А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
 
 


329
10.2. Хорижий мамлакатларда минтақавий сиёсатнинг 
хусусиятлари 
Ғарб 
мамлакатларида минтақавий сиёсатнинг асосий мақсади 
мамлакатнинг айрим минтақалари ўртасидаги энг кескин ижтимоий ва 
иқтисодий тенгсизликларни бартараф этишдир.
Ғарб давлатларининг замонавий минтақавий сиёсатида одатда тўртта 
асосий йўналиш мавжуд.
Биринчи йўналиш
ривожланишдан орқада қолган ҳудудларни 
кўтаришдир. Улар одатда аграр ёки минерал-хом ашёга асосланган қолоқ 
ижтимоий инфратузилма, таълим ва маданиятнинг заиф ривожланиши билан 
тавсифланадиган ҳудудлардир. Масалан Франциянинг жануби-ғарбий 
ҳудудлари, Италиянинг жанубида, Швецияда, Финляндияда, Норвегияда - 
шимолий ҳудудларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бироқ Ғарбий 
давлатларнинг ривожланмаган ҳудудларида вазият ўзгаришсиз қолаётганини 
таъкидлаш лозим. Бу мамлакатларнинг фаол минтақавий сиёсати объектлари 
бўлган Франция ва Италия аграр ҳудудларида яхшироқ ўзгаришлар юз 
беради. Аммо бу жуда заиф табиий шароитдаги шимолий ҳудудларда юз 
бермаяпти.
Иккинчи йўналиш -
бу депрессияланган ҳудудларни «реанимация» 
қилиш. Улар орасида, одатда, Германияда Рур ва Саарни, Франциядаги 
Эльзасни, Белгиядаги Валлонияни, Буюк Британиядаги Уэлсни ва 
бошқаларни киритиш мумкин. Ўтмишда ривожланишнинг юқори даражаси 
кўрсатган бу ҳудудлар йирик кўмир-металлургия марказлари эди. 
Йигирманчи асрнинг охирида. «депрессия» белгилари кимёвий, ёғочга 
ихтисослаштирилган ҳудудларга хос бўлиб қолди.
Ушбу ва бошқа шунга ўхшаш ҳудудларда илмга асосланган саноатни, 
бизнесни ривожлантиришни, рекреацив ривожлантириш, бўшаб қолган ишчи 
кучининг бошқа минтақаларга кўчиб кетишини рағбатлантириш натижалари 
ўз натижаларини берди: улар собиқ инқирозга ўхшаш ҳудудларга 


330
ўхшамайди. Шунга қарамай иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш вазифалари ҳали 
кун тартибидан олиб ташланмаган.
Учинчи йўналиш
, хусусан, пойтахтда шаҳарлашиш агломерацияларнинг 
ўсиб бораётганини ўз ичига олади. Бу йўналиш аслида янги эмас, саноат 
агломерацияларининг назоратиз ўсиши маҳаллий ҳокимият ва жамият 
ўртасида доимо ташвиш уйғотди. Афсуски, шаҳарларда саноат ва инсон 
ресурслари концентрациясига қарши курашиш учун ҳеч қандай чора 
кўрилмади. Шунга қарамай шаҳар агломерациясининг гипертрофияланган 
ўсиши билан боғлиқ ижобий тажриба мавжуд. Аввало Франция тажрибасида 
бу Парижнинг ўсишини чеклаш уни ва атроф-муҳит ўртасидаги ҳудудий 
фарқларни бартараф этиш вазифаси узоқ вақтдан бери биринчи ўринда 
турадиган муаммолардан биридир. 
Минтақавий сиёсатнинг 
тўртинчи йўналиши
- янги ресурслар 
майдонларини ривожлантиришдан иборат.
Интеграцион жараёнларни ўрганишда иқтисодчилар эркин савдо зонаси, 
божхона иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий бирлик ва тўлиқ интеграция 
каби интеграцион ассоциацияларни алоҳида ажратиб кўрсатади. Ҳозиргача 
фақат битта интеграция иттифоқи дунёда белгиланган тўртинчи ва қисман 
бешинчи турдаги мезонларга жавоб беради халос. Бу Европа Иттифоқи (ЕИ) 
- ҳудудий ижтимоий-иқтисодий интеграциясининг классик версияси бўлиб, 
унда барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларни давлатлараро тартибга солиш 
тизими яратилган ва унинг ҳудудий сиёсати амалга оширилмоқда.
Европа Иттифоқи анъанавий равишда «бой» Шимол, «камбағал» жануб, 
«маргинал қатлам» га бўлинади. Сўнгги пайтларда «марказ» (ядро) ва 
«атроф-муҳит» тушунчаси Европа Иттифоқи мамлакатларига нисбатан 
тобора кўпроқ қўлланилмоқда. «Марказ» Англия, Белгия, Нидерландия, 
Люксембург, Франциянинг катта қисми ва Германияни, Австрияни ва 
Шимолий Италияни ўз ичига олади. «Ривожланиши паст» ҳудудларга - 
Ирландия, Шимолий Ирландия (Улстер), Шотландия, Уелс, жануби-ғарбий 
Франция, асосан Испаниянинг, Португалия, Италия, Грециянинг аграр 


331
ҳудудлари ҳамда Финляндия, Швециянинг айрим шимолий ҳудудларини 
киритиш мумкин.
Кўплаб Европа Иттифоқи расмий ҳужжатлари фақат айрим мамлакатлар 
эмас балки уларнинг минтақалари интеграция жараёнида алоҳида ўринни 
эгаллашини таъкидлайди. Ҳозирги вақтда ушбу минтақаларнинг аксарияти 
Европа Иттифоқининг олий органлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни 
йўлга қўйиб ўзларининг марказий ҳукуматларини айланиб ўтмоқда.
Европа Иттифоқининг минтақавий сиёсатининг асосий мақсади - 
алоҳида минтақалар ўртасидаги ривожланишдаги узилишларни камайтириш 
орқали миллий иқтисодиётларни бирлаштиришдан иборат.
Асосий мақсадга мувофиқ, Европа Иттифоқининг ҳужжатларида аниқ 
мақсадлар қўйилди:
- тузилмавий қайта қуриш ва қолоқ ҳудудларга амалий ёрдам бериш;
- юқори ишсизлик даражаси ва ишлаб чиқариш даражасини пасайиши 
билан саноатдаги депрессия майдонларини таркибий ўзгартишларни амалга 
ошириш ва уларнинг ривожлантиришга кўмаклашиш;
- узоқ муддатли ишсизликка қарши кураш;
- ёшларни иш ҳаётига жалб қилишни рағбатлантириш;
- аграр сиёсатни илгари суриш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва 
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган тармоқларни ривожлантириш;
- аҳоли зичлиги жуда кам бўлган ЕИ минтақаларини ривожлантириш.
Европа Иттифоқи тизимида минтақавий сиёсат мақсадларини амалга 
ошириш учун юқори даражали органлар яратилди.
Улар орасида: - Европа жамияти комиссиялари тизимидаги Минтақавий 
сиёсат бош бошқармаси ва Европа парламентида тегишли комиссия; 
- Минтақалар қўмитаси (1993 йилда тузилган, унда ҳудудий ва 
маҳаллий ҳокимиятларнинг 200 дан ортиқ вакиллари); 
- Европа Минтақалари Уюшмаси. 


332

Европа 
минтақавий 
ривожланиш 
жамғармаси 
(минтақавий 
ривожланиш учун маблағлар ажратадиган Европа Иттифоқи молия 
институтларининг асосий қисми).
1990 йиллар охирида минтақавий сиёсатни амалга ошириш учун Европа 
Иттифоқи бюджетининг 1/3 қисмидан кўпроғини ташкил этди.
Европа Иттифоқида минтақавий сиёсатнинг аниқ мақсадли дастурлари, 
субдастурлар, лойиҳалар орқали амалга оширилади.
Алоҳида шаҳарларни реконструксия қилиш, қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш, мудофаа конвенсиялари корхоналарини ривожлантириш, 
аёллар ва ёшларни ишлаб чиқаришга ўқитиш ва қайта тайёрлаш, кичик ва 
ўрта бизнесни ривожлантириш каби дастурлар ишлаб чиқилиб амалга 
оширилмоқда.
ЕИ мамлакатларининг минтақавий сиёсати доимий ислоҳотлар билан 
такомиллаштирилиб борилмоқда. Иттифоқ бюджети мамлакатлардан 
ажратиладиган маблағлардан ташкил топади. Аммо уларнинг самарадорлиги 
сарфланган харажатлардан паст. Яъни, Европа Иттифоқида бой минтақалар 
«камбағал» минтақаларни субсидиялашади. Бироқ, Европа мамлакатлари бу 
мақсадга эришишда - барқарорлик, келажакдаги интеграциядан келадиган 
фойда - бунга лойиқ деб ҳисоблайдилар. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish