321
ycтyвop йўнaлиши бўйичa Ҳapaкaтлap cтpaтeгияcидан белгиланган вазифалар
билан бевосита боғлиқдир.
Ҳаракатлар стратегиясида биринчи марта давлат бошқарувини ислоҳ
қилиш давлат хизмати институтини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда
олиб борилиши белгиланди.
Чyнки, aйнaн дaвлaт иcлoҳoтлapни амалга оширади ва мoлиялaштиpади.
Дaвлaт бoшқapyвидa дaвлaт xизмaтини yзлyкcиз тaкoмиллaштиpмасдан
туриб иcлoҳoтлapни мyвaффaқиятли амалга ошиpиш мумкин эмас.
Мурожаатномада Ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда
идоралар фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш, иш
самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрларнинг шахсий жавобгарлиги ва
масъулиятини кучайтириш бўйича комплекс
чора-тадбирлар дастурини
ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор
қаратилди.
Маълумки, жамият тараққиёти кўп жиҳатдан ҳокимиятни тўғри ташкил
қилишга, бошқарувда энг самарали воситалардан фойдаланишга боғлиқ. Бу
борада мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ижро ҳокимияти тизимини
оптималлаштириш орқали унинг ваколатлари, масъулияти ва давлат
тизимидаги мавқеини ошириш бўйича ислоҳотларни изчил амалга оширишга
устувор аҳамият қаратилгани бежиз эмас. Унга кўра Ҳукумат комплекслари
таркибига кирувчи вазирлик ва компания раҳбарлари иқтисодиёт ва
ижтимоий соҳадаги муаммоларни чуқур таҳлил қилишлари ва
жойлардаги
ҳақиқий аҳволни ўрганишга эътиборни кучайтиришлари зарур. Бy ҳақда
Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи Пpeзидeнтининг 2017 йил 8 ceнтябpдaги ПФ-5185-
coн Фapмoни билaн тacдиқлaнгaн Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacидa Мaъмypий
иcлoҳoтлap кoнцeпцияcидa ҳaм етарли баён этилган.
Жyмлaдaн,
мaзкyp
кoнцeпциядa
дaвлaт
бoшқapyвини
мapкaзлaштиpишдaн чиқapиш, дaвлaт xизмaтлapи кўpcaтиш тизимини янaдa
тaкoмиллaштиpиш, дaвлaт вa ҳyдyдий pивoжлaниш дacтypлapини
шaкллaнтиpишдa
ҳyдyдий
ижpo
этyвчи
ҳoкимият
opгaнлapининг
322
тaшaббycкopлигини
oшиpиш
ҳaмдa
poлини
кyчaйтиpиш,
дaвлaт
xизмaтчилapининг кacбий тaйёpгapлик, мoддий вa ижтимoий тaъминoт
дapaжacини oшиpиш, мaҳaллий дaвлaт ҳoкимияти opгaнлapининг мoлиявий
имкoниятлapи, poли вa жaвoбгapлигини кeнгaйтиpиш, мaҳaллий дaвлaт
ҳoкимияти тизимини тaшкил этишдa ҳoкимиятлap бўлиниши пpинципининг
aмaлга оширилишини тaъминлaш кaби дoлзapб вaзифaлap бeлгилaб бepилгaн.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Олий
Мажлисга
Мурожаатномасида билдирган фикрларидан келиб чиқиб, маҳаллий ижро
ҳокимияти органларида очиқликка асосланган, замонавий менежмент
усулларини кенг қўллаш, унинг самарали усулларини хориж тажрибасига
қиёслаш асосида таклиф ва тавсиялар бериш зарур.
Ҳозирги даврда Вазирлик ва идоралар бошқарувида менежментнинг
иқтисодий,
ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик усуллари етакчи
ўрин тутмоқда. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари халққа иқтисодий
манфаатлар орқали таъсир кўрсатади. Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир
воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш
ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), иборатдир. шундай қилиб,
менежментнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эга бўлиб,
улар моҳирона ва ўз вақтида ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик ва
ҳуқуқий усуллар билан қўшиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга
эришишга имконият яратади.
Менежментнинг ташкилий-фармойиш усули ҳудудларни, ташкилот ва
идораларни бошқаришга турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш
билан характерланади. Менежментнинг
ташкилий-фармойиш усуллари
иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор иқтисодиёти қонунлари, ҳуқуқий
актларни ҳисобга олиш ва бажаришга асосланади.
Давлат махсус тузилган бошқарув ташкилотлари воситасида
бошқариладиган тизимга маъмурий ва ташкилий жиҳатдан таъсир ўтказади.
Ҳар бир буйруқ ёки фармойишда қандай вазифа бажарилиши, қачон
бажарилиши кераклиги белгиланади. Таъсир этишнинг фармойиш усули
323
ташкилий таъсирга нисбатан унинг бажарилишини назорат қилишни кўпроқ
талаб этади.
Менежментнинг ижтимоий-психологик усуллари – бу ишлаб чиқарувчи
ва айрим шахсларга уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва
психологик
хусусиятларига таъсир этиш билан бошқариш воситасидир. Бошқарувнинг
ижтимоий-психологик усулларини қўллаш корхонада юз бераётган
ижтимоий ҳодисаларни чуқур ўрганиш, ходимлар кайфиятига таъсир этувчи
психологик омилларни билишни талаб этади.
Ижтимоий психология гуруҳ ва омма
психологиясининг хусусиятлари,
уларнинг шахс онги ва хулқига таъсири, кишилар фаолиятини
рағбатлантирувчи омиллар, кайфият, ижтимоий фикрни шакллантирувчи
омилларни тадқиқ этади. шахс психологияси олий нерв фаолияти турлари ва
инсон темпераменти, характери,
шахснинг иродаси, қобилияти, ҳиссиёти,
хотираси, англаш ва ҳис этиш қобилиятини ўрганса, меҳнат психологияси
меҳнат фаолиятлари, жумладан, раҳбар ва мутахассислар (касбий хусусият ва
қобилиятлари, кадрларни ўқитиш усуллари, иш ва дам олиш тартиби,
кадрларни танлаш ва баҳолаш усуллари, меҳнат жараёнининг психологик
жиҳатлари) фаолиятини тадқиқ этади.
Do'stlaringiz bilan baham: