274
Ҳомаки маҳсулотлар ва ипнинг физик-механик ҳоссалари, ипнинг
нотекислиги мунтазам текшириб турилади. Вақт-вақти билан,
айниқса, машиналар таъмирдан чиққанидан
кейин асосий ишчи
қисмларнинг тезлиги ҳам текшириб турилади.
Ипда қуйидаги нуқсонлар энг кўп учрайди:
1.
Ипнинг чизиқий зичлик ва пишиқлик буйича нотекислиги - бу
нуқсон айрим найчаларда хам, ҳар бир найча ичида хам учрайди.
Пилик ва пилтанинг нотекислигидан ѐки
йигириш машиналари
ишчи
қисмлари,
айниқса,
чўзиш
асбобларининг
ҳолати
ѐмонлигидан келиб чиқади.
2.
Ипнинг
анча
узун
участкасининг
йўғонлашиши
ѐки
ингичкалашиши - машинага берилган пиликдаги нуқсонлар ипга
ҳам ўтади. Бу нуқсонлар туфайли, машинада бир хил йўғонликдаги
ип ўрнига уч хил йўғонликдаги нуқсонли ип йигирилади. Бу
нуқсонлар пилта машиналарида қўшиб ишланаѐтган пилталардан
бирортаси узилган пайтда машинани ўз-ўзидан тухтатадиган
механизмнинг ишламаслиги ѐки
иккита пиликдан ип йигириш
пайтида пиликлардан бирининг узилиши ва буни ишчи сезмай
қолиши натижасида келиб чиқади. Мана шундай нуқсонли ипдан
туқилган газламада йўл-йўллик (нуқсон) ҳосил бўлади.
3.
Ипда кетма-кет ингичка (ўта сийрак) ѐки йўғон (ўта зич)
жойлар
пайдо бўлиши. Бу нуқсонларга чўзиш асбоблари ҳолатининг
ѐмонлиги
ва
уларнинг
нотўғри
ўрнатилганлиги,
баъзан
цилиндрларнинг ва валикларнинг қийшиқ айланиши сабаб бўлади.
4.
Ипда кракслар пайдо бўлиши. Бу нуқсон бир ѐки бир нечта
марказий калта толалар атрофида узун толалар ўралиб қолишидан
иборат. Агар бундай ипни сал тортилса, у ѐйилиб кетади. Бу
нуқсонга чўзиш асбобларининг цилиндрлари ўртасидаги орали қ
кичиклиги ѐки ишлатилаѐтган пахтада
жуда узун толалар борлиги
сабаб бўлади.
275
5.
Шишлар - ипнинг баъзи жойларида кескин қавариқлар пайдо
бўлиши. Бунга толаларнинг яхши таралмаганлиги сабаб бўлади.
Нуқсонли ўралган иплар, асосан, ипнинг найчага нотўғри ўралиш
шакли жиҳатидан нуқсон бқлиши мумкин. Нуқсонли ўралган иплар
199 - расмда кўрсатилган. 1-рақамда берилган ип нормал ўралган
(нуқсон эмас) қолганлари нуқсонлидир. 2 ва 3 - нуқсонлар
алмаштириладиган шестерня (храповик) тишларининг сони кўплиги
ѐки камлиги, 4 ва 5-нуқсонлар ҳалкали планканинг кўтарилиб-тушиш
масофаси нотўғрилиги (кичиклиги ва катталиги), 6 ва 7 - нуқсонлар
ўраш механизмидаги вилканинг нотўғри ўрнатилиши, 8 ва 9 -
нуқсонлар найчалар ўраш механизми
эксцентригининг ейилиши, 10 -
нуқсон эса ҳалқали планканинг нотекис кўтарилиб -тушиши туфайли
пайдо бўлади.
199-расм. Нуқсонли початкалар
276
200-расм. Ипни найчага нуқсонсиз ўралиш ини компьютер
дастури ѐрдамида бошқариш
Машинада ип нуқсон билан ўралмаслиги
учун йигириш
машинасининг ўраш механизми ҳолати хамиша аъло даражада бўлиши
талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: