А. Бурханов, К. Рахматов


ЭИЗ иштирокчиларига ер участкаларини ажратиш тартиб-



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

ЭИЗ иштирокчиларига ер участкаларини ажратиш тартиб-
тамоиллари
10.1-жадвал кўрсатилган
51
. Унга кўра Ер участкаси олиш учун ЭИЗ 
қатнашчиси Давлат хизматлари марказлари орқали ер участкаси ажратиш 
тўғрисидаги ариза билан почта орқали ёки шахсан бориб мурожаат этади. 
Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари Ягона портали 
ёки Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат 
зоналари Ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) 
орқали юборилган аризалар тўғридан-тўғри тегишли шаҳар (туман) 
ҳокимлигига юборилади. Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги аризада 
қўшимча ер участкасидан фойдаланишнинг мақсади, унинг жойлашган жойи 
ва ўлчамлари (зарур майдоннинг асоси), қурилиш ишлари бошланиши ва 
тугатилишининг тахминий муддати, юридик шахснинг реквизитлари ва 
почта манзили кўрсатилган бўлади. 
Давлат хизматлари марказлари томонидан инвесторга аризасининг 
Давлат хизматлари марказига келиб тушишидан бошлаб то унга ер участкаси 
ажратиш тўғрисидаги тегишли қарор тақдим этилгунга қадар аризанинг 
кўриб чиқиш ҳолатини реал вақт режимида кузатиш имконияти 
таъминланади. Давлат корхонаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ариза 
келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида ер участкаларини танлаш 
бўйича ҳужжатларни тайёрлайди ва ҳаказо. 
51
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин 
иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги қарорига 3-ИЛОВА Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида 
НИЗОМ. Манбаа lex.uz. 


345
10.1-жадвал. Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш 
СХЕМАСИ


346
Юқори 
қайд 
қилиб 
ўтганимиздек, 
таркибий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш барқарор ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади. Кичик бизнесни ривожлантириш 
учун имтиёзлар тизимини яратиш натижасида ушбу секторнинг бандликдаги 
улуши 2001 йилдаги 51,8% дан 2018 йилда 79% гача ўсди. 2001-2018 
йиллардаги иқтисодий ўсишнинг жадал суръатлари билан давлат бюджети 
таркибида ижтимоий харажатлар улуши 47,6% дан қарийиб 60 % гача ошди. 
Таълим соҳасидаги асосий устувор йўналиш барча даражаларда сифатни 
яхшилаш ва аҳоли барча гуруҳлари учун тенг равишда таълим олиш 
имкониятини сақлаб қолишдан иборат. Келажак учун асосий вазифа нафақат 
билимли, балки ўзгарувчан шарт-шароитларга ва талабларга тез мослаша 
оладиган ижодкорларнинг шаклланиши ҳисобланади. 
Ўзбекистон гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини 
кенгайтиришга кўмаклашади. Бошланғич ва ўрта таълимда гендер тенглиги 
сақланиб қолди. Бандлик таркибида аёллар улуши ортди. Давлат 
муассасаларида аёллар улуши сезиларли даражада ошди. 
2002 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда 5 ёшгача бўлган болалар 
орасида ўлим даражаси 2 баробарга қисқарди. 5 ёшгача бўлган болаларда 
ўлим ва ўлим кўрсаткичларининг ҳудудий фарқлари камайди. Барча 
ҳудудларда болаларнинг 99% дан кўпроғи иммунизация қилинади. Қишлоқ 
врачлик пунктларини модернизация қилиш, шошилинч тиббий ёрдам 
кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва ихтисослаштирилган тиббий 
марказларни ташкил етиш чора-тадбирлари болалар ўлимини камайтиришга 
ёрдам берди. Барча ҳудудларда замонавий диагностика марказлари яратилди, 
зарур лаборатория ва диагностика ускуналари билан таъминланди. Оналик ва 
болаликни муҳофаза қилиш тизимида моддий-техника базасини яхшилаш, 
антенатал кузатувларни қамраб олиш ва бошқалар туфайли оналар ўлими 
қисқартирилди. 
Мамлакатимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча 
ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб 


347
шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги 
ПФ-5386-сонли фармони билан «Обод қишлоқ» дастури ҳамда 2018 йил 29 
мартдаги ПҚ-3630-сонли Президент Қарори билан «Обод қишлоқ» дастурини 
2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари белгиланган 
эди.
Хусусан биргина 2018 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» 
дастурлари доирасида 159 та тумандаги 416 та қишлоқда қурилиш ва 
ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мазкур қишлоқлардаги 142 
минг якка ва мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 3 минг километрлик йўлларда 
таъмирлаш ишлари, 2,5 минг километрлик электр тармоқлари, 2 минг 
километр сув тармоқлари тортилди ва таъмирланди, 2400 та бозорлар ва 
бошқа турдаги инфратузилма объектлари қуриб битказилди.
Бундан ташқари, 388 та умумий таълим мактаблари, 313 та мактабгача 
таълим муассасалари, 168 та тиббиёт муассасалари, 38 та маҳалла ва 55 та 
бошқа ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари 
якунланди. «Обод қишлоқ» дастурининг амалга оширилиши учун зарур 
маблағларнинг 80 фоизини Давлат бюджети, давлат корхоналари маблағлари, 
шунингдек, жалб қилинган сармоялар ташкил қилган бўлса, қолган 20 фоизи 
тадбиркорлар маблағлари ва банк кредитларига тўғри келди.
Мамлакатимизни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 
изчил амалга ошириш ва муҳим ижтимоий-иқтисодий тараққиёт 
йўналишларини самарали ҳаракатга келтиришда шаҳарлар салмоқли ҳисса 
қўшмоқда. Юртимизнинг қадим тарихга эга бўлган ёки яқин ўтмишда 
ташкил этилган 30 дан ортиқ йирик шаҳарларида яшаётган меҳнатсевар 
аҳолининг самарали фаолияти туфайли ҳар йили ўрта ҳисобда жами саноат 
маҳсулотларининг 53,4 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. 
Мазкур салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, хусусан тадбиркорликни 
жадал ривожлантириш, маҳаллий бюджетнинг даромад базасини 
кенгайтириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ва пировард 


348
натижада аҳоли турмуш сифатини яхшилаш мақсадида «Обод маҳалла» 
дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 
июнда ПФ-5467-сон Фармони қабул қилинди. 
«Обод маҳалла» дастури доирасида 2018 йилда ҳар бир шаҳарда камида 
2та маҳаллада ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, 2022 йилга қадар 
эса бу каби ишлар ҳар йили ҳар бир шаҳарнинг 3та ва ундан зиёд 
маҳалаларини қамраб олиши кўзда тутилган. Бунинг доирасида ичимлик 
суви қувурлари, электр қувввати тармоқлари, газ қувурлари ва оқава 
тизимини қуриш, ётқизиш ва таъмирлаш, шунингдек, мавсумий сувлар 
сатҳини пасайтириш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, 5 минг 607 
километр ичик йўллар ва 369 ижтимоий объектларни таъмирлаш, 969 бозор 
инфратузилмаси объектлари ва хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш 
кўзланган. Шу мақсадда маҳаллий ҳокимиятларда «Обод маҳалла» 
жамғармалари ташкил этилган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» 
дастурлари доирасида мамлакатда амалга оширилаётган бу каби кенг 
кўламли ишлар борасида кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятни 
хабардор қилишни, шунингдек, қишлоқ худудларида аҳоли турмуш тарзини 
яхшилаш бўйича қўйилган вазифаларни амал ошириш учун хорижий 
тажриба ва халқаро молиявий институтлар маблағларини кенг кўламда жалб 
этилмоқда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида ҳам самарали изчил ислоҳотлар давом 
эттирилмоқда. Хусусан, тупроқ ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш 
натижасида 2002-2015 йилларда шўрланган ерларнинг улуши суғориладиган 
ерларнинг умумий майдонидан 54,2% дан 45% гача камайди. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish