1-МАВЗУ. МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДИЁТ ФАН СИФАТИДА
ШАКЛЛАНИШИ, ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА МЕТОДЛАРИ
Режа:
1.1. Минтақавий иқтисодиёт фан сифатида шаклланиши, предмети
ва объекти
1.2. Минтақавий иқтисодиёт фанининг вазифалари
1.3. Минтақавий иқтисодиёт методлари
Таянч тушунча ва иборалар:
минтақавий иқтисодиёт, минтақа,
минтақавий иқтисодиётнинг вазифаси, тизимли таҳлил, тизимлаш услуби,
баланс услуби, норматив усул, иқтисодий-географик тадқиқотлар услуби,
иқтисодий ва математик моделлаштириш усули, таксономик услуб,
ижтимоий тадқиқот усуллари.
1.1.Минтақавий иқтисодиёт фан сифатида шаклланиши,
предмети ва объекти
Минтақавий иқтисодиёт фани - давлатлараро иқтисодий зоналар, йирик
иқтисодий ҳудудлар, алоҳида ҳудудий-саноат комплекслари, шунингдек
йирик саноат ва шаҳар агломератлари тизими сифатида қараладиган
мамлакат иқтисодиёти фаолиятининг ва ривожланишининг муаммолари ва
шаклларини ўрганади.
Минтақавий иқтисодиёт - нисбатан ёш фан бўлиб иқтисодий
йўналишдаги мутахассисларни тайёрлашда деярли барча мамлакатларнинг
ўқув режаларида ўрганиш учун фан сифатида киритилган.
Ғарбнинг илм-фан соҳасида «минтақавий фан» деб номланган ушбу
илм-фан йигирманчи асрнинг 50-йиллари охирида шакллана бошлади. Ушбу
илмий йўналишнинг идеологи ва ташкилотчиси У. Айзард эди. Мустақил
фан сифатида 1970-80-йилларда минтақавий иқтисодиёт фани шаклланди ва
1990-йилларда ўқув фани мақомига эга бўлди.
Мамлакатимизда ХХ асрнинг 70-йилларида минтақавий иқтисодиёт
мавзусидаги дастлабки тадқиқотлар пайдо бўлди. Бироқ узоқ вақт мобайнида
8
бу билимлар «иқтисодий география» курсининг бир қисми сифатида
университетларда ўқитилди, бу иқтисодий таълимнинг дастлабки цикли эди.
Минтақавий иқтисодиётнинг жараёни бошқа иқтисодий ва ижтимоий
фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Унинг мавзуси иқтисодий назария,
социология, демография, сиёсатшунослик, менежмент ва бошқа фанларнинг
масалалрини ўзида қамраб олади.
«Минтақавий иқтисодиёт» концепциясининг таърифини ҳисобга олган
ҳолда бир нечта ёндашувни қайд этиш керак.
Грамер нуқтаи назаридан «Минтақавий иқтисодиёт» иқтисодиёт
фанларида марказий ўринлардан бирини эгаллаши керак. Ушбу олимнинг
нуқтаи назарига кўра иқтисодиётнинг асоси уч қутбли тизим сифатида
қурилади:
1 - макроиқтисодиёт;
2 - микроиқтисодиёт;
3 - минтақавий иқтисодиёт.
Рус олими минтақавий иқтисодиёт фанинг асосчилари бири академик
Некрасовнинг фикрига кўра, минтақавий иқтисодиёт мамлакатнинг
минтақавий тизимида ва алоҳида минтақада ишлаб чиқариш кучлари ва
ижтимоий жараёнларни режалаштириш ва шакллантиришни белгиловчи
иқтисодий ва ижтимоий омиллар ва ҳодисаларнинг умумийлигини ўрганади.
Некрасов минтақавий иқтисодиётнинг асосий таркибий қисми бўлган
ишлаб чиқариш кучларининг жойлашишини, ишлаб чиқариш харажатларини
камайтириш учун мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг асосий омилларини,
минтақавий
ишлаб
чиқаришнинг
рақобатбардошлигини
ошириш
масалаларини тадқиқ этди.
Гранберг нуқтаи назаридан минтақавий иқтисодиётнинг мавзуси кенг
маънода мураккаб ва кўп томонлама. Унинг асосий таркибий қисмлари
қуйидагилардан иборат:
1) алоҳида ҳудудлар иқтисодиёти;
2) ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар;
9
3) минтақавий иқтисодиёт нафақат иқтисодий ҳаётнинг турли
жиҳатларини балки давлат бошқаруви ва уни тартибга солиш тизимини ҳам
ўз ичига олган минтақавий тизимларни, минтақавий бюджетлар ва
бюджетлараро муносабатлар тизимини, минтақавий ва вилоят ва шаҳарлар
даражасида ҳукуматлараро трансфертлар тизимини, шунингдек юридик
шахсларга
бериладиган
бюджет
маблағларини,
паст
даражадаги
бюджетларни субвенциялари ва субсидиялари ва минтақадаги ижтимоий
муносабатлар
тизимини,
минтақада
аҳоли
турмуш
даражасини
кўрсаткичларини, маҳаллий минтақавий бозорнинг салоҳиятини, унинг
диверсификацияси даражасини, меҳнатга талабининг даражасини, минтақада
демографик жараёнлар ва ишчи кучлари малакасини ифодаловчи
кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Замонавий иқтисодчиларнинг фикрига кўра, ҳозирги босқичда
минтақавий иқтисодиётнинг асосий вазифаси - иқтисодий ислоҳотларнинг
минтақавий муаммоларини ўрганиш ва уни ҳал этишдир.
Ушбу позицияга кўра, мамлакатда минтақавий иқтисодиёт ижтимоий-
ҳудудий меҳнат тақсимоти ва минтақалараро иқтисодий интеграцияни
намоён этади ва унинг тенденциялари бўйича замонавий илмий қарашларни
ўзида акс эттиради.
Хулоса ўрнида Минтақавий иқтисодиёт фан сифатида - ишлаб чиқариш
кучлари ва ижтимоий инфратузилма элементларини, қонуниятлари ва
тамойилларини ҳудудий жиҳатдан тадқиқ этади; мамлакат умумий
ривожланиш стратегияси ва экологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб
чиқариш кучларини жойлаштириш йўналишларини белгилайди; ҳудудлар
иқтисодиётини ва ҳудудлараро иқтисодий алоқаларни ўрганади. Бундан
ташқари, минтақавий иқтисодиёт ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш
ва ривожлантириш масалаларини мамлакат миқёсида яхлит ўрганади. Зеро,
ҳар бир ҳудуд иқтисодиёти, энг аввало, мамлакат ягона хўжалик
мажмуасининг таркибий қисмидир.
10
Шу билан бирга, мазкур фан мамлакат ва ҳудудларнинг табиий ресурс
салоҳиятини, мамлакатнинг жаҳон хўжалиги тизимидаги ўрни, аҳоли, меҳнат
ресурслари ва ҳозирги демографик муаммоларни ўрганади; бозор
иқтисодиёти шароитида мамлакат ва ҳудудларнинг иқтисодий даражасини
таҳлил қилади ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг асосий омилларини
аниқлайди.
Минтақа - мамлакат ягона халқ хўжалиги мажмуасининг ҳудудий кичик
тизими ҳисобланади. У демографик, табиий-экологик, ижтимоий-иқтисодий
ва техник-иқтисодий жараёнларнинг ички алоқаси ва ўзаро муносабати
туфайли ҳосил бўлган яхлит бирликдир.
Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига ўтиши муносабати билан
минтақавий иқтисодиёт фанининг аҳамияти ортиб бормоқда. Минтақаларни
ўрганишда ҳозирги пайтда уларда рўй бераётган ҳолатни чуқур (қайси
жиҳатлари ортаётганини) тушуниш лозим. Бозор муносабатларига ўтиш
даврида Ўзбекистондаги ҳар бир минтақанинг иқтисодий ривожланиш
даражаси турлича. Масалан, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона
вилоятлари саноат тармоқларининг ривожланишига кўра республиканинг
бошқа минтақаларидан олдинда туради. Аксинча, Сурхондарё, Сирдарё,
Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бу кўрсаткичлар
бўйича қуйи ўринларни эгаллайди.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг
2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий
Мажлисга Мурожаатномасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш
тадбирларини изчил давом эттириш лозимлиги, хусусан, иқтисодиётдаги
тизимли ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг
улуши жорий йилда 35 фоиздан 37 фоизга ортиши кутилмоқда
2
. Бироқ айрим
шаҳар ва туманларда бу ўта муҳим масалага етарлича эътибор берилмаяпти.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар
ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь. gov.uz.
11
Оқибатда, республиканинг 27 та туманида саноатнинг улуши вилоят
кўрсаткичининг 1 фоизига ҳам етмайди. Шу сабабли, ҳар бир туман ва шаҳар
саноатини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб
чиқиш кераклигини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалигида ортиқча ишчи кучлари мавжудлиги – Фарғона
водийси вилоятлари олдидаги долзарб муаммолардан ҳисобланади. Сирдарё
ва Жиззах вилоятларида эса, аксинча, қишлоқ хўжалигини ходимлар билан
таъминлаш жиддий муаммо бўлиб турибди. Навоий вилоятида ишсизлик
даражаси юқори.
Ҳозирги вақтдаги минтақавий сиёсатнинг муҳим вазифаларидан яна
бири – иқтисодий кооперация ва минтақалараро ҳудудий меҳнат
тақсимотини такомиллаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги «Саноат
кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида
Маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб
чиқариш учун саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик
юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар
яратиш мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришнинг энг муҳим
шартлари эканлигини таъкидланди.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик
бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат
кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар таннархини камайтириш мақсадида вилоят, шаҳар ва
туманларда мавжуд бўш фойдаланилмай турган ҳудудларда технопарклар ва
кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, давлат харидлари тизими орқали
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун барқарор талабни шакллантиришни
12
назарда тутадиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини
амалга ошириш вазифалари белгилаб берилди
3
.
Do'stlaringiz bilan baham: |