Илова : Ажрим нусхаси бир варақда.
Фуқаролик ишлари бўйича
Термиз туманлараро суди судьяси Н.Т.Баратов
А Ж Р И М
даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида
2022 йил 07 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси Н.Т.Баратов,
даъвогар “Капиталбанк” АТБ Капитал-24 чакана бизнес филиали Термиз смартбанки манфаатини кўзлаб жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “Қулиева Морал Панжи қизи” ҳамда қўшимча жавобгарлар Юлбарсов Азамат Мухаматкулиевич, Дусназаров Фахриддин Иляманович ва Тангирбердиев Азиз Жалиловичларга нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров объект (мулк)ларига, жавобгарларнинг ликвидли мол-мулклари, банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ва иш ҳақларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И М :
Даъвогар “Капиталбанк” АТБ Капитал-24 чакана бизнес филиали Термиз смартбанки жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “Қулиева Морал Панжи қизи” ҳамда қўшимча жавобгарлар Юлбарсов Азамат Мухаматкулиевич, Дусназаров Фахриддин Иляманович ва Тангирбердиев Азиз Жалиловичларга нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров объект (мулк)ларига, жавобгарларнинг ликвидли мол-мулклари, банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ва иш ҳақларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Шунингдек, даъвогар мазкур фуқаролик иши юзасидан даъвони таъминлаш чораларини кўриб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар Юлбарсов Азамат Мухаматкулиевичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2020 йил 06 март куни берилган ААF №1703555-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №0053265, кузов рақами №XTAGFK320KY223788, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ, давлат рақами белгиси 75 Z 985 LA бўлган “LADA VESTA GFL130” русумли автотранспорт воситаси, қўшимча жавобгар Дусназаров Фахриддин Илямановичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙХҲБ РИБ томонидан 2019 йил 26 январ куни берилган ААF №0520182-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №F8CB182270026, кузов рақами №XWB7T12YDKP113838, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ, тури енгил (седан), давлат рақами белгиси 75 V 074 KA бўлган “DAMAS 2 D2” русумли автотранспорт воситаси ҳамда қўшимча жавобгар Тангирбердиев Азиз Жалиловичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙХҲБ Шеробод ТРИБ томонидан 2017 йил 29 сентябрь куни берилган ААC №7424637-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2012 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №F16D30550562, кузов рақами №XWB3K32BDCA213900, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ, тури енгил (седан), давлат рақами белгиси 75 J 151 EA бўлган “NEXIA DOHS” русумли автотранспорт воситаларини хатлаб (арестга олиб), даъвони таъминлаш чорасини кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 105-моддаси 1-қисмида, суд (судья) даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкинлиги, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони таъминлашга йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 107-моддасида эса, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилиниши белгиланган.
Юқоридаги қонун нормаси талабидан келиб чиқиб, мазкур фуқаролик иши бўйича суд ҳужжати ижросини қийинлаштирилиши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини инобатга олиб, мазкур фуқаролик иши судда мазмунан кўрилиб ҳал этилгунга қадар кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган автомашинани хатлаб (арестга олиб), даъвони таъминлаш чораларини кўриш лозим бўлади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 271-272-моддаларини қўллаб, суд
Do'stlaringiz bilan baham: |