2
. Мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи
ишлар муаммоси
Кўплаб тадқиқотлар мактабгача ёшдаги болалар жуда эгилувчан ва таьсирга
берилувчан эканлигини тасдиқлайди. Бу даврда болалар жуда кўп нарсани
ўзлаштириши мумкин эканлиги кўплаб тадқиқотларда исботланган. Аммо боланинг
имкониятлари чексиз эмас, бола имкониятлари ёш ва психофизиологик хусусиятлар
билан чегараланган. Аввало шуни унутмаслик керакки, бола бу даврда интенсив
ўсаётган бўлади. Болалар билан ишлаш дастури ишлаб чиқилар экан, албатта, бирор
нарсани қилиш учун улар қанча нерв - психик куч сарф қилишини ҳам инобатга олиш
керак.
Масалан, 3-7 ёшли болаларга эркин ҳаракатланиш имконияти берилса, у кўп
ҳаракатлар қилиши мумкин. Бироқ у аниқ ҳаракатни бажаришга мажбур этилса, у тез
толиқиб қолади. Демак, мактабгача ёшдаги болалар имкониятларидан самарали
фойдаланишнинг муҳим шарти улар билан ишлаш чоғида қўлланаётган метод ва
тарбия шаклларининг болалар психофизиологик хусусиятларига мос бўлишидир.
Таьлим - тарбия жараёни асосан дидактик ўйинлар, турли хил амалий ва тасвирий
фаолият шаклларида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Болалар билан аньанавий
мактаб дарси шаклида зинҳор - базинҳор ишлаб бўлмайди. Болалар боғчада таьлим
олишлари учун таьлим жараёни уларнинг табиий ривожланиши билан уйғун бўлиши
керак. Психолог машғулотидан мақсад билим ва кўникма билан қуроллантириш эмас,
ривожлантириш эканини унутмаслиги керак.
Психолог ривожлантирувчи ишларининг моҳияти шундаки, улар ёрдамида
боланинг турли туман билиш жараёнлари ва шахсий хусусиятлари ривожланишига
ижобий туртки берилади, улар такомиллаштирилади.
Психолог ишининг натижалари дарҳол намоён бўлмайди. Шу туфайли кўпинча
тарбиячи ва ота-оналарнинг ҳафсаласи пир бўлиб кетади. Шунинг учун ота-она ва
боғча тарбиячиси онгига шуни етказиш керакки, психологнинг иши ўқитиш эмас,
балки ривожлантириш. Ривожланиш эса аста-секин юз беради. Шу сабабли боланинг
ривожланиш жараёни сезилмай ўтади.
Мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган ривожлантирувчи ишларнинг
асосий шакли ўйиндир, чунки ўйин ушбу даврдаги етакчи фаолият сифатида боланинг
психик ривожланиши учун қулай шароит яратади. Айни вақтда бола ўйин давомида
янги билимларни эгаллаб боради.
Демак, мактабгача тарбия муассасалари ва улардаги муаммоларнинг ўзига
хослиги психологнинг ушбу муассасада ишлаш чоғида унинг ўзига хос томонларига
алоҳида эьтиборли бўлишни талаб қилинар экан. Психолог бу талабни доимо
эътиборга олиши зарур.
Мактабгача тарбия муассасасида фаолият юритувчи амалий психологнинг
асосий вазифалари:
-
Мазкур болалар муассасаси турли ёш гуруҳларида болалар ривожланишидаги
нуқсонларни аниқлаш бўйича психодиагностик иш олиб бориш;
Тавсиялар ишлаб чиқиш, мазкур болалар муассасаси тарбияланувчилари билан
профилактик иш олиб бориш;
-
-
Ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан психокоррекция ишларини
олиб бориш;
-
Педагогик ходимлар, ота - оналар билан ишлаш;
Гуруҳларда ижобий психологик муҳит яратиш;
Катталарнинг болалар билан ўзаро муносабатларини ташкил қилиш ва
бошқариш;
-
-
-
Болаларнинг тенгдошлари билан ўзаро муносабатларини йўлга қўйишдан
иборат.
Мактабгача муассаса амалий психологи тажрибасида тобора кўп учрайдиган
муаммо болаларнинг хавотирлилиги, қўрқуви, ригидлигидир. Психолог бу каби
хусусиятларни аниқлайди, уларни коррекциялаш дастурини ишлаб чиқади ва бола
билан психотерапевтик иш олиб боради. Бу муаммога тарбиячи ва ота-оналар
эътиборини жалб қилиш, улар билан суҳбат ўтказиш, кузатишларни, психотерапевтик
ташхисни аниқлаштириш, уларни иш дастури билан таништириш мақсадга мувофиқ.
Олиб бориладиган иш мураккаблиги даражасига кўра 3-5 боладан иборат
гуруҳда ёки якка тартибда бажарилади.Қўшимча коррекциялаш ҳам мумкин.Ўта
мураккаб, тузатиб бўлмайдиган ҳолатларда ота-оналарга психоневрологга мурожаат
қилиш тавсия этилади.
Болалар муассасаси амалий психологи мажбуриятларига, шунингдек ота -
оналар ва тарбиячилар билан маънавий - маърифий ишларни олиб бориш ҳам киради.
Мақсадли мулоқот ва натижага эришиш учун суҳбатлар, маърузалар цикли дастурини
ёш гуруҳлари бўйича, болаликнинг умумий муаммолари бўйича тузиш лозим.
Таълим ва тарбияда ўтиш даврини тушуниш ва ҳисобга олишнинг амалий
аҳамияти педагогик амалиётда яхши маълум бўлган улар билан бу даврда
ишлашдаги
алоҳида
қийинчиликлар
билан
белгиланади. Зеро, Л.С.
Виготский таъкидлаганидек, бу даврда «бола унга қўлланадиган педагогик тизим
унинг шахсидаги жадал ўзгаришлардан орқада қолиши боис нисбатан қийин тарбияли
бўлиб қолади».
Психологик хизмат вазифаларини ҳал этар экан, психолог мактабгача
муассасада асосан психопрофилактик ишлар билан шуғулланади.
Бироқ ёш босқичларидан бирида узилиш бўлса, боланинг ривожланишидаги
нормал шароитлар бузилади, кейинги босқичда асосий эътибор уларни
коррекциялашга қаратилади.
Коррекцион иш зарурати ёш ва индивидуал имкониятлар ўз вақтида
реализацияланмаса, ёшга оид янги тузилмалар ва ёрқин индивидуал хусусиятлар
онтогенезнинг
у
ёки
бу
босқичида
бўлган
болаларнинг
барчасида
шакллантирилмасагина юзага келади.
Педагогик амалиётда таълим - тарбия жараёнида болаларнинг ёш
хусусиятларини ҳисобга олиш ҳақидаги тезис кенг тарқалган. Амалий психологнинг
вазифаси ёш хусусиятлари (ёки янги тузилмалар)ни шунчаки, ҳисобга олиш эмас,
балки уларни фаол шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.
Мактабга тайёр бўлмаган болалар билан ишлаётиб, педагог ота -оналар ва
болалар боғчаси тарбиячиси мажбуриятлари сирасига кирадиган вазифаларни ўз
зиммасига олади. Зеро, болани мактабга тайёрлаш, ўқув фаолиятини эгаллашга
тайёрлаш унинг мактабгача ёш давридаги тўлақонли ривожланиши натижаси бўлиши
лозим. Шу мақсадли ривожлантиришнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунтириш
ишлари олиб бориш жуда муҳим.
Психолог, мактабгача ёшдаги болалар билан шуғулланар экан, уларнинг
ривожланиши истиқболини уларда мактаб таълимига тўлақонли психологик
тайёргарликда кўради. Унинг бош вазифаси ривожланишнинг тўлақонлилиги ва кўп
қирралилиги нуқтаи назаридан, бола ўзининг мактабгача болалигини маҳсулдор
ўтказиши учун тобора мақбул педагогик - психологик шароитларни яратиш. Психолог
гўё боланинг келажагига қараб, унинг бир ёш давридан бошқасига - мактаб ёшига
қанчалик омадли қадам қўйишини аниқлайди, боланинг психик ва шахсий
ривожланиши уйга мактабда қўйиладиган янги талабларга мувофиқ бўлиши учун яна
нималар қилиш кераклигини белгилайди.
Энг ишончли психологик профилактика - боланинг ўз вақтида нормал оила ва
ижтимоий тарбия ва таълим шароитларидаги ривожланишидир.
Айни вақтда, мактабгача якшанба кунги муассасалар (мактаблар) тармоғи юзага
келиши амалий психологлар олдига яна бир вазифани: мактабгача ёшдаги болалар
билан ривожлантирувчи машғулотлар деб ном олган машғулотларни психологик
таъминлаш ва ота - оналарга боланинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мос ўйин ва
машғулотларни танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатиш вазифасини қўйди, зеро юқорида
айтилган якшанба кунги мактаблар ва бошқа шу каби муассасалар болалар боғчалари
базасида фаолият юритади.
Шуни таъкидлаш жоизки, кўпгина 1-машғулотда эртактерапия, ўйинтерапия ва
арттерапия қўлланилади. Бунда машғулот ўтказиш режаси турлича бўлиб, сеанс
қўшиқ ёки ўйин билан бошланиши қулай. Аввалги машғулотлардан бири бўлган қизиқ
воқеалар, психотерапевтик ўйинлар ўйнаб, сўнг болалар эртак эшитиб, расм
чизишади.
Болалар билан ишлаш гуруҳини уч босқичга бўлиш мумкин.
1
-босқич: Бунда 2-3 машғулот бўлиб, у тайёрловчи бўлади ва унга болаларни
гуруҳга йиғиш киради. Кўпинча 1-машғулотда болалар билан уришмаслик, бир-
бирини ҳақоратламаслик, ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва ёқмайдиган мавзуда гаплашмаслик
ҳақида сўз боради. Гуруҳ қоидалари бажарилиши учун уни минимал даражада тузиш
лозим. Бу босқичда болалар ўзини қулай сезиши керак бўлиб, бир-бири билан
дўстлашиб, психотерапевт билан тил топишиб машғулот ўтказишни ўрганиши керак.
Кўпинча, психотерапевт болалар чизган расмни нотўғри таърифлаб, боланинг
кечинмаларини ва туйғуларига зид келиб, психолог бу тариф ўз мижозини
тушунишига ҳалақит бериши мумкин.
3
-4 машғулотда болаларнинг агрессив хулқи юзага чиқиши кузатилади. Бундай
ҳолларда боладаги агрессияни чиқиб кетишига имкон бериш лозим. Жиддий муаммо
тус олганда болаларга, муаммонинг ўчоғини топиб, тўғри йўл кўрсатиб ёрдам бериши
керак.
Гуруҳдаги бундай тушунмовчиликларга тўғри баҳо бериш ҳамда уни табиий ҳол
деб қараш даркор. Чунки болалар гуруҳида ҳаётдагидек эркин йўл тутмоқдалар.
Ўйин хонадаги болалар бир-бирига ўрганиб бўлгандан кейин, асосий босқичга ўтса
хам бўлади. Бундан мақсад: болаларга хулқидаги қийинчиликлар билан курашишни ва
қийинчиликлардан осон чиқиш йўлини ўргатиб, уларга ёрдам беришдан иборат.
Бу босқичда турли ўйинлар, эртакдан фойдаланиш, психотерапевтик машқлар,
болаларни гуруҳга суянишини ўргатилади. Бу босқичда қўлланилган эртакларда
болаларга маъсулиятлиликни, атрофдагиларни севиш, ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдам
бериш, ўзидаги ишончсизликни бартараф этиш, ота-она билан муносабат, ўртоқлари
билан тўғри муомала қилиш муаммолари ўргатилади.
Бу босқичда расмлар болалардаги реал муаммоларни тасвирлаши мумкин.
Энди расмни гуруҳ чизиши мумкин, аввал 2 та бола, сўнг бир ватманда бутун
гуруҳ маълум сюжетни чизиши яхши самара беради. Охирги босқичда турли
муаммоларни ечиб, оғир ҳолатдан чиқиб кетган қаҳрамонлар ҳақидаги ва келажакка
урғу бериладиган эртаклар ўқилади.
Бундай гуруҳларнинг бирида ўйин хонадаги жиҳозлардан уй ясашади ва ҳамма ўзига
маълум ҳудудни ҳимоя қила бошлади.
“
Do'stlaringiz bilan baham: |