1.3. Минтақавий иқтисодиёт фанининг асосий тамойиллари
ва усуллари.
Шунинг учун минтақавий иқтисодиётда кўпгина иқтисодий омилларни
(меҳнат унумдорлиги ўсиши, миллий даромадни ҳудудий тақсимлаш, рента
муносабатлари, асосий фондларнинг таркиби ва самарадорлиги, баҳо ва
тарифларнинг ҳудудий тафовутлари ва ҳ.к.) чуқур таҳлил этилади ва шулар
асосида ушбу фан ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий
йўналишларини белгилайди. Минтақавий иқтисодиёт бўйича тадқиқот
ишларини олиб боришда бир қанча илмий услублардан фойдаланилади.
Улардан энг муҳимлари қуйидагилар:
Тизимли таҳлил.
Ушбу услуб босқичлилик тамойилига асосланади
(мақсад қўйиш, вазифани аниқлаш, илмий тахминни баён этиш, тармоқларни
жойлаштириш хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш); у тармоқлар
тузилмаси, уларнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганиш имконини берадиган
илмий билиш услубидир.
Тизимлаш услуби.
У ўрганилаётган ҳодисаларни алоҳида белгиларига
кўра гуруҳларга ажратиш йўли билан амалга оширилади. Бунда таснифлаш,
турлаш, умумлаштириш ва бошқа усуллар қўлланилади.
Баланс услуби.
Ушбу метод ҳудудларни манбалар, бюджетлар
субвенциялар, субсидиялар, кредитлар орқали иқтисодий ривожланиш
16
кўрсаткичлари
билан
таъминлаш,
ҳудуднинг
ижтимоий-иқтисодий
прогнозини, минтақавий бюджетни ишлаб чиқишда мавжуд ресурсларни ўз
ичига олган эҳтиёжларни, шунингдек, ҳудудларни бюджетдан ташқари
ресурслардан жалб қилишлари мумкин бўлган ресурслар билан боғлаш
имконини берадиган ресурслар тўпламидир.. Ушбу усул бир томондан, зарур
эҳтиёжларни тасвирлаб берадиган асосий кўрсаткичлар ўртасидаги
мувозанатга эришиш учун ишлатилади, иккинчидан, ушбу эҳтиёжларни
қондириш учун жалб этилиши керак бўлган ресурслар тушунилади.
Балансни усулини қўллашни амалга оширишнинг асосий шарти - муайян
хўжалик юритувчи субъектлар, шаҳар, туман ва вилоят баланслари билан
ўзаро боғлиқлик заруриятини келтириб чиқаради.
Бозор иқтисодиётида уни мувофиқлаштириш, ўзаро боғлаш ҳудудий
прогноз кўрсаткичлари, вилоятлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш режалари, мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқишда
фойдаланиш мумкин.
Норматив усул.
Нормалар ва стандартларнинг таркиби жуда хилма-
хилдир. Нормларнинг учта кичик тизими мавжуд:
1) ресурслар: харажатлар меъёрлари ва стандартлари, хом-ашё
захиралари, материаллар, ёқилғи, ишлаб чиқариш бирлигига энергия сарфи;
2) ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги қуйи тизими: меҳнат
унумдорлиги, ишлаб чиқариш харажатлари бирлиги;
3)
ижтимоий-иқтисодий
меъёрлар:
вилоят
аҳолисининг
пул
даромадлари, ўртача иш ҳақи, минтақадаги «истеъмол саватининг» қиймати,
муайян муҳитдаги зарарли моддаларнинг максимал рухсат этилган
концентрацияси.
Замонавий шароитда ягона илмий асосланган меъёрлар ва стандартлар
тизимини яратиш, уларни минтақавий даражада фарқлаш ва унинг
хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳар бир ҳудудга босқичма-босқич
жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.
17
Do'stlaringiz bilan baham: |