
Бунинг олдини олиш учун психолог ўқитувчилар билан ўзаро тенг
муносабатларга киришиши, иккала тараф ҳам ўзини билағон қилиб кўрсатмаслиги, энг
муҳими бир-бирини рақиб деб ҳисобламаслиги зарур. Шунга эришиш керак-ки,
ўқитувчилар психологни уларга ёрдам бера оладиган бошқа мутахассис сифатида
қабул қилсинлар.
Мактабдаги илк қадамларданоқ психолог маъмуриятга уларнинг фаолият
доирасига нималар кирмаслигини, мўжизалар кўрсатиш унинг қўлидан келмаслигини
тушунтириши лозим.
Ўқитувчи билан бўлган суҳбатда у ёки бу боланинг муаммоси психологик
муаммо бўлмагани учун у бўйича ҳеч нарса қила олмаслигини тан олишдан
қўрқмаслик керак. Дастлабки қадамларни қўйишда ота-оналар билан алоқа ўрнатиш
жуда муҳим. Дастлабки алоқа ихтиёрий характерда бўлиши ва ўзи мурожаат қилган
ота-оналар билан амалга оширилиши керак. Бунинг учун психолог алоҳида кун ва
соатларни ажратиши лозим.
Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог:
1
. Ўзининг педагоглар жамоаси ва мактаб маъмурияти билан бўлган
муносабатларни тўғри йўлга қўйиши.
. Ўз ишининг асосий мақсади - бу боланинг оптимал ривожланишини
таъминлаш эканини доим ёдда сақлаши.
. Ўзининг фаолиятида профилактик ишга у билан бевосита боғлиқ бўлган
2
3
диагностик ва ривожлантирувчи ишга алоҳида эътибор билан қараши (ахир касални
тузатгандан унинг олдини олган маъқулроқ- да) лозим бўлади.
Психологнинг касбга йўллаш ҳақидаги ишлари:
1
2
3
.
.
.
Ёшларни касб танлашга йўналтириш ижтимоий воқелик сифатида.
Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар.
Касб танлашнинг умумий масалалари.
Ўқувчиларнинг индивидуал типологик хусусиятлари, ёши ва жинсини ҳисобга
олган ҳолда уларнинг ҳар бирини оқилона касбга йўллаш шахс психологиясининг
муҳим вазифаларидан биридир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўрта мактаб
ўкувчиларининг ҳаммаси ҳам касб танлашга келганида оқилона ва тўғри йўл тутади,
деб бўлмайди, албатта. Улардан баъзилари таваккалига иш тутсалар, айримлари ота-
она касбини танлайдилар, ёки кўзга ташланиб турган яққол намуналарга тақлид
қиладилар, гоҳо севимли кишилари изидан боришни мўлжаллайдилар.
Касб танлаш фаолиятини оқилона ташкил этиш учун мамлакатимиз қайси
соҳа мутахассисларига
муҳтожлигини назарда тутиш ва шунга яраша мактаб
ўкувчиларини уларнинг майли, интилиши, қизиқиши, имконияти, ақлий ва жисмоний
қобилиятларига қараб, у ёки бу касбга йўллаш керак.
Ҳозирги даврда халқ таълими бўлимларида, ишлаб чиқаришда, аҳолини
иш билан таъминлаш муассасаларида, коллежлар ва олий ўқув юртларида ёшларга
касб танлаш йўлини кўрсатадиган махсус касб-ҳунар хоналари ташкил этилган. Бу
борада республика ташхис марказининг ҳамда жойлардаги унинг бўлимларининг
фаолияти ибратлидир. Бундан ташқари малакали психологлар ва педагоглар,
мураббийлар, муҳандислар ва техниклар ҳар бир касб- ҳунарнинг ўзига хос томонлари
ҳақида малакавий маслаҳатлар ташкил қилишади.
Лекин ёшларнинг касб-ҳунар танлаши асосан ўрта мактабдан бошланади, шунга
кўра ўқувчилар кичик жамоаси билан психологлар олдида турли ёшдаги, жинсдаги
мактаб ўқувчиларни касбга қизиқтириш меҳнат қобилиятларни ривожлантириш, ички
имкониятларни ишга солиш каби муҳим вазифа турибди.
Психологлар бундан ташқари, ўқувчиларнинг ақл-идроки, қобилиятларини
ҳамда муайян касбга яроқлилик даражасини аниқлаш методлари, усуллари,
технологияси, шакллари, мезонлари ва таркибий қисмларини ишлаб чиқаришлари
шунингдек, бу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |